Андрей Микляев: «Плей-оффда «Пахтакор» билан ўййнасак, «Ал-Ҳилол»га қарши ўйинга нисбатан қийин бўларди»
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган “Локомотив” ва “Ал Наср” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев иштирок этди.
— Барчани ғалаба билан табриклайман. Узоқ вақтдан буни кутиб келгандик. Ўзбек жамоалари анча вақтдан бери гуруҳдан чиқа олмай келаётган эди. Биз хурсандмиз. Биринчи бўлимда тезкор гол уришни режалаштирган эдик. 3-4та вазият юзага келди. Аммо бу режамиз амалга ошмай қолди. Рақиб ҳам яхши ҳимояланиб бунга йўл қўймади. Кейин эса натижа учун ўйнашга мажбур бўлдик.
— Кейинги ўйин қаерда бўлади?
— Кейинги ўйин қаерда бўлиши ҳақида бирор нарса дея олмайман. Албатта, ўз майдонимизжа бўлишини истар эдик.
— Плей-оффдаги рақиб "Ал-Ҳилол" ҳақида нима дея оласиз?
— Гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олдик. Албатта, муваффақиятли юришни хоҳлаймиз. “Ал-Ҳилол” тажрибали жамоа. Ўтган мавсум гуруҳ баҳсида ҳам ўзаро тўқнаш келган эдик. Бу сафар уларни яхшироқ ўрганиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
— Плей-оффда “пойтахт дербиси” осон бўлармиди?
— Тўғриси, бу “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинга нисбатан қийин бўларди. Аммо чорак финалда битта жамоамиз бўларди.
Манба: sports.uz
Киритилди: 01:57, 05.05.2016. Ўқилди: 6431 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар