Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2367 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кубокдан нима кутамиз?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу ҳафта Ўзбекистон кубоги 1|8 финалининг жавоб ўйинлари ўтказилади. Мазкур учрашувларнинг мухлисларга ўзгача завқ улашиши кутилмоқда. Албатта, воқеалар ҳар доим ҳам биз хоҳлагандек ривож топмаслигидан хабардормиз: кубок ўйинларининг аксарияти қизиқарли ва шиддатли курашлардан холи бўлади. Айниқса, дастлабки босқичларда бундай ҳолатни кўп кузатганмиз. Хўш, бу сафар бирор ўзгариш кутиш мумкинми? Келинг, шу саволга жавоб топишга уриниб кўрсак.

Аслида, кубок тақвими бизга 1|8 финалдаёқ анча қизиқарли жуфтликларни тақдим этганди. Масалан, «Нефтчи» - «Насаф» ёки «Бухоро» - «Пахтакор» тўқнашуви кўпчиликнинг эътиборини тортиши турган гап. Аммо бу жамоалар ўртасидаги баҳсларнинг бирида йирик ҳисоб қайд этилган бўлса («Нефтчи»-«Насаф» - 1:4), иккинчиси бошқа муддатга кўчирилган. Бошқа учрашувлардан фарқли ўлароқ, «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги 1|8 финалнинг дастлабки ўйини ҳали ўтказилмади. Бу жамоалар ўртасидаги ҳар икки баҳс бир ҳафта давомида ўтиши мумкин. Аниқроғи, уларнинг дастлабкиси 18 май санасига белгиланган, жавоб ўйини эса орадан тўрт кун ўтгач - 22 май куни Бухорода бўлиб ўтади. Келинг, шу ўринда кубок доирасидаги барча ўйинларга алоҳида тўхталиб ўтсак.

«ҚЎҚОН-1912» - «НАВБАҲОР»

Дастлабки ўйин: 1:0

«Водий дербиси»нинг мухлислар эътиборини тортиши аввалдан кутилган эди. Шунга монанд дастлабки баҳсда турли вазиятларга гувоҳ бўлдик. Масалан, «Нав-баҳор» ҳужумчиси Олександр Пишур 18-дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади ва бу ҳолат якунда наманганликлар учун ёмон оқибатларни келтириб чиқарди. «Қўқон-1912» 69-дақиқада Отабек Зокировнинг самарали ҳаракати эвазига ҳисобни очиб, сўнгги дақиқаларга қадар ғалабани ушлаб қолишнинг уддасидан чиқди.

Албатта, бу натижа қўқонликларга ўз майдонларида бўладиган жавоб ўйинида қўл келиши турган гап. Зеро, энди «Навбаҳор» ҳар қандай ҳолатда ҳам гол уриши шарт. Мабодо, наманганликлар кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишни хоҳлашса, унда рақиб дарвозасини яна ишғол қилишга уринишлари ва имкон қадар ғалабани ушлаб қолишлари лозим. Аммо дастлабки баҳсни ўз фойдасига ҳал этган «Қўқон-1912» бунга кўнмаслиги тайин.

Бизнинг тахмин: 2:1.

«ҚИЗИЛҚУМ» - «АНДИЖОН»

Дастлабки ўйин: 2:2

Андижон ва Навоий вилоятлари жамоалари ўртасидаги илк тўқнашувда кучлар тенг келди, ўйин голларга бой тарзда ўтди. Шу жиҳатни инобатга олсак, жавоб учрашувидан ҳам мухлислар кўп нарса кутишлари турган гап.

Мазкур учрашувнинг ўзига хос жиҳатларидан бири - «Қизилқум» мана икки мавсумдирки, ўзгача ривожланиш йўлига ўтган. Навоийликлар нафақат олий лига, балки кубок баҳсларида ҳам ижобий натижа учун курашишмоқда. «Андижон» эса йил ўтгани сари мухлисларини ранжитмоқда ва бу баҳс уларга ўзларини оқлаш учун ажойиб имконият тақдим этиши мумкин. Бу имкониятдан қай даражада фойдалана олиш эса, уларнинг ўзига боғлиқ.

Бизнинг тахмин - 1:0.

«НАСАФ» - «НЕФТЧИ»

Дастлабки баҳс - 4:1

«Нефтчи»нинг бу йилги натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди. Фарғоналикларнинг олий лигада ўзларига кела олишмаётгани етмаганидек, ўз майдонларида ўтган кубок баҳсида «Насаф»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Буни энг пессимист мухлислар ҳам кутмаган бўлсалар керак.

Агар вазият шу зайл давом этса, фарғоналикларнинг сафарда ниманидир ўзгартира олишларига ишониш қийин. Афтидан, ушбу тўқнашув тақдири ҳал бўлиб улгургандек. «Насаф» ўз мухлислари қаршисида «Нефт-чи» дарвозасига кўпроқ гол уришни исташи тайин. Боз устига, ушбу жамоа Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Қисқаси, «аждарлар»нинг мазкур баҳсда яна бир бор йирик ҳисобда муваффақият қозонишга уриниб кўришлари кутилмоқда.

Бизнинг тахмин - 3:0.

«БУНЁДКОР» - «ОБОД»

Дастлабки баҳс - 2:2

«Обод» бу йил олий лига дебютанти бўлгани учун ҳам бу жамоага бўлган эътибор анча юқори. Аммо «ободчилар» фақат шу билан чекланиб қолмоқчи эмаслар ва кубокда ҳам шунчаки иштирок этмасликлари турган гап. Жиддий рақиб - «Бунёдкор»га қарши кечган биринчи ўйин бунга яққол мисол бўла олади. Ўша учрашувда «Обод» номдор рақибидан чўчимай ҳаракат қилиб, дуранг қайд этди. Бу эса ҳамма жамоанинг ҳам қўлидан келавермайди. «Қалдирғочлар»нинг «Пахта-кор»ни қай тариқа мағлубиятга учратишгани ёдингиздами?

Демак, дебютант жавоб ўйинида ҳам шунга яраша ўйин намойиш этиши лозим. Нима бўлган тақдирда ҳам, уларнинг мўъжиза яратиш илинжида майдонга тушишлари аниқ. Бу уриниш қай даражада муваффақиятли чиқишини эса тез кунларда билиб оламиз.

Бизнинг тахмин - 2:0.

«ОЛМАЛИҚ» - «МЕТАЛЛУРГ»

Дастлабки баҳс - 0:1

Ўзбек футболида сўнгги йилларда бир анъана шаклланиб қолгандек: «Олмалиқ» ва «Металлург» ўзаро куч синашса, йирик ҳисобни кутиш анча қийин. Бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг аксарияти кўпинча бир жамоанинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етмоқда. Ўзбекистон кубоги доирасидаги дастлабки баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда бекободликлар ўз майдонларида 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Энди навбат «Олмалиқ»қа келган кўринади. «Металлург»га эса кейинги босқичга чиқиш учун дуранг ҳам кифоя қилади.

Бизнинг тахмин - 1:1.

«СЎҒДИЁНА» - «МАШЪАЛ»

Дастлабки баҳс - 1:1

Жорий мавсум «Сўғдиёна» учун «Машъал»га нисбатан муваффақиятлироқ бошланди. Жиззахликлар ҳозир олий лигада 8 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқдалар. «Машъал»нинг эса ишлари чатоқроқ - бир вақтлари катта даъволар билан ўзбек футболига кириб келган муборакликлар 8 ўйинда атиги 4 очко жамғариб, 15-ўринга жойлашганлар. Боз устига, улар Ўзбекистон кубоги 1|8 финали доирасида «Сўғдиёна»га қарши ўз майдонларида кечган ўйинда ҳам ғалабага эриша олмадилар.

Энди тўқнашув тақдири Жиззахда ҳал бўлади. «Сўғдиёна»нинг ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, муборакликларга анча қийин бўлиши та-йин.

Бизнинг тахмин - 2:1.

«ЛОКОМОТИВ» - «УЗДОНГЖУ»

Дастлабки баҳс - 4:1

Ўзбекистон кубоги 1|8 финалида биринчи лигадан фақат бир вакил бор - «УзДонгЖу». Аммо қуйи дивизионнинг шу ягона жамоаси ҳам омадсиз экан, қуръа уларни олий лига етакчиси - «Локомотив»га рўпара қилди. Натижада, ушбу босқичдаги яна битта 1:4 ҳисоби Андижонда бўлиб ўтган ўйинда қайд этилди.

Энди «Локомотив» мана шу рақибни ўз майдонида синовдан ўтказади. Бу учрашувда йирик ҳисоб қайд этилишини олдиндан тахмин қилишга жазм этдик. Аммо бу тахмин қай даражада ўзини оқлашини бироз кутишга тўғри келади. Боиси, «темирйўлчилар» Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «Ал-Ҳилол»га қарши майдонга тушишлари сабабли, «УзДонгЖу» билан 8 июнда куч синашишади.

Бизнинг тахмин - 4:0.

«ПАХТАКОР» - «БУХОРО»

Бу ҳафта футбол мухлисларининг анча омадлари келди - улар «Бухоро» ва «Пахтакор» ўртасида кечадиган бир йўла икки тўқнашувни томоша қиладилар. 18 май куни Тошкентда дастлабки баҳс бўлиб ўтса, 22 май санасида Бухорода жавоб ўйини ўтказилади. Бу учрашувларнинг ҳар иккиси ҳам жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Чунки «Пахтакор» Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланса, «Бухоро» жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўйганидан барча хабардор. Демак, бу икки баҳсни кузатишни мухлисларга тавсия қиламиз.

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳақида тахмин қилмасликни жоиз, деб билдик. Боиси, уларнинг ҳозирда намойиш этаётган ўйинлари бундай йўл тутишга имкон бермайди. Шунчаки, «Пахтакор»-«Бухоро» ўйинини кутиб қоламиз.

ЯКУНДА

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумдаги баҳслари бизни ажаблантиришга улгурди. Ёдингизда бўлса, 1|16 босқичида икки «Машъал»нинг ўзаро тўқнашувини кўргандик. Яъни, «Машъал»нинг асосий жамоасига ўринбосарлардан таркиб топган «Машъал-2» клуби рақиблик қилди. Бунақаси жаҳон футболида аввал кузатилмаган бўлса керак. Энг қизиғи - тўқнашув анча кескин руҳда ўтди ва «Машъал»нинг асосий жамоаси пенальтилар сериясида қийинчилик билан ғалаба қозонди. Шундай экан, балки жамоаларнинг ҳар бирини ўринбосарлар таркиби билан ўйнатиб кўриш керакдир?!

Албатта, бу гапларимиз ҳазил эди. Умид қиламизки, ўзбек футболида шунга ўхшаш ҳолат бошқа такрорланмайди. Ҳар ҳолда, жаҳон футболи стандартларига мос йўл тутиш мақсадга мувофиқ.

НУРУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:04, 17.05.2016. Ўқилди: 2658 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.