Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2794]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2586]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2551]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2315]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1975]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1923]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1915]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1387]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1384]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1227]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [16]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

"Манчестер Сити"нинг 19 ёшли иқтидори Оксфорд университетида ўқиш учун профессионал футболни ташлади [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«У яна 10 йил топ-даражада ўйнайди», ёхуд «Атлетик»нинг 50 млн евролик ҳимоячиси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Менинг томиримда басклар қони оқади. Чунки бобом баск бўлган», - дея ҳикоя қилади Эмерик Лапорт. Кўпчилик учун оддийгина туюлган бу сўзлар шунчалик муҳимки, улар эвазига истеъдодли ҳимоячи 15 ёшидаёқ  Бильбаонинг «Атлетик» клуби ихтиёрига келиб қолди. Ўзи туғилиб-ўсган жонажон Ажен эса клуб академия­сидан 380 километр узоқликда жойлашганди. Албатта, Аженда ҳам ҳаваскор француз жамоалари бор эди ва митти Эмерик басклар ўлкасига келгунига қадар шу клубларга ишқибозлик қилиб келган. У «Атлетик»ка қабул қилинган пайтгача эса жамоада фақат бир нафар француз - таниқли Биксант Лизаразю тўп сурган эди, холос. Лекин аслида тарихий ватани - Баскония бўлган Биксант ҳам «Атлетик»да узоқ ушланиб қолмаган - бир мавсумдан кейин (1996|1997) «Бавария»га ўтиб кетганди. Лапорт эса Лизаразюдан фарқли равишда, футболдаги энг муҳим сабоқларни Бильбаода ўзлаштириб, айнан шу клубда катта футболга кириб келди. Қолаверса, унинг дебют ўйинлариданоқ келажакда Лапортдан ниҳоятда ишончли марказий ҳимоячи етишиб чиқишини сезиб олиш қийин эмасди. Боз устига, у ўша пайтларда бир йўла икки тўгарак - регби ва футбол машғулотларига қатнарди. Олдинда эса йигитчани трансферлар бозорига чақмоқдек отилиб кириш ҳамда Европанинг топ-клублари эътиборини ўзига тортишдек шарафли, аммо машаққатли тақдир кутарди. Хўш, шу даражада диққатга молик Эмерик Лапорт ким ўзи? Келинг, у билан яқинроқ танишиб олайлик...

«Ҳа, фаолиятимда кўтарилиш бирдан юз берди, бироқ менда бу ҳақда ўйлаш учун ҳатто вақт ҳам йўқ эди», - деганди 18 ёшли Лапорт Европа Лигасининг «Хапоэл» (Кирьят-Шмона)га қарши сафар ўйинида дебютини нишонлагач. Қизиғи шундаки, бу воқеа умуман юз бермаслиги ҳеч гап эмасди. Чунончи, Эмерикнинг ойижониси ўғлидан футболчи чиқишига шубҳа қилиб, уни регби машғулотларига ҳам аъзо қилиб қўйган. «Хайриятки, энг муҳим паллада отам масалани мен ёқтирган тарзда ҳал қилди: узунчоқ тўпдан кўра, юмалоқ коптокни афзал кўрди», - деб эслайди француз йигити жилмайиб.

«Асосий таркибда, «Сан-Мамес»да тўп суриш - ишониш қийин бўлган орзу. Лекин мен илк бор бу стадионга чиққанимда ортиқча босимни ҳис қилмадим», - дейди Лапорт камтарлик билан. У аксарият ёш футболчиларни қийнаб қўядиган бундай мураккаб ҳолатга бемалол дош бера олганини фақат бир омил билан изоҳлаш мумкин - Эмерик оғир-босиқ табиатли йигит бўлиб, ўзига ишончи ҳам ғоят кучли (айтганча, баскларнинг деярли бари шундай хусусиятга эга). Кучли ишонч туйғуси эса ҳимоя­чи яккакурашларга киришганида, ҳаводаги тўп учун ҳаракат қилганида яққол кўзга ташланади. Бироқ барибир, ҳаяжон баъзида кучлилик қилиши тайин. Масалан, Эмерик ўзининг «шерлар» таркибидаги илк расмий ўйинини қуйидагича эслайди: «Менинг биринчи расмий иштироким Исроилнинг қайсидир клубига қарши учрашувга тўғри келди. Аммо ҳаяжоннинг зўридан ўша клуб номини ёддан чиқариб қўйгандим».

Ёшлиги ва майдон ташқарисидаги тортинчоқлигига қарамай, Лапорт ўйин вақтида бутунлай ўзгаради ва ҳеч нарсадан қайтмайдиган, иродаси ўта кучли футболчи сифатида кўзга ташланади. Худди шу хусусиятлар эвазига эндигина 21 баҳорни қаршилаган йигитча жамоа етакчиларидан бири саналмоқда. Табиийки, бундай иқтидорлар кўп учрайвермайди. Шуни ҳисобга олган аксарият топ-клублар ҳозирда Лапортнинг ўйинларини диққат билан кузатишмоқда. «Барселона» ва «Манчестер Сити» шулар жумласидан. Бу клублар Эмерикнинг нимасига шунчалик эътибор қаратишмоқда? Жавоблар эса қуйидагича:

1) Эмерик тўпни тезроқ жарима майдончасидан ва ўзидан узоқлаштиришни ёқтирадиган кўплаб марказий ҳимоячилардан фарқли равишда, коптокни ушлаб туришдан чўчимайди. У аксарият ҳолларда мураккаб вазиятларни жўнгина ҳал қилиб, жамоасининг ҳужумларини бошлаб беради. Профессионал футболдаги фаолиятини чап қанот ҳимоясида бошлагани бугунга келиб жуда асқотмоқда. Яъни, марказий ҳимоядаги шериклари ва қанотдаги ярим ҳимоячиларни муваффақиятли тарзда боғлаб туради. У тўп билан олдинга ташланганда, тўхтатиб қолиш осон эмас. Боз устига, Лапортнинг узатмалари аниқ чиқади.

2) У яккакурашларга дадиллик билан киришади ва рақибдан чўчимай ҳаракат қилгани учун кўп ҳолларда устунликни ўз томонига оғдиради. Бу хусусият Эмерикда қандай шаклланганини биласизми? Гап шундаки, ўз вақтида регби машғулотларида ўзлаштирилган билимлар футболда ҳимоячига катта наф келтирмоқда. Қолаверса, унинг гавдаси ҳам чакки эмас - 189 см. Бу эса табиийки, ҳаводаги курашларда фойда беради.

3) Лапорт жамоадошларига бир ўйинда ўртача 50,4 марта тўп узатади. Уларнинг 4,7таси эса узоқ масофаларга мўлжалланган. Тўғри, Эмерикнинг узатмалари аниқлиги у қадар юқори эмас (79,7 фоиз) ва «пас»ларнинг миқдори бўйича ҳам Херард Пике (65,3|89,9%), Серхио Рамос (56,2|89,9%), Давид Алаба (82,0|92,0%) ва Тиаго Силва (79,8|94,2%)ларга тенглаша олмайди. Лекин шу ўринда бир нарсани инобатга олиш лозим - Лапорт «Барселона» ёхуд «Бавария» эмас, «Атлетик» шарафини ҳимоя қилмоқда.

4) Французнинг яна бир устунлиги - қарор қилиш пайтидаги эпчиллик. У ўйинни жуда яхши ўқий олади ва қачон эҳтиёткор бўлиш, қайси пайтда эса босимни кучайтириш кераклигини яхши билади. Шунингдек, у вазиятларга қараб ё ҳужумчиларга - узоққа тўп оширади ёки яқинроқдаги таянч ярим ҳимоячиларини тўп билан таъминлайди. Буларнинг бари эса рақиб кучли прессинг уюштираётган чоғларда ғоят қўл келади.

5) Эмерик жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтаётган пайтларда айниқса, тенгсиз. Зеро, у атрофига бир неча рақиб ўйинчиларини жалб қилиб, уларни яқин масофада ушлаб туриши ва керакли лаҳзаларда тўпни яхшироқ вазиятда турган шерикларига ошириб бериши мумкин. Шундай экан, жамоадошлари у рақибни чалғитиб турган вазиятда қулай нуқталарга чиқиб олишади.

Шубҳасиз, бундай хусусиятларга эга ҳимоячи ҳар қандай клуб учун топилманинг ўзи. Аммо бахтга қарши, Лапорт шу йилнинг 24 март куни Франция ёшлар терма жамоаси таркибида шотландиялик ёшларга қарши ўйин ўтказа туриб, жиддий жароҳатга йўлиқди. «Уч ранглилар» сардорининг аҳволи шу қадар аянчли эдики, шифокорлар уни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди. Бу пайтда Эмерик оғриқдан ҳам кўра, аламдан йиғларди. Зеро, шу мусибат бўлмаганида, у Франция ёки Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этиши ҳам мумкин эди. Чунки Лапорт ҳали Франция миллий терма жамоасида расмий ўйин ўтказмагани сабабли, Висенте Дель Боскенинг ҳам назарида турганди. Хайриятки, футболчи кутилганидан кўра тезроқ тикланиб, ҳозирда якка тартибдаги машғулотларга киришди. Энди фаолиятини юксалтириш учун унинг олдида учта йўл бор. Демак, уларни биргаликда кўриб чиқамиз...

«Атлетик»да қолиш

Маълумки, Лапорт Бильбаода ўзини жуда эркин ва хотиржам сезади. Мисол учун, апрелнинг охирларида ўз ёнидан пул сарфлаб, Севильяга борди ва у ерда жамоадошларини қўллаб-қувватлаб турди. «Атлетик» ҳам ўз навбатида, жароҳат олган керакли инсонни ўз ҳолига ташлаб қўймай, унга янги шартнома таклиф қилди. Шубҳасиз, «Атлетик» раҳбарлари ҳам Эмерикка нисбатан «Барселона» ва «Ман Сити»дан қизиқиш кучайганини сезиб туришибди. Бундай ҳолатда эса дарҳол футболчи билан тузилган шартномани янгилаб, ундаги товон пули миқдорини кўпайтиришни, бунинг орқасидан имкон қадар каттароқ маблағ ишлаб олишни кўзлашмоқда. Аслини суриштирсак, ҳозирги кунда Лапортга таклиф қилинаётган шартнома у клубга келганидан бери имзоланган бешинчи келишув бўлади. Табиийки, ҳар гал футболчининг клубда юритадиган фаолияти даври ва у учун белгиланган бадал пули тинмай ошиб боряпти. Шу тариқа, охирги шартномада «2015 йил ёзигача» дейилган муддат «2019 йил 30 июнгача» қилиб ўзгартирилди. 18 миллион евролик бадал эса 50 миллион бўлиб қолди.

Жароҳат ва салмоқли бадал - булар Лапортнинг янги мавсумда ҳам «Атлетик»да қолишини таъминлаши мумкин. Лекин шунга қарамай, Эмерик ҳамон Пеп Гвардиоланинг собиқ ва амалдаги клубларида бош нишон бўлиб турибди.

«Барселона»га ўтиш

Очиғини айтиш керак, Лапорт - ҳозирги кунда «Барселона» учун жуда-жуда муҳим «нишон». Негаки, таркибдаги Вермален ва Бартрадан аллақачон Каталония клуби раҳбарларининг кўнгли қолган. Луис Энрикеда эса Пике ёки Маскераноларнинг ўрнини босадиган муносиб ўринбосар йўқ ҳисоби. Шунинг учун Лапортга клуб президентидан бошлаб, бош мураббийгача - барча-барча умид боғламоқда.

«Кўк-анорранглилар» учун энг муҳими шуки, француз ҳимоячиси ҳужумларни муваффақиятли бошлай олишдан ташқари, тўп билан эркин муомала қилишни билади. Чап қанотда ҳам самарали ўйнай олиш қобилияти эса Лапортни «Барса» орзусидаги универсал футболчига айлантирмоқда. Борди-ю, у Каталонияга кўчиб ўтиб, Пике билан тандем ҳосил қилса, «Барселона» Европадаги энг кучли ҳимоячилар жуфтлигига эга бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун ҳар икки футболчи ҳам ўзларидаги мавжуд камчиликни тузатишлари зарур. Чунончи, Лапорт ҳам, Пике ҳам ҳужумга берилиб кетган вақтларида ҳимояни унутиб қўйишади.

Хуллас, Луис Энрикега Лапорт ва унга ўхшаш бошқа ҳимоячилардан бирини танлаш имкони берилса, у барибир, Эмерикни танлайди. Чунки француз йигити «Ла Масия»га жуда ўхшаб кетадиган «Атлетик» академиясида тарбияланган. Қолаверса, испан футболи муҳитида ўсиб-улғайди ва Лапортга «Барселона» ғояларини тушунтириш унчалик машаққат туғдирмайди. Тўғри, Лапорт билан шартнома тузишнинг иложи бўлмаса, рўйхатда Маркиньос («ПСЖ»), Хосе Мария Хименес («Атлетико»), Жон Стоунз («Эвертон»), Матео Мусаччио («Вильяр­реал») ва Шкодран Мустафи («Валенсия»)ларнинг номлари ҳам бор. Бироқ Эмерик улардан кўра «Барса»га яқинроқ.

Манчестер ва Гвардиола

«Агар биз кўп ҳужум қилишни истасак, ҳимоя - жуда муҳим асос эканини ёддан чиқармаслигимиз лозим, - деганди Гвардиола «Pep Confidential» асарининг муаллифи Марти Перарнауга. - Бошқача айтсам, ҳимоя чизиғини тўғри ташкил қилиш - мен истаган ўйин услубининг пойдевори».

Хабарингиз бор, тез кунларда каталониялик мураббий «Сити»да иш бошлайди ва жамоа ҳимоясидаги вакиллар унинг талабларига мос келмай қолишлари ҳам ҳеч гап эмас. Қолаверса, Пеллегрини билан биргаликда Демичелис ҳам клубдан кетади. Мангала ва Отамендиларга эса ҳатто мухлисларнинг ишончлари у қадар юксак эмас. «Ман Сити» спорт директори Чики Бегиристайн апрелнинг бошларида Бильбаога саёҳат қилиб, Лапорт ва «Атлетик» раҳбарлари билан нималарнидир гаплашиб қайтди. Шунингдек, «шаҳарликлар» Жон Стоунзни ҳам кўз остларига олиб қўйишган. Лекин бизнингча, Гвардиола учун Лапортнинг ўрни барибир, бошқа. Зеро, у франциялик ҳимоячи ҳақида фикр билдира туриб, бежизга «у яна 10 йил юксак савияда тўп сура олади» демаганди. Эҳтимол, Пеп бу гапида ўша йилларнинг қанчадир қисми ўзи бошқарадиган жамоада ўтишини назарда тутгандир?..

Футболчиларнинг кўрсаткичларини ҳисоблаб борадиган таниқли InStat Scout хизмати бизга бир қатор қизиқарли фактларни тақдим этмоқда. Агар 100 баллик шкаладаги натижаларни таққослаб кўрсак, Лапорт аргентиналик Отаменди ва инглизлар умиди бўлмиш Стоунзни деярли барча жабҳаларда ортда қолдиради.

Хуллас, Лапортнинг кўрсаткичлари мана бундай: ҳал қилувчи ҳимоявий ҳаракатлар (key defending) — 79, тўпни олиб қўйиш — 74, прессинг — 62, узоқ масофаларга узатмалар — 76, вазиятлар яратиш (playmaking) — 74. У Отамендига фақат прессинг борасида (аргентиналикда - 80), Стоунзга эса ҳимоявий ҳаракатлар (84) ва тўпни олиб қўйиш (75) борасида ютқазади, холос.

Боз устига, Гвардиола Манчестерда Боатенгга ўхшаш ҳимоячини кўришни истайди. Чунончи, «Бавария» аъзосининг узоқ масофаларга узатадиган тўпи ҳаддан ташқари аниқ чиқади (100тадан 100та, Instat). Қулай вазиятдаги жамоадошини ўз вақтида пайқаш ва унга тўпни аниқ етказиб бериш - булар «Сити» скаутлари эътиборини Лапортга қарата олган асосий омиллар. Зеро, у  «Атлетик»да чап оёғида берилган аниқ «пас»лари билан нафақат қанот ярим ҳимоячилари, балки марказий ҳужумчиларни ҳам таъминлай олади.

Лапорт доимо ёдда тутиши керакки, айнан Гвардиола Боатенг ва Пикеларни дунёнинг кучли ҳимоячилари қаторига олиб чиқишни уддалади. Тўғри, Дмитрий Чигринский ва Меҳди Бенатия каби омадсизлар ҳам бор, аммо барибир, каталониялик мутахассис мудофаа вакиллари билан ишлашни билади. Ўсишни истаётган Лапорт учун эса бу ҳал қилувчи омилга айланса, ажабмас.

Ҳа, у «Ман Сити» учун керакли футболчи. Эмерик ҳали Гвардиолага жуда асқотиши мумкин.

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:22, 07.07.2016. Ўқилди: 8566 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.