Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” ПФК ривожланиш йўлида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Давоми. Боши ўтган сонда.

Ўзингизга маълум, клубнинг асосий таркиб ўйинчилари учун замонавий ва ҳозирги кун футболи талаблари эътиборга олиниб, барпо этилган алоҳида қароргоҳга эга.

6_6

Бу қароргоҳга ташриф буюраётган маҳаллий, қолаверса, хорижий футбол мутахасислари ҳам юқори баҳо беришган ва беришмоқда. Бундан ташқари, клубнинг бош ҳомийси – “Шўртангазкимё” мажмуаси раҳбариятининг бевосита кўмаги ва қўллаб-қувватлаши эвазига “Насаф” футбол клуби ўринбосарлари учун Қарши шаҳрининг  “Спутник” қўрғонида алоҳида қароргоҳ барпо этилди. Бирпайтлар “Қаршистрой” ташкилотига тегишли бўлган мазкур ҳудуд анча йиллар давомида ташландиқ ҳолга келиб қолганди.

7_7

8_8

9_9

10_10

Суратда: Ўринбосарлар қароргоҳининг қўрилиш ва таъмирлашга қадар ҳолати.

Клуб ўз ихтиёрига олгач, замонавий кўринишда таъмир бошланди.  Қурилиш материаллари ҳам, қурувчиларнинг ўзлари ҳам бегона бўлмади – клубнинг бош ҳомийси ва эгаси “Шўртангазкимё” мажмуаси билан биргаликда иш юритилди. Бу катта ҳажмдаги ишни амалга оширишда эса, албатта, “Насаф” клуби бош менежери Шамил Ярулин раҳбар сифатида ўзининг юқори ташкилотчилик қобилиятини яна бир марта намойиш қилди. Шуни эътироф этиш керакки,   мамлакатимиздаги аксарият клубларда ҳали ўринбосарлар учун алоҳида қароргоҳ мавжуд эмас.

Янги қароргоҳдаги барпо этилган футбол майдони ҳатто мамлакатимиздаги баъзи олий лига жамоалари ҳам орзу қиладиган даражага келтирилди.

11_11

12_12

13_13

14_14

Суратда: Ўринбосарлар қароргоҳининг ҳозирги кўриниши.

Ҳозирги кунда клубнинг ўринбосарлар жамоаси бу ерда фақатгина машғулотлар ўтказибгина қолмай, балки уй учрашувларини ҳам ўтказишмоқда.  Ҳатто меҳмон жамоаларга фойдаланиш учун тавсия ҳам этилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амалга оширилган ишлар клуб харажатларини сезиларли иқтисод қилишга олиб келди.  Ёш футболчилар учун энди йил давомида ҳеч қаерга бормай, ортиқча сарф-харажатларсиз ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш имкони туғилди. Бу ерда 10та кемпинг  бунёд этилган. Барча қулайликларга эга ётоқхоналарда футболчиларнинг ўз уйларидагидек бемалол яшаш, дам олиш учун шароитлар яратилган. Ҳар бир хонада замонавий санитария жиҳозлари билан жиҳозланган ювиниш ва бошқа шароитлар мавжуд.  Хуллас, замонавий ётоқхонада нима талаб этилса – ҳаммаси мужассам.

15_15

16_16

Ҳали бу ҳаммаси эмас, мазкур қароргоҳда шунингдек назарий – ўқув хонаси, замонавий ошхона, иккита кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳаттоки саунагача имкониятлар яратилган. Шу ўринда клуб ҳисоб-китобчиларининг (бош ҳисобчи – Акрам Эшонқулов) ҳам фаолиятини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳисобчилар клубга бош ҳомий томонидан ажратилган маблағларни тежаб фойдаланишда, асосий эътиборини қўшимча даромадлар излаб топишга қаратаётгани эътиборга лойиқ.

Албатта, бу ҳаракатлар мамлакатимиз футбол раҳбариятининг эътиборига ҳам тушди. Бунга мисол қилиб, 2014 йилнинг октябрь ойида “Насаф” клубида Республика миқёсидаги ташкил этилган семинарни келтириш мумкин. Ушбу семинарда Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бошлиғи Фарҳод Магометовлар бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг биринчи вице-президентлари, олий лиганинг етакчи жамоалари вакиллари, олий лига клублари қошидаги футбол мактаблари директорлари, журналистлар иштирок этишди. Семинар иштирокчилари “Насаф” клуби ихтиёридаги Марказий стадион, Болалар футбол академияси, клуб базаси каби янги барпо этилган ўринбосарлар қароргоҳини ҳам кўздан кечириб, қилинган ишларга катта ижобий баҳо беришди, бу ердаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ён дафтарчаларига қатор битиклар қайд этишди. Бир сўз билан айтганда, ўзларининг ҳайратларини яширишмади.

17_17

Айни пайтда клуб ихтиёридаги 16 минг томошабинга мўлжалланган “Марказий” стадион замонавий ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган даражага келтирилди. Стадионда футболчилар ва томошабинлар ҳамда меҳмонлар учун яратилган шароитлар ҳеч бир хориж клуби стадионидаги шароитлардан қолишмайдиган даражага ўзгарди.

Халқаро талаблар даражасидаги яратилган бу шароитлардан ташқари, стадион қошида замонавий тикув цехи, мухлислар клубининг тарих музейи, “Насаф” клуби атрибуткалари билан савдо қиладиган дўкон ҳамда футбол ўйинларини оилавий келиб кўриш учун махсус жойлар, стадион ҳудудида футбол ишқибозларини керакли маълумотлар билан таъминлайдиган махсус табло  ва бошқалар ташкил этилди.

Бундан ташқари, кекса ёшдаги футбол ишқибозларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар учун стадионда махсус жойлар ажратилган бўлиб, алоҳида ҳурмат кўрсатилади.

Шунингдек, “Марказий” стадионда Республика миқиёсидаги тадбирлар ҳам мунтазам ўтказилиб турилади. Бунга биргина мисол тариқасида шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалини айтиш мумкин.

Клуб раҳбариятининг юқори ташкилотчилиги ва ўзида ката масъулиятни ҳис қила олиш қобилияти шу каби оммавий тадбирларни ҳам муваффақиятли ўтишида омил бўлмоқда.

“Насаф” жамоасининг ҳар бир ютуғи вилоят аҳолиси кайфиятига ижобий таъсир этишини ҳисобга олган клуб раҳбари мухлисларнинг клубга бўлган ишончини янада орттириш ҳамда улар учун барча шароитларни мужассам қилиш мақсади сари изланишда давом этмоқда.

18_18

Клуб раҳбарияти “Футбол – мухлислар учун” шиорига қаттиқ амал қилган ҳолда мухлислари билан мунтазам равишда турли учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Бундай тадбирлар клуб ва унинг мухлислари ўртасида ўзаро ишонч ва яқинликни пайдо қилмоқда. Бунақа тадбирлар жамоа мураббийлари ва футболчилари билан ҳам мунтазам ўтказилиб турилади.

Биласиз, “Насаф” нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам Осиё футбол Конфедерацияси Кубогини қўлга киритган ягона клуб ҳисобланади. Бу албатта, мустақил ўзбек футболи учун ката ютуқлардан бири демакдир. Миллий чемпионатимизнинг тўққиз карра бронза  совринини ва бир марта кумуш медалини қўлга киритган “Насаф” клуби 2001 йили Осиё Чемпионлар Кубогининг (ўша пайт ҳозирги Осиё Чемпионлар Лигаси шундай аталган) чорак финалида ҳам иштирок этган. Эроннинг “Озодий” стадионида, кучли ёмғир остида, кўлмак майдонда ўтказилган учрашувларни бир эсланг.

2015 йилнинг 17 октябрь санаси “Насаф” клуби тарихи солномасига яна бир зарҳал ҳарфлар билан битилди. Негаки, шу куни “аждарлар” 23-бор ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини 2:1 ҳисобида енгиб, илк бор Ўзбекистон Кубогини Қашқадарёга олиб келди.

Сўнгги йилларда Рўзиқул Бердиев ажойиб жамоани шакллантирди, футболчилар тактик ва жисмоний жиҳатдан анча ўсгани футбол доирасида бот-бот айтила бошланди. Таъкидлаш жоизки, “Насаф” жамоасини энг кўп финалга олиб чиққан мураббий ҳам Рўзиқул Бердиевдир. У клубнинг барча финалларида футболчи, ёрдамчи мураббий ҳамда бош мураббий сифатида иштирок этган ягона мутахассис саналади. Қолаверса, Рўзиқул Бердиев “Насаф” жамоасига бош мураббий этиб тайинланганида “Насаф” энди яна пастга шўнғийди”, дея фикр билдирганлар ҳам бўлди. Аммо вақт – олийҳакам. Аслида ким ҳақ эканини эса вақтнинг ўзи кўрсатиб берди. Бунда истаймизми-йўқми, яна Шамил Ярулин исми-шарифи тилга олинади. Сабаби, Рўзиқул Беридиевга шубҳа қилганлар кўпчиликни ташкил этган бир пайтда айнан Ярулин унинг номзодини ҳимоя қилиб, клуб мутасаддиларини порлоқ келажакка ишонтирди. Кўриб турганингиздек, ишонч қисқа вақтларда оқланди.

Рўзиқул Бердиев бош мураббийлигидаги “Насаф” жамоаси бу йилги мавсумни ҳам навбатдаги муваффақият – ката совринни қўлга киритиш билан бошлади. 17 феврал куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Суперкубок ўйини ташкиллаштирилди.  Унда 2015 йилги мавсумда Ўзбекистон Кубоги соҳиби  “Насаф” жамоаси мамлакат чемпиони “Пахтакор” жамоаси билан куч синашди ва қаршиликларнинг тажрибали, маҳоратли ўйинчиси Артур Геворкяннинг голи эвазига ғалаба қозонди. Клуб ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Супер кубогини қўлга киритди…

“Насаф” футбол клуби бу ютуқлар билан чегараланиб қолиш ниятида эмас. Клуб раҳбариятининг мақсади – мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш ва халқаро мусобақаларда Мустақил Ўзбекистонимизнинг обрўсини янада юксалтириш йўлида астойдил меҳнат қилишдан иборат.

19_19

– Ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ва ютуқларимиз билан халқимизнинг кўнглини олсак, озгина бўлса-да, кайфиятини кўтарсак,  демак асосий орзуларимиздан бири ушалган бўлади, – дейди “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин.

Ойбек ЮНУСОВ

Манба: “Ўзбекистон футболи” газетаси, 08.06.2016 даги 23-сони

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:29, 10.06.2016. Ўқилди: 7332 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.