Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [46]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016: Мажбурий томоша

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол жамоатчилиги тобора яқинлашиб келаётган Европа чемпионатини катта қизиқиш ва сабрсизлик билан кутаётганига шубҳа йўқ. Лекин бир қатор юлдузлар кўнглига чироқ ёқсанг ҳам ёришмайди. Боиси, улар нуфузли мусобақанинг мажбурий томошабинлари қаторига қўшилишган. Sovsport.ru сайти ана шу «томоша»га маҳкум этилган омадсизлардан ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирди. Бу жамоа билан танишиб, унинг таркиби чакки эмаслигига ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Дарвозабон: Жек Батленд (Англия, «Сток Сити»)

Сабаби: жароҳат (оёқ синиши)

Англиялик дарвозабонлар азалдан қандайдир кўргиликларга дуч келадилар - жаҳон ва қитъа биринчиликларида йўқ жойдан гол қабул қилиб оладилар. Ҳа, сўнгги йилларда «тавқи-лаънат» йўқолгандек бўлди - аввалига Жо Харт, кейинчалик Жек Батленд катта саҳнага чиқди. Мавсумни муваффақиятли ўтказган «Сток» посбони миллий жамоадан таклиф олиб, Франция ва Германия термалари билан кечган учрашувларда майдонга ҳам тушди. Бироқ афсуски, немисларга қарши беллашувда оёғидан жароҳатланди.

 

Ўнг қанот ҳимоячиси: Даниэль Карвахаль (Испания, «Реал»)

Сабаби: жароҳат (мушаклар тортилиши)

Испания термаси бош мураббийи Висенте дель Боске бу йигитни ниҳоят ардоқларди. У сўнгги паллагача Даниэлнинг сафга қайтишидан умид узмади. Хусусан, Карвахаль ўрнига таклиф этилган Эктор Бельерин вақтинча номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди. Аммо Карвахалнинг ЧЛ финалида орттирган жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

 

Марказий ҳимоячи: Венсан Компани

(Бельгия, «Манчестер Сити»)

Сабаби: жароҳат (болдир шикастланиши)

«Манчестер Сити» ҳамда «Реал» ўртасидаги ЧЛ ярим финали жавоб учрашуви «шаҳарликлар» сардори учун мавсум ҳисобидан охиргиси бўлди. Компани терма жамоа либосида 70 марта майдонга тушган, лекин бу йил атиги 4та ўйинда (2таси ўртоқлик) иштирок этди. Ҳа, Венсан учун ўта омадсиз мавсум...

Марказий ҳимоячи: Мамаду Сако (Франция, «Ливерпуль»)

Сабаби: мураббий қарори

Мезбон жамоа бош мураббийи Дидье Дешам бир сўзли инсон. Саконинг адвокатлари бир амаллаб, ўз мижозларини допинг тақиқидан озод этишди. Бироқ Дешам барибир, Мамадуни якуний таркибга киритмади: «Сако жамоага қайтмайди. Агар уни таркибга киритсам, бу аввалроқ таклиф этилган футболчиларга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланарди...»,- дея изоҳлади Дешам ўз қарорини.

 

Чап қанот ҳимоячиси: Доменико Кришито (Италия, «Зенит»)

Сабаби: мураббий қарори

Италия прокуратураси Евро-2012 арафасида келишилган ўйинлар хусусида навбатдаги суриштирувларни амалга оширганди. Унинг натижасида вақтида «Женоа»да ўйнаган «Зенит» ҳимоячиси ҳам шубҳа остига олинди. Кейинчалик Кришитонинг айбсиз эканлиги тасдиқланган бўлсада, ҳимоячи Евро-2012дан четда қолди. «Скуадра адзурра»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Чезаре Пранделли футболчи ўйинга 100 фоиз эътибор қаратолмаслигидан чўчиб, уни таркибга қўшмаганди. Кришито шундан буён терма жамоадан узоқда. «Зенит»да ҳам мунтазам тўп сурмаганини инобатга олсак, унда Франция йўлланмасига эга бўлиш имконияти жуда оз эди ўзи.

Марказий ярим ҳимоячи: Лассана Диарра (Франция, «Марсель»)

Сабаби: жароҳат (тизза шикастланиши)

Шубҳа йўқ, Диарра французлар термаси етакчиларидан бири эди. Унга ҳимоя ва ҳужум чизиқлари ўртасида мувозанатни таъминлайдиган куч сифатида қараётгандилар. Лекин Диарра ҳам йирик турнир стартига оз вақт қолганида, кутилмаган жароҳатга йўлиқди. Ҳа, Дидье Дешам ихтиёрида иқтидорли футболчилар кўп, аммо мураббийнинг тажрибали Ласс ўрнини қандай тўлдириш хусусида жиддий бош қотиришига тўғри келади. Аксига олиб, Диарранинг ўзи ҳам турли нохушликлардан сира қутулолмаяпти. Дейлик, Франциядаги турнирни томошабин сифатида кузатиши етмагандек, шартномани барвақт бекор қилгани учун «Локомотив»га 10,5 млн. евро миқдорида жарима тўлашга  мажбур.

 

Марказий ярим ҳимоячи: Алан Загоев (Россия, ЦСКА)

Сабаби: жароҳат (оёқ суяги синиши)

Россияда аксинча, иқтидорли ўйинчилар - «анқонинг уруғи». Боз устига, Торрес, Роналду, Манжукич, Гомес ва Балотелли билан бир қаторда Евро-2012нинг энг яхши тўпурари бўлган Алан Загоев ҳам майдонга тушолмайди. Унинг терма жамоадаги ўрни жуда муҳим эди. Тахмин қилинишича, Леонид Слуцкий бу футболчи ўрнига тўлақонли захира тополмаган ҳали.

Марказий ярим ҳимоячи: Илкай Гюндоган (Германия, «Боруссия» Д.)

Сабаби: жароҳат (тизза шикастланиши)

Бундестим бу муаммони ҳам бартараф этишга қодир - марказий чизиқ учун муносиб номзодлар етарли. Илкайнинг ўзи эса «Манчестер Сити» билан 4 йиллик шартнома остига имзо чекиш орқали омадсизликни унутиш илинжида.

 

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Марко Ройс (Германия, «Борруссия» Д.)

Сабаби: жароҳат (тизза шикастланиши)

Ройс омадсизлик иллатидан сира қутулолмаяпти. Мисол учун, ЖЧ-2014 арафасида ҳам жароҳат туфайли Бразилия сафаридан четда қолганди. Энди эса... Албатта, бундесманшафтда иқтидорлар етарли - Озил, Сане, Дракслер, Шюррле. Демак, Йоахим Лёв бу йўқотишдан унча жабр тортмаса керак.

 

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Алекс Окслейд-Чемберлен (Англия, «Арсенал»)

Сабаби: жароҳат (тизза шикастланиши)

Англиялик тезкор футболчи февраль ойида «Барселона»га қарши кечган баҳсда икки марта жароҳатланганди, май ойида яна шикастланди. Эҳтимол, «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола томонидан бўлаётган қизиқиш унинг қайғусини бироз пасайтирар. Лекин Алексга хос универсаллик Англия термасига етишмаслиги аниқ. Чунки у қанотлар ва марказда бирдек фаоллик кўрсатишга қодир эди.

 

Марказий ҳужумчи: Карим Бензема (Франция, «Реал»)

Сабаби: Франция ФФ қарори

Каримнинг майдон ташқарисидаги кўпгина хатти-ҳаракатлари кишини ажаблантиради. У аввалига Вальбуэнага босим ўтказиш жиноятида тушунарсиз   тарзда иштирок этди. Кейин миллий жамоа бош мураббийи Дидье Дешамни ирқчиликда айблаш масаласига аралашди. Дастлабки айблов бўйича Бенземанинг ўзини оқлаши ёш болаларникидан фарқ қилмайди: «Бу хатолар энди такрорланмайди». У тилга олган ўта оғриқли ирқчилик муаммоси эса фақат кулгуни қистайди. Бунинг учун Франция термаси аъзоларининг умумий фотосуратига назар солиш кифоя. Тўғри, ҳужумчининг майдондаги ҳаракатларига гап бўлиши мумкин эмас. Айниқса, якунланган мавсумда ажойиб натижага эришди - 24та гол, 7та самарали узатма ва ЧЛ ғолиблиги!

FootballHD.ru - Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 02:44, 12.06.2016. Ўқилди: 6575 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.