«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эрик Гарсия миллий жамоанинг Қатардаги ЖЧ-2022дан чиқиб кетганидан кейинги тўрт йиллик даврга якун ясади.
«2022 йил декабрь ойи, Қатардаги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетиш. Ўшанда мен охирги марта Испания терма жамоаси либосини кийгандим.
Ўшандан бери менга кўплаб қарорлар қабул қилишга тўғри келди. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам яхшироқ бўлиш, ўйинга қайтиш ва клубим билан биргаликда ҳамма нарса учун курашиш учун ортиқча шов-шувларсиз қаттиқ меҳнат қилдим. Ва мана, тўрт йил ўтиб, фаолиятимдаги иккинчи Жаҳон чемпионатини бошдан кечириш имконияти пайдо бўлди.
Мен ушбу жамоа билан боримни бериб курашиш учун ҳар қачонгидан ҳам тайёрман ва мотивациям юқори. Мени қўллаб-қувватлаган ва ҳар куни яхшироқ бўлишимга ёрдам берган барчадан миннатдорман!» — дейилади Гарсиянинг ижтимоий тармоқдаги хабарида.
ЖЧ-2026да Испания терма жамоаси «H» гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан баҳс олиб боради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).