Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Антони ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди [0]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [0]

«Атлетико» Бернарду Силва билан музокараларга киришди [0]

Фермин Лопес ЖЧ-2026 ни ўтказиб юбориши ҳақида: «Ҳаёт ва футбол баъзан жуда шафқатсиз бўлади» [0]

«Энди биз порлаймиз!»: Сака «Арсенал»нинг тарихий чемпионлигидан сўнг рақибларга «салом» йўллади [0]

Эмилиано Мартинес: «Астон Вилла»даги ҳозирги вазият худди Аргентина терма жамоасидаги дебютим кабидир» [0]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [0]

Мёрфи Алонсо келганидан кейин "Челси" нима қилиши кераклигини айтди [0]

А Серия гранди Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича иш бошламоқда [0]

Андрей Сантос: "Хаби Алонсо — топ-мураббий ва футбол афсонаси" [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зайниддин Зидан: «Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда, биз бунга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Атлетико»га қарши Европа чемпионлар лигаси финали арафасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Эртанги ўйин яккакурашларга бой бўлади, деб ўйламайман. Қийин ўйин бўлади, аммо майдоннинг ҳар бир қаричида кураш кечмаса керак. Бизга жуда қийин бўлади, аммо биз бундай вазиятдан ўтдик ва яна бунга тайёрмиз. Икки ҳафта давомида тайёргарлик олиб бордик. Ўйинчилар майдонга тушишни интизорлик билан кутишмоқда.

2014 йилги финалдан кейин айрим ўйинчилар таркибимизни тарк этишган, аммо жамоанинг ўша фалсафаси ўзгаришсиз қолган. Биз бирдамлик, интилиш ва дўстликка таянамиз. Жамоа майдонга чиққанида, ҳар бир футболчи бор кучини беришга ҳаракат қилади. Эртанги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди.

Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда, биз буни биламиз. Қийинчилик нима эканини жамоа билади ва ўйинга тайёрмиз. Шубҳасиз, қийинчиликка дош беришимиз керак бўлади. Финал ўйинида қийинчиликка дуч келиш — одатдаги ҳолат. Ғалаба қозонишни истасанг, тер тўкишингга тўғри келади.

Ҳозир мен одатдагидек ҳаяжондаман. Ахир барча саволларга жавоб беришимга тўғри келади. Умуман олганда, мен хотиржамман. Ўйин бошланган пайтда асабийроқ кўринишим мумкин. Бу мураббийлик ишининг бир қисми. Менга ҳаттоки бундай босимни ҳис қилиш ёқади. Футболчилик пайтимда буни ҳис қилганман, аммо мураббийликда барчаси бошқача.

Карло Анчелотти менга битта нарсани кўп айтган. «Умид қиламан, бош мураббий сифатида сени финал кутмоқда», – деганди Лиссабондаги финал олдида. Ўша кун келди. Мен Карлонинг гапини ўйлашдан тўхтамайман.

Криштиану ўйинга 100 фоиз тайёр. Агар уни нимадир безовта қилса, финал пайтида барчаси ўтиб кетади!» — дейди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:39, 27.05.2016. Ўқилди: 4039 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик