Луи ван Гал: "Англия кубоги мен учун эмас, клуб ва ўйинчилар учун муҳимроқ"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал Англия кубогида "Вест Ҳэм" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва ярим финалга йўлланма қўлга киритилганидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоамиз ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатди. Биз "Вест Ҳэм"га ҳужумда вазият ярата олиши учун деярли ҳеч қандай имконият бермадик. Янада ишончлироқ ғалабага эришсак бўлар эди, вазиятларимиз етарли бўлди. Англия кубогини қўлга киритиш мен учун эмас, клуб ва ўйинчилар учун муҳимроқ. Албатта мен ҳам совринларга эга бўлишни истайман", - дейди Ван Гал.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 04:55, 14.04.2016. Ўқилди: 2987 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар