Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2794]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2586]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2551]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2315]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1975]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1923]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1915]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1387]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1384]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1227]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

"Манчестер Сити"нинг 19 ёшли иқтидори Оксфорд университетида ўқиш учун профессионал футболни ташлади [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чинакам Инглиз жентельмени

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англиялик Марк Клаттенбург бундан 10 йилча илгари ўз мамлакатида ФИФА тоифасидаги энг ёш ҳакам ҳисобланарди. Ўшандан буён қанчадан-қанча финал ҳуштаги янгради, қанчадан-қанча сариқ карточка ўз «эгалари»га кўрсатилди. Марк эса тобора юксакликка кўтарилди ва ниҳоят, жорий йил мавсумининг энг муҳим учрашувларидан бири - ЕЧЛ финалида ишлади.

Ҳакамлик тарихи

Очиғини айтиш керак, Клаттенбург машҳурликка бироз кутилмаган тарзда эришди. Аниқроқ ифода этсак, 2007 йили «Эвертон» ва «Ливерпуль» клублари ўртасидаги «Мерсисайд дербиси»ни бошқариб бориш жараёнида кўпгина шубҳали қарорлар қабул қилдию, бунинг ортидан аёвсиз танқидлар остида қолиб кетди. Шундан сўнг Маркни бир ҳафта муддатга ҳакамлик вазифасидан четлатишди. Қолаверса, 2012 йилгача «Эвертон» иштирокидаги ўйинларга умуман қўйилмади.

Маркнинг ҳакамлик фаолиятидаги илк йирик воқеа 2008 йили Англия суперкубоги учун «Манчестер Юнайтед» ва «Портсмут» клублари ўртасида кечган финал ўйинида рўй бериши керак эди. Лекин афсуски, Клаттенбургга бевосита алоқадор битта компания кирдикорлари ошкор бўлгач, у ҳам тергов ишларига жалб қилинди. Натижада Маркни финални бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишди. Камига, уни 8 ой муддатга футболдан дисквалификация қилишди. Шу тариқа инглиз ҳакамининг халқаро фаолияти бироз кечикди.

Клаттенбург хусусан, Чемпионлар Лигасидаги дебютини 2008 йилнинг августида нишонланди. Яъни «Фенербахче» ва Венгриянинг МТК клублари иштирокидаги ўйинни бошқарди. Бу учрашувда турклар жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Маркнинг терма жамоалар миқёсидаги фаолияти эса нисбатан кечроқ, 2010 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган Португалия-Кипр (4:4) қарама-қаршилиги билан бошланди. Европа чемпионати-2012да эса Марк анча таниқли ватандоши - Ховард Уэббга ассистент сифатида иштирок этди. Шундай экан, Маркнинг майдонда худди Ховард каби футболчиларга нисбатан ўта қаттиққўллик билан муомала қилишидан ортиқча ажабланмаслик керак. Ҳар ҳолда, Ховарднинг асл касби - полициячи ва Клаттенбург айнан унинг ортидан боришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, Марк 2012 йили Англия Лига кубоги финал («Ливерпуль» ҳамда «Кардифф Сити» клублари ўртасида) ўйинини ҳам бошқарди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лондондаги Олимпиада ўйинлари финали ва яқиндагина бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» клублари иштирокидаги Англия кубоги ҳал қилувчи ўйини ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги учрашувда «қизил иблислар» рақибни 2:1 ҳисобида енгиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна  биллур совринга эга чиқишди. Лекин бу ўйин давомида Клаттенбургнинг бир қатор қарорлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Айтганча, инглиз кенг жамоатчилиги танқиднинг асосий омили сифатида Клаттенбург ва сэр Алекс Фергюсон ўртасидаги жуда илиқ муносабатларни кўрсатганди. Бироқ бу гап-сўзларда жон борлигига одамнинг ишонгиси келмайди. Ҳакамнинг хатоларини эса фақат бир нарса билан изоҳлаш мумкин - чарчоқ. Чунончи, реферилар ҳам худди футболчилар сингари бутун мавсум давомида ўта қатъий жисмоний юкламалар остида кун кўришади ва буни тўғри қабул қилиш керак. Диққатга молик яна бир жиҳати шуки, Клаттенбургни АПЛдаги фаолияти мобайнида футболчиларга жуда кескин муомала қилгани учун бир неча бор танқид қилишган. Лекин Англия футбол ассоциацияси ҳар гал ҳакамнинг ёнини олади. Бундан келиб чиқадики, Клаттенбург қаттиққўл, аммо шу билан бирга, адолатли ҳакам.

 

«Хасис рицар»

2015|2016 йиллар мавсумида Клаттенбург жами 47та ўйинда хизмат қилиб, ( «Реал» ва «Атлетико» клублари ўртасида ўтган ЕЧЛнинг сўнгги финали ҳам шу жумладан), уларда футболчиларни нақ 170 марта огоҳлантирди. Демак, у ҳар бир ўйинда чўнтагидан ўртача ҳисобда 3,61 марта сариқ карточка чиқарган. Футболчилар 7та ҳолатда Маркни шунчалик жаҳл отига миндиришдики, натижада рефери уларни майдондан четлатди.

Эслатиб ўтиш лозим, Клаттенбург финалгача ҳам «Атлетико»нинг ЕЧЛ доирасидаги 2та ўйинида ишлаганди: ПСВ (0:0)га қарши жавоб ўйини ва «Бавария» билан дастлабки учрашув (1:0)да. Қизиғи шуки, Марк ҳар икки ўйинда мадридликлар рақибларини 4 мартадан огоҳлантирганди. Мухлисларда эндигина «Наҳотки, «матрасчилар» Клаттенбургнинг қоидаларига мос тўп сураётган бўлишса?!» қабилида фикр уйғонаётгандики, финал ўйинига келиб, инглиз жентльмени Симеоне шогирдларини ҳам огоҳлантирди.

Энди пенальтилар ҳақида. Клаттенбург унча-мунча ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси белгилайвермайди. Хусусан, ЕЧЛнинг охирги мавсумида ҳам финалга қадар пенальти нуқтасига ишора қилмаганди. Шундан келиб чиқсак, аксарият симуляциячи футболчилар Клаттенбургни бежиз «Хасис рицар», деб аташмайди.

 

Электр устаси керакми?

Таниқли футбол ҳакамларининг аслида қайси касб эгаси эканликларини билиш ҳар доим қизиқарли. Масалан, Маркус Мерк асл мутахассислик бўйича тиш шифокори эди ва буни кўпчилик билади. Клаттенбургнинг ихтисоси эса бундан-да қизиқроқ. Яъни у маълумоти бўйича - электр устаси. Шундай экан, «Сан Сиро»даги финал чоғи мабодо бирдан чироқ ўчиб қолганида ҳам, ҳеч нима қилмасди - Марк коллежда ўқиганларини ёдга олиб, муаммони бартараф этган бўларди.

Ҳакамлар қайси жамоага мухлислик қилишларини кўпинча оммадан сир тутишади. Клаттенбург эса ҳамкасбларидан фарқли равишда, «Ньюкасл»га нисбатан муҳаббатини ҳеч қачон ҳеч кимдан яширмаган. Энг муҳими, у айни сабаб боис, «қарғалар» иштирок этадиган ўйинларни бошқаришдан бош тортади. Бироқ 2006 йили ўз ақидаларига қарши бориб, «Ньюкасл»нинг ўйинида хизмат кўрсатди. Истиснога сабаб эса арзирли эди: бу ўйин «қарғалар» афсонаси Алан Ширер учун сўнггиси бўлди. Ачинарлиси, Клаттенбургнинг севимли клуби бу йил АПЛни тарк этди. Ким билади дейсиз, бу Маркнинг янги мавсумда янада кескинроқ қарорлар чиқаришига сабаб бўлар балки...?

Марк Клаттенбург: «Орзу ва интилиш бўлса, маҚсад албатта, ушалади»

ЕЧЛ финалини Марк Клаттенбург бошқариб бориши эълон қилингач, УЕФА расмий сайти ходимлари ундан дарҳол қисқача интервью олишганди. Танишайликчи, рефери «Сан Сиро» майдонига тушишдан аввал нималарни гапирганди?

— Бригадангизнинг Европа Чемпионлар Лигаси финалига тайинланганидан қандай хабар топдингиз?

— Ҳамкасбларим билан «Сент-Жоржс Парк»га, ҳар ҳафталик учрашувга кетаётган чоғим қўл телефоним жиринглаб қолди. Қарасам, қўнғироқ УЕФАнинг ҳакамлик ишлари бўйича катта офицери Пьерлуижи Коллинадан  экан. Кимсан Коллинанинг ўзи қўнғироқ қиляптими, демак, бунинг ортида қандайдир ҳикмат ёки муҳим гап бор. Хуллас, у финал ҳақидаги хабарни айтгач, ҳаяжон кучидан бироз муддат тилдан қолдим. Шунда Коллинанинг хабарни деярли ҳижжалаб қайтаришига тўғри келди.

— Мавсум арафасида шундай масъулиятли ўйинни бошқаришингиз ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?

— Биласизми, биз (ўз бригадасини назарда тутмоқда) ҳар мавсум олдидан ўз олдимизга улкан мақсадларни қўямиз. Ана шундай ниятлардан бири халқаро тоифадаги финалда ишлаш эди. ЕЧЛга келсак, олдинроқ ярим финал беллашувида ишлаганимдан сўнг бошқасига умид қилмагандим. Шунинг учун ҳал қилувчи ўйин ҳақида айтишганда, ўзимни йўқотиб қўйдим, ҳисоб. ЕЧЛ финали - ҳар қандай ҳакам учун катта шараф, ахир.

— Бундан 6 йил илгари финал ўйинини Ховард Уэбб бошқариб борганди. Мана, энди сиз ҳам у сингари англиялик ёш ҳакамлар учун намуна кўрсатасиз.

— Шунга умид қиламан. Ўз мисолимда бир нарсага амин бўлдим: агар сенда эзгу ният ва унга интилиш бўлса, орзулар албатта, ушалади ва вақти-соати келиб, дунё клубларининг энг нуфузли мусобақасида иш юритасан...

 

Маълумот учун

Марк КЛАТТЕНБУРГ (Англия)

1975 йилнинг 13 мартида Консеттда туғилган. Ҳакамликка 1990 йили кириб келган. 2004 йилнинг 21 августидан АПЛ баҳсларида ишламоқда. 2006 йили ФИФА рўйхатига кирган Клаттенбург бу мақомга эришган энг ёш инглиз ҳаками бўлганди. 2006 йилнинг 11 майида таниқли футболчи Алан Ширернинг хайрлашув учрашувини бош-қарди. Марк «Ньюкасл» фанати бўлганлиги боис, «қарғалар» иштирокидаги ўйинларга та­йинланмайди. 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ишлади. Евро-2012га Ховард Уэбб бригадасида борганди. Касби - электрик. Хоббиси - гольф ва китоб мутолааси.

FootballHD.ru - И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:04, 23.06.2016. Ўқилди: 6247 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.