Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор": 22 минглик ўйингоҳимиз энди катталик қиляптими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Намангандаги «Марказий» ўйингоҳида олдинлари мухлислар ташрифи салмоқли эди, охирги мавсумларни назарда тутяпман. Айниқса мен доим ўтирадиган 10-11 секторлада Чортоқ ва Косонсой туманларидан мухлислар жуда кўп келарди. Шу стадионимиз янги қурилганда барчамиз 22 минглик сиғим кичкиналик қилади, ярим одам ташқарида колиб кетади, энди нима қиламиз деб қайғурган эдик.

Энди бўлса шу 22 мингликни тўлдириш ҳам муаммо бўляпти.Одамларга ҳайронсан, мухлис жамоасини яхши кунидаям, ёмон кунидаям бирга бўлиши керак эмасми? Нима, жамоа фақат ғалаба қозонганда керак, бошқа пайт керак эмасми?

Бухоролик ишқибозларни кўриб ҳавас қилиб ўтирибмиз энди. Стадион маъмурияти ҳам мухлислар учун шароит қилиб бериши керакда. Қайта стадион қурилганда шароитлар анча яхшиланди, фақатгина майдон чими кўнгилдагидек чиқмади. Биринчи ўйинни эсланг! «Олмалиқ билан бўлган учрашувда камералар кўпроқ эди. Анави миттигина табломизда ўйин жараёнини кўрсатарди. Вазиятлар такроран кўрсатилмасди. Нимага профессионаллик йўқ бизда, нега ҳамма вилоятдан орқада юришимиз керак?

Нега хозир ўйин олдидан ечиниш хонасидаги жараённи таблода кўрсатиб турмайди.Нега уйингача асосий таркиб футболчилари рўйхатини чиқариб таништириб турмайди? Нега олдинги ўйиндаги "Навбаҳор" томонидан урилган голларни намойиш этмайди?

Шундай экан, нима кераги бор бизга хозирги янги таблони? Олдингиси билан бир хилку, ўша ҳисобни кўрсатиб туради ва гол бўлса ўша эски таблодагидек ГООЛЛ ёзувини чиқариб туради.

Бошқа жамоаларники билан солиштириб кўринглар. "Олмалиқ" клуби ўйингоҳидаги катта экранда футболчиларни Англия премьер лигасидек таништиради. Э, гапирса гап кўп. "Навбаҳор" жамоасида, стадионда кескин ўзгаришлар қилинмаса мухлислар оқими яна ва яна камайиб бораверади.

Дарвоқе, яна бир гап. Ўйин бошланиши олдидан стадион суҳандони тартиб-қоидаларни эслатиб туради. Лекин бир гапи роса кулгулида! "Ўйингоҳимиз квалификациядан маҳрум қилинади....."

Менимча, ўйингоҳимиз дисквалификация қилинади, дейилса тўғрироқ бўларди. Квалификация - саралаш деганику!


navbakhor_nam никли фойдаланувчи

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:53, 23.04.2016. Ўқилди: 4328 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик