Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Компани Кейннинг асосий таркибда тушиши борасидаги саволга жавоб берди [0]

Расман: Магуайр «МЮ» билан шартномани узайтирди [0]

«Челси» ва «Арсенал» собиқ футболчиси «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин [0]

«Барселона» жамоани тарк этиши керак бўлган икки асосий номзодни танлади [0]

Эритрея терма жамоасининг етти нафар футболчиси Эсватини билан ўйиндан сўнг ғойиб бўлди [0]

“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди [0]

Конте: «Агар Федерация президенти бўлганимда, ўз номзодимни кўриб чиққан бўлардим» [0]

Аллегри: «ЕЧЛга йўл олиш учун ҳали кўп ишлашимиз керак» [0]

Спаллетти: «А Сериядаги 300-ғалаба мен учун нимани англатади? Бу менинг анча қариб қолганимни англатади» [0]

Жозе Моуриньо ғалаба қўлдан чиқарилгач, ҳиссиётларга бой матбуот анжумани ўтказди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия ғалабани ушлаб қололмади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Англия терма жамоаси яққол устунлик қилган ўйинида, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани ушлаб қололмади.

Биринчи бўлим Англиянинг тўлиқ устунлигида ўтди. Инглизлардан Руни, Лаллана ва Кейн ҳужумда фаол ўйин намойиш қилиб, бир қанча вазиятларга эга бўлишса-да, рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Россия терма жамоаси асосий эътиборини ҳимояга қаратиб, рақиб ҳужумларини бартараф қилиш билан машғул бўлди. Дарвозабон Акинфеев бир нечта вазиятларда яхши ҳаракат қилиб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Англия ҳужумда, Россия ҳимояда тўп сурди. 71-дақиқада Уэйн Руни ҳисобни очиши мукин эди. Унинг жарима майдони чизиғидан йўллаган кучли зарбасини Акинфеев қайтаришга муваффақ бўлди. 73-дақиқада эса ҳисоб очилди. Эрик Дайер жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, Россия дарвозасини ишғол этди.

Шундан сўнг, инглизлар ҳисобни ушлаб қолиш илинжида ўйнай бошлашди. Бу эса ўзининг салбий самарасини берди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, жарима майдонига оширилган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Березуцкий боши билан парашют услубида дарвозага йўллади. Ҳарт тўпни нигоҳи билан кузатиб қолишдан бошқа чора тополмади – 1:1.

11 июнь. Марсель, «Велодром»

Англия – Россия 1:1 (0:0)

Голлар: Дайер (73) – В.Березуцкий (90+1)

Англия – Ҳарт, Кэйҳилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана, Стерлинг (Милнер, 87), Кейн, Руни (Уилшер, 78).

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Шченников, Смольников, Березуцкий, Головин (Широков, 77), Нойштедтер (Глушаков, 80), Шатов, Кокорин, Дзюба, Смолов (Мамаев, 85).

Огоҳлантиришлар: Кэйҳилл (62), Шченников (72).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:16, 12.06.2016. Ўқилди: 7612 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Интер Маркус Тюрам 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик