Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Волков: «Ҳар бир ошпаз ўз билганича таом тайёрлайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лига жамоалари ФИФА кунлари муносабати билан икки ҳафталик муддатга қисқа таътилга чиқишди. Лекин бу билан нав-батдаги тур ўйинларига тайёргарлик тўхтаб қолгани йўқ. Жумладан, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ҳам 11-тур доирасидаги ўта муҳим учрашувга тайёргарликни бир зумга тўхтатмади. Александр Волков шогирдлари 11 июнь куни ўз майдонларида Қаршининг «Насаф» жамоасини қабул қилишади. Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. «Навбаҳор» устози билан ана шу ўйинга тайёргарлик ҳамда мураббийлик фаолияти хусусида суҳбатлашдик.

- Олдинда «Насаф»га қарши ўтказиладиган жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди, - дея сўз бошлади А.Волков.  - Биринчи давранинг ўзида ўзимизни ўнглаб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб олишимиз даркор. Йўқотилган очколар ўрнини ҳам тўлдиришимиз лозим. «Насаф»га ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Жуда кучли жамоа ва чемпионлик учун курашни давом эттиряпти. Биз ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. «Бухоро» билан меҳмонда кечган сўнгги учрашувимизда ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Энг муҳими, потенциал бор ва турдан-турга буни амалда исботлаб боришимиз даркор. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, асосан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб бордик. Турли тактикалар устида ишлаш, назарияга ҳам катта эътибор қаратдик. Хабарингиз бор, «Бунёдкор» билан ўйинимиз Наманганга кўчирилди. Бундан чиқди, кетма-кет тўртта учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу биз учун қўшимча имконият. Ўйинлардан максимал даражада очко тўплаб олишимиз шарт. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз, тайёргарликни кучайтирилган тартибда олиб боряпмиз.

- Олий лиганинг 10та тури ортда қолди. Шахсий фикрингиз қандай?

- Чемпионатда ҳар бир ўрин учун кураш қизғин кечяпти. Ҳеч бир жамоа ён беришни истамаяпти. Олий лига дебютанти «Обод» ҳам жуда яхши таассурот қолдиряпти. Гарчи «Навбаҳор» мавсумни омадли бошламаган бўлсада, секин-аста ўзига келяпти. Йигитларнинг ўйинлари қовуша бошлади. Кубок доирасидаги «Қўқон-1912», чемпионатдаги «Бухоро» клубларига қарши кечган ўйинларни таҳлил қиладиган бўлсак, жамоамизнинг потенциали юқори. Акром Баҳриддинов, Сардор Азимов сингари истеъдодли футболчиларимиз бор. Улар ўз устларида кўпроқ ишлашлари керак. Биз мураббийлар бунинг устида янада кўпроқ тер тўкишимиз, ана шу потенциални очиб беришимиз зарур. Мавсумлар оралиғида таркибга 18 нафар янги футболчи келиб қўшилган. Бу битта янги жамоа дегани. Жамоавий ўйинни тўлиқ шакллантириб олиш учун эса вақт керак.

- Александр Геннадьевич, келинг, шу ўринда футболдаги илк қадамларингиз ҳақида гаплашсак. Бу футбол мухлислари учун жуда ҳам қизиқ.

- Барча болалар сингари футбол ўйнашни маҳалладан бошлаганман. «Пахтакор» жамоасида тўп тепишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим ва вақт ўтиши билан бу орзу рўёбга чиқди. Ўзим Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилганман. Ўша пайтда бизда футбол мактаби бўлмаганлиги учун миллионлар ўйини билан шуғулланиш жуда қийин кечган. Шу боис, дадамга мени Тошкентга олиб боринг, деб ҳоли жонига қўймаганман. Лекин ўшанда Тошкентга эмас, Киевдаги футбол мактаб-интернатига жойлаштиргандилар. Шундай бўлсада, кўнглимда барибир Тошкентга қайтиш ва шонли «Пахтакор» либосини кийиш истаги бўлган. Киевдаги футбол мактабида ўқиб юрган кезларим, аниқроғи 1978 йили мени Украина ўсмирлар терма жамоасига таклиф қилишди. Икки йил терма жамоада ўйнагач, Борис Игнатьев собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақирди. Орада Киевнинг «Динамо»си ўз сафига чорлаб, шартнома имзолашга ундади. Аммо болаликдаги орзуим бунга йўл қўймади. 1980 йили Москвада собиқ иттифоқ терма жамоасининг навбатдаги йиғини ўтказилаётган пайтда ЦСКА ва «Торпедо» клубларидан жиддий таклифлар бўлди. Игнатьевнинг маслаҳати билан «Торпедо»ни танладим ва икки йил давомида Москва автозаводчилари шарафини ҳимоя қилдим. Шу мавсумлар давомида ҳам «Пахтакор»дан чорлов бўлишини кутиб яшадим. Ниҳоят, Москвадаги ўйинларнинг бирида «Пахтакор»га чақиришди. Ҳеч иккиланмасдан бу таклифни қабул қилдим ва 1982 йилдан болалигимдан орзу қилган жамоа шарафини ҳимоя қила бошладим. Ўша пайтда «Пахтакор»ни тажрибали мутахассис Иштван Секеч бошқарарди. Жамоа таркибида Якубик, Бондаренко, Петрушин, Кабаев, Жилкин, Яновский, Амриев, Денисов каби анча номдор футболчилар ўйнашарди. Ёш футболчи бўлганим учун тажрибали Бондаренко, Петрушин сингари футболчилар қўллаб-қувватлашди, яқиндан ёрдам беришди. Ўша йили «Пахтакор» ўз тарихида иккинчи бор собиқ иттифоқ чемпионатида 6-ўринни эгаллади. Мавсумни чинакамига кўтаринки кайфиятда ўтказган эдик. Аммо «Пахтакор-79» авиаҳалокатга учраганидан кейинги икки йил жуда қийин бўлган. Жамоада руҳий тушкунлик ҳолати ҳукмрон эди. Ўша шонли жамоанинг юлдузлари саналган Михаил Ан ва Владимир Фёдоров менинг кумирларим бўлишган.

- Қарийб 15 йилдирки, мураббийлик фаолиятингизни давом эттиряпсиз...

- Мураббийлик фаолиятим 2002 йили бошланган. Ўша йили «Андижон» жамоасида ўйновчи мураббий бўлганман. 2003 йили 40 ёшга тўлганимда, футболчилик фаолиятимга расман якун ясадик. Тиззамдаги жароҳат ўз таъсирини ўтказмаганида, балки яна бир-икки йил футбол ўйнашим ҳам мумкин эди. 2004 йили илк бор барча масъулиятни зиммамга олиб, бош мураббий сифатида иш бошладим. Андижондаги уч йиллик фаолиятимдан сўнг «Шаҳрихон», «Машъал», «Тўпаланг» клубларида мураббийлик қилдим. 2007 йили «Сариосиё» жамоасида ишлаб юрган кезларим «Қурувчи» клубига қарши ажойиб ўйин бўлиб ўтган. Қўшимча бўлимда тошкентликлар ғалабани тортиб олишганди. Ўша учрашувдан сўнг мени «Қурувчи» жамоасига таклиф қилишди. Келаси йили жамоа номи «Бунёдкор»га ўзгартирилади. Айнан «Бунёдкор» жамоасида ўзим учун катта тажриба олдим. Сколари, Зико, Қосимов сингари мутахассислардан жуда кўп нарса ўргандим. Тошкентга швейцариялик мутахассис келиб, бизга мураббийликдан сабоқ берганида, ажойиб бир фикрни айтганди: ҳар бир ошпаз ўз билганича таом тайёрлайди. Менга шу мавзуда савол беришганида, ҳамиша швейцариялик мураббийнинг сўзини жавоб тариқасида келтираман. Юз нафар мураббий бўлса, уларнинг футболга қараши 100 хил. Бир-бирини деярли такрорламайди. Мен ҳам мураббийлардан ўзим учун маъқул бўлган жиҳатларни олганман. Мураббийлик ўқув курсларида ўқиб юрганимизда, устозларимиз мураббийларни икки тоифага бўлишарди: демократ ва қаттиққўл мураббийлар. Улар шу икки тоифанинг ўртасида юриш керак, дейишарди. Демократ, яъни очиқ, юмшоқ табиатли мураббий бўлиш яхши, аммо, бу зарарга ҳам ишлаган вазиятларни кўряпмиз. Жуда қаттиққўл бўлиш ҳам яхши эмас. Футболчиларни бу билан бездириб қўйиш мумкин. Қўполроқ мисол келтираман. Отни бошқараётганингизда жиловини ҳар замонда тортиб қўясиз. Агар шундай қилмасангиз, равон йўлингиз қолиб, сизни жарга етаклиши турган гап. Жиловни ҳаддан зиёд тортиб юборсангиз ҳам бўлмайди, узилиб кетиши мумкин. Шу боис, ҳамма нарсанинг меъёри яхши. Мураббий биринчи навбатда руҳшунос бўлмоғи лозим. Футболчилар билан инсон сифатида гаплашиш керак. Шунда таъсир кучингиз юқори бўлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:34, 19.06.2016. Ўқилди: 4013 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик