Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

5 ой ичида буюк ўзгариш (Зидан ҳақида)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЧЛ-2016 турнири финалининг энг яхши ўйинчиси унвонига Серхио Рамос лойиқ топилди, ҳал қилувчи пенальти Криштиану Роналду томонидан амалга оширилди. Лекин ушбу баҳснинг бош қаҳрамони сифатида қайсидир футболчини эмас, мураббийни эътироф этиш энг одилона қарор бўларди. Ҳа, футбол оламининг бетакрор юлдузи бўлмиш Зайниддин Зидан мураббийлик соҳасида ҳам буюклик сари илк қадамини ташлади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун ўтган йил ноябрь ойидаги «Реал» билан ҳозирги «Реал»ни кўз олдимизга келтириш кифоя. Бу жамоалар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Келинг, ана шу тарихий 5 ой ичидаги муҳим босқичларни эсга олайлик.

23.06.2015. «Реал»га бош мураббий бўлиш истагини билдирди: «Албатта, менга шу лавозимни таклиф қилишса, рад этмаган бўлардим. Бошқа мутахассисга ишонч билдиришгани мени тушкунликка туширмайди. Менинг даврим келганини яхши тушунаман».

10.08.2015. «Марсель» таклифини рад этди

Францияликлар истеъфога чиққан Марсело Бьелса ўрнига номзод қидираётган эдилар. Бироқ Зидан «Реал» тизимида қолишни афзал кўрди ва «Кастилья»га устозлик қилишни давом эттирди.

26.10.2015. «Реал» «Сельта» устидан ғалаба қозонгач, Зизу Бенитеснинг «Қироллик клуби»даги фаолиятига юксак баҳо берди. Чунки виголиклар жамоаси мавсум кашфиётига айланишган, ўз уйларида «Барса»ни мағлубиятга учратишганди. Бироқ «Реал» навбатдаги сенсацияга йўл қўймасдан, «қаттиқ ёнғоқ»ни мажағлаб ташлаганди: «Бенитеснинг «Реал»даги ижобий фаолиятини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. У кучли босимга усталик билан дош бермоқда».

21.11.2015. «Реал»ни қабул қилишдан бош тортди.

Жамоа «Барселона»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бергач, Флорентино Перес унга Рафаэль Бенитес ўрнини эгаллашни таклиф этди. Балки президент бироз эҳтиросларга берилиб кетгандир. Аммо Зидан вазиятга совуққонлик билан баҳо беришга ўзида куч топа олди.

04.01.2016. «Реал»ни бошқаришга розилик берди

Биринчи давранинг охирги беллашуви арафасида жамоа «Барса»дан 5, «Атлетико»дан 4 очкога ортда бораётганди. Бироқ унинг асосий муаммолари математик ҳисоб-китоблардан йироқ эди. Рафа «ечиниш хонаси» тизгинини қўлдан чиқарганди. Бэйлга бош ролнинг берилиши Криштианунинг норозилигини юзага келтирган, ҳал қилувчи баҳсларда Каземиродан воз кечилганлиги (миш-мишларга кўра, Переснинг талаби билан) қимматли очколарнинг бой берилишига олиб келди.

05.01.2016. Дастлабки матбуот анжуманини ўтказди

Аввало, ўтмишдошига «Реал»даги хизматлари учун миннатдорчилик изҳор этди ва унга муваффақият тилади. Кейин Бэйлни жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этди ва мавсумнинг қолган қисми учун бош мақсадни эълон қилди: «Биз бирор-бир совринни қўлга киритишимиз шарт. Бу йўлда мавжуд барча имкониятларни ишга соламан».

09.01.2016. «Реал» бош мураббийи сифатидаги илк учрашувда дебютни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Бэйл «хет-трик», Бензема «дубль» қайд этди.

16.01.2016. Криштиану Роналду дунёдаги энг яхши футболчи, деб эълон қилинди.

24.01.2016. Ўзининг примеродаги учинчи учрашувида Зидан жамоаси «Бетис» билан дурангга имзо чекиб, илк марта очко йўқотди. «Барса» билан ўртадаги очколар фарқи 7тага етди. Мураббий ўша баҳсда икки ўйинчини алмаштирди: «Чунки майдондаги барча футболчилар рисоладагидек ҳаракатланишди. Алмаштирадиган бош ўйинчи йўқ эди».

05.02.2016.  Ўзининг «Бордо»даги собиқ жамоадоши Стефан Планкни ёрдамчи мураббий лавозимига ишга олди. Планк «Реал» рақибларининг ўйинларини таҳлил қилиб, Зиданга ҳисобот бериб турди.

13.02.2016. Роналдунинг «Атлетик» дарвозасига урган голини бетакрор шедевр сифатида эътироф этди: «Балки бироз ошириб юбораётгандирман. Лекин Роналду чинакам фантастик голни амалга оширди».

17.02.2016. Бош мураббий сифатида ЧЛдаги дебютини нишонлади. Шогирдлари Римда «Рома»ни мағлубиятга учратиб(2:0), чорак финал масаласини деярли ҳал қилишди.

27.02.2016. Ўз майдонида «Алетико»дан енгилди. Омадсизликдан кейин Зидан бу ёғига чемпионлик учун курашишдан маъно йўқлигини тан олди ва жамоа айрим ўзгаришларга муҳтожлигини маълум қилди. Шу тариқа, Каземиро мунтазам равишда майдонга туша бошлади. Қолган 12та учрашувнинг барчасида жамоа фақат ғалаба қозонди. Худа шу давр ичида Криштиану Роналду 13та гол урди.

05.03.2016. Ўз уйида «Сельта» устидан 7:1 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлим минимал устунлик билан ўтган, меҳмонлар майдонда тенгма-тенг тўп суришганди. Аммо Зизу танаффус пайтида шогирдларига футболни қандай ўйнаш кераклигини тушунтира олди. Шундан кейин Роналду «покер»га эришди. Лекин «Барса» билан ўртадаги очколар фарқи 12талигича қолди. «Атлетико» ўша пайт «Реал»дан 4 очко олдинда эди.

15.03.2016. «Лас-Пальмас» майдонидаги машаққатли ғалабадан кейин мураббий ўз шогирдлари билан мулоқот қилишдан бош тортди. Унинг журналистларга билдирган фикрича, бу тарздаги ўйин билан «Реал» ҳеч нарсага эришолмайди.

02.04.2016. Жамоа меҳмонда «Барса»ни енгди. Ўша ўйинда «Реал» Моуриньо анъанасида (ёки ҳозирги «Атлетико» услубида) кучли прессингсиз, аммо рақиб зарбалар йўллаши мумкин бўлган ҳудудларни ишончли тарзда қўриқлаб тўп сурди. Ваҳоланки, тўп назорати бобида устунлик (67 фоиз) майдон эгалари томонида эди. «Реал» рақибга нисбатан кўпроқ зарба йўллашга муваффақ бўлди.

06.04.2016. ЧЛ чорак финалининг дастлабки баҳсида «Вольфсбург»га имконият бой берилди. «Реал»нинг ўйини қониқарли эмасди. Қолаверса, немислар дарвозабони Диего Бенальо бир қатор «сэйв»ларни амалга оширди.

07.04.2016. Зидан жамоа мағлубиятга учраётган пайтда ҳазил-ҳузулга йўл қўйгани учун Хамес Родригесга намойишкорона танбеҳ берди.

03.04.2016. Чорак финал жавоб учрашувида «Вольфс­бург»дан аламини олиб, «бўрилар»ни мусобақадан чиқариб юборди. Бунинг учун Зидандан алоҳида тер тўкиш талаб этилди.

17.04.2016. Мураббий ўз жамоаси айни пайтда руҳий жиҳатдан «Барселона»дан ҳам, «Атлетико»дан ҳам кучлироқ эканлигини эътироф этди. Ўша оқшом «Қироллик клуби» «Хетафе»ни таслим этди, «Барса» эса ўз уйида «Валенсия»дан енгилди. Ўртадаги очколар фарқи минимал кўринишга келди.

20.04.2016. «Вильярреал»га қарши баҳснинг қўшимча вақтида жароҳатланган Криштиану хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди.

26.04.2016. Сафарда «Ман Сити» билан нуфузли турнир тарихидаги ўта зерикарли ярим финаллардан бирини ўтказди. Яна ўзини аямай жонбозлик кўрсатишга мажбур бўлган Зидан ўйинга бироз жонланиш бахш этди.

03.05.2016. Роналдуни таркибга қайтарган, лекин жароҳат туфайли Бензема ва Каземиродан жудо бўлган «Реал» «Манчестер Сити»ни маҳв этди. Таъкидлаш жоизки, «Лас-Пальмас» устидан қозонилган ғалаба ҳам «Қироллик клуби» ва унинг мураббийидан кўпроқ куч ва ирода талаб қилганди. Мавсумнинг ҳал қилувчи беллашувини Пеллегрини шогирдлари ўта суст ўтказишди. Ҳаттоки, ғалаба қозониш учун «Реал»га гол уришнинг ҳам кераги бўлмай қолди - бу вазифани меҳмонлар бажариб қўя қолишди.

08.05.2016. Ўта мураккаб беллашувда «Валенсия»ни тор-мор этди ва «Атлетико»нинг қоқилишидан фойдаланган ҳолда иккинчи поғонага кўтарилди. Олдинда фақат сўнгги тур баҳслари қолганди: «Барса» билан ўртадаги фарқ ҳамон ўша-ўша - бир очко эди.

14.05.2016. Зидан «Барселона»ни чемпионлик билан қутлади: «Улар ғалабага ҳақлироқ эдилар. Бироқ мен ўз шогирдларим ва амалга оширган ишларим билан фахр­ланаман!».

25.05.2016. Зидан Диего Симеонени энг етук замонавий мураббийлардан бири эканини эътироф этди, ўзи эса ҳали кўп нарсаларни ўрганиши лозимлигини таъкидлади.

28.05.2016. Ниҳоят, ЕЧЛ финалидаги ғалаба билан мавсумга нуқта қўйди.

29.05.2016. «Реал» бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиришни Флорентино Перес тасдиқлаганини маълум қилди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:10, 20.06.2016. Ўқилди: 5439 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик