Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча клуб қароргоҳида “Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарлари , мураббийлар ва барча футболчилар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибидан 2016 йил 30 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлган йиғилиш якунлари ва жамоа ўйинларини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан клуб вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўз олиб, жумладан шундай деди:

– 2016 йилги футбол мавсумига тайёргарлик, клуб бошлиқлари ва мураббийлар штаби томонидан тайёрлаб берилган режа асосида олиб борилди. Селекция ишлари ҳам мураббийлар штаби томонидан таклиф этилган футболчилар билан, футболчилар талаб қилган шароитлар асосида олиб борилди. Бугунги кунда клубда яшаш шароитлари, овқатланиш, витаминлар билан таъминлаш борасида барча шароитлар яратилди. Футболчи ва мураббийлар ойлик маошлари ўз вақтида бериб келинмоқда.  Бунга жавобан эса сизларда фидоийлик кўринмаяпти. Вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев айтишганидек,  Қўқон шаҳри ва ҳалқи учун фидоийлик етишмаяпти. Айрим футболчилар клуб билан шартнома имзоладим энди маошимни олиб юраверман деб хом хаёлга боришмоқда, шекилли. Биз ишонган айрим футболчилар ўз даражаларида ўйин кўрсата олишмаяпти.

Айтишим мумкинки,  1-давра сўнггида жамоа 10-ўриндан пастда бўладиган бўлса, 2-даврадан барчангиз билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқамиз. Ойлик маошлар қисқартирилади.  Тиббиёт ходимлари иши ҳам қониқарсиз. Барча дори-дармон ва витаминлар етказиб бериляпти, лекин жароҳат олиб сафдан чиққанлар кўп бўлмоқда.

Ёшлар жамоамизда ёши катта футболчилар эмас, ёшлар ўйнаши керак эмасми ? Биз Қўқон футболининг келажаги учун ёш футболчиларни тарбиялашимиз керак.

Ҳурматли мураббий, футболчи ва ходимлар.  Қўқон футболини қайтадан ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўлидаги олиб борилган меҳнатимизни қадрига етишингиз керак.

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов сўз олиб қуйидагиларни баён қилди:

– Бугунгача таркибимиздаги  деярли барча футболчиларга имконият бердик. Лекин кўпчилигингиз ўзингизга билдирилган ошончни оқламаяпсиз. Йил бошида менда бошқа жойда ишлаш вариантлари ҳам бор эди. Лекин мен сизлар билан ишлашни танладим. Шу кунгача қайси жамоада ишлаган бўлсам менга ишонган раҳбарларни уялтирмасликка ҳаракат қилганман. Қўқон футболини неча йилдан бери билсам, ҳали ҳеч қачон бу ерга келган жамоа осон ғалаба қозониб кетмаган. Нимага энди бизни давримизда шундай бўлиши керак? Мураббий бир ўзи ҳеч нарса қила олмайди.  Биз аҳил бўлсак, биргалашиб харкат қилсак,  Қўқон ҳалқини албатта хурсанд қила оламиз. Қачонки, Қўқондан кетсак, ҳам яхши ном билан кетайлик. Қўқон ҳалқи келажакда бизни яхши таассуротлар билан эсласин. Ўйлайманки, бугунги гаплардан барчангиз тўғри хулоса чиқарасиз ва Қўқон шаҳри шаъни учун жонингизни бериб ўйнайсиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш қарор қабул қилди:

Клуб бошлиғи, спорт директори Шуҳрат Мўминов огоҳлантирилиб, мураббий, футболчи ва клуб ходимлари билан хамкорликда иш олиб бориш ҳамда тиббиёт хизмати ишини тартибга солиш вазифаси юклатилсин. Клуб бош мураббийи Мурод Исмоиловга ишдаги камчиликлари кўрсатиб ўтилсин, клубга фойдаси тегмаётган футболчилар ҳақида далолатнома ёзиб бериб, клубдан четлатиш масаласи ҳал қилинсин. Клуб бошлиғи Ш.Мўминов, бош мураббий М. Исмоиловга мураббийлар штаби ишини қайтадан кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин. Катта мураббий М. Низомиддинов ёшлар жамоасига ўтказилсин. Ўринбосарлар таркиби мураббийи М.Абдувалиевга 2016 йил 1 июлгача имконият бериб, жамоага ёш иқтидорли футболчиларни жалб этиш вазифаси юклатилсин. Футболчилар Нодир Қўзибоев ва Азизхон Ибрагимовлар билан тузилган шартномалар , клуб бошлиғи ва бош мураббий далолатномасига асосан 1 май кунидан бекор қилинсин. Футболчилар Навруз Алимов, Маъруф Зокиржонов, Носир Отақўзиев, Андрей Бакланов, Азиз Тўхтабоев, Ғайрат Хасанов ва Ориф Мамажоновларга 2016 йил 1 июлигача синов муддати билан имконият бериб, ўз ишларида ўзгариш қилмасалар клубдан четлатиш ҳақида огоҳлантирилсин. Жамоа 1-даврани 10-ўриндан паст натижа билан якунласа, барча футболчилар билан тузилган шартномалар қайта кўриб чиқилиб, ойлик маошлари ва кўтарма пуллари 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида огоҳлантирилсин. Клуб бошлиғи Ш.Мўминов, бош мураббий М.Исмоилов ва селекция ишлари бўйича мураббий М.Умаровга биринчи давра якуни бўйича талабга жавоб бермаётган футболчилар ўрнига бошқа етук футболчиларни топиб жамоага таклиф қилиш вазифаси юклатилсин. Ушбу қарор назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: Б. Толипов

Йиғилиш котиби: А. Мамадалиев

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:34, 04.05.2016. Ўқилди: 2790 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик