Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шоҳруҳ Гадоев: «Муҳаррақ» билан ОФК Кубогида зафар қучмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабар берганимиздек, ОФК Кубоги баҳсларида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев фаолият олиб бораётган Баҳрайннинг “Муҳаррақ” клуби Суриянинг “Ал-Жаиш” жамоаси уйига сафар уюштирди ва меҳмондан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Азиз Асимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борган ўйинда ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Биз маҳоратли легионеримизнинг мазкур ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.



"Таъкидлашим лозим, ўйин жуда қизиқарли тарзда ўтди. “Ал-Жаиш” жамоаси ҳам ёмон ўйнамади. Рақибга ҳам очко зарур эди. Биз эса аввалдан гуруҳда 1-поғонада келаётгандик ва шу сабабли ортиқча босимсиз ўйнадик. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиққандик. Шукр, буни уддалай олдик.

Мен ўзим ҳам гол киритиб, жамоамнинг ғалабасига хисса қўша олганимдан жуда ҳам шодман. Киритган голимда жамоадошларимнинг ҳам улушлари катта. Биз “Ал-Жаиш”ни жамоавий ўйин кўрсатган ҳолда мағлуб этдик.

Баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Улар жуда яхши ишлашди. Бу ўйинда ҳакамлик маъромида бўлди, уларга эътирозлар бўлиши мумкин эмас.

Энди жамоамиз қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Ўзи аслида бош мақсадимиз – ОФК Кубогида бош совринни қўлга киритишдир. Миллий чемпионатда ҳам олтин медаллар учун кураш олиб бораётган эдик. Аммо Баҳрайн Премьер-лигасида 1-ўринда бораётган “Ал-Ҳидд”ни бироз ўзимиздан ўтказиб юбордик. Шу боисдан эндиликда бор эътиборимиз ОФК Кубоги баҳсларига қаратилди. Насиб этса, “Муҳаррақ” билан ОФК Кубогида зафар қучмоқчиман", - дейди ҳамюртимиз SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Таъкидлаб ўтамиз, “Муҳаррақ” ОФК Кубогида 4-турдан сўнг ўзи иштирок этаётган “D” гуруҳида 12 очко жамғарган ҳолда кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб улгурди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:50, 14.04.2016. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик