Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сузиш ва саломатлик

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нозима болалигида тез-тез шамоллаб, кўп ҳолсизланарди. Сурункали бронхитдан халос бўлиш учун шифокорлар унга сузишга қатнашни тавсия қилди. Онаси Гўзал опа Нозимани сув спорти мажмуасига олиб борди. Шу тариқа қизалоқ спортга қадам қўйди.

Сув спорти билан астойдил шуғулланишни ўз олдига мақсад қилган Н.Тўйчиева мактабдан қайтиб, уй вазифаларини тайёрлагач, сузиш машғулотига ошиқарди. Ана шундай қатъий кун тартиби унинг ўқишда ҳам, спортда ҳам яхши баҳоларга эришишида муҳим омил бўлаётир.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида мамлакатимизда ана шундай соғлом ва иродали, ўз олдига улкан мақсадларни қўядиган қатъиятли авлод вояга етмоқда.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида бунёд этилган замонавий спорт мажмуалари болалар билан гавжум. Юнусобод туманидаги “Саховат спорт сервис” масъулияти чекланган жамияти сув спорти саройи бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат кўрсатмоқда.

– Айни пайтда 200 дан зиёд ёш спортчи ва ҳаваскор машғулотларга жалб этилган, – дейди сув спорти саройи бўлим бошлиғи Муроджон Мирзабоев. – Асосий мақсадимиз – болалар, айниқса, қизлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, терма жамоалар таркибини иқтидорли спортчилар билан бойитишдан иборат.

Кенг сув ҳавзаси сувни тозалаш, автоматик алмаштириш ва фильтрлаш, мўътадил ҳароратни сақлаш воситалари билан таъминланган. Гимнастика ва тренажёр зали, тиббий хизмат кўрсатиш, кийим алмаштириш ва ювиниш хоналари тегишли инвентарлар билан жиҳозланган.

Машғулотлар якка тартибда сузишни ўрганишдан бошланади. Сувга тушганда тўғри нафас олиш, махсус воситалар ёрдамида қўл ва оёқ ҳаракатларини тўғри бажариш орқали болада дастлабки кўникмалар шакллантирилади. Кейин болалар гуруҳларга бўлиниб, сузиш усулларини ўрганади. Машғулотлар болани зериктирмаслик ва толиқтирмаслик учун қатъий жадвал асосида қизиқарли тарзда олиб борилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сув спорти рахит, сколиоз ва церебраль фалаж хасталикларининг олдини олиш ва асоратларини даволаш, танада қон айланиши ва мушаклар фаолиятини яхшилаш, асаб тизими, нафас йўллари касалликларини профилактика қилишга хизмат қилади. Сузиш билан шуғулланиш боланинг суяк тўқималари ўсиши ва мустаҳкамланишига қулай шароит яратиб, иммун тизими, уйқу ва иштаҳа яхшиланиши, ортиқча вазндан халос бўлишида қўл келади.

Сув спорти саройида тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам суҳбатлар ўтказилиб, бола ҳаётида спортнинг аҳамияти, фарзандларини турли хасталиклардан муҳофаза қилишда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади.

– Ўғлим Орифжон тез-тез шамоллаб, ўзини ҳолсиз сезарди, – дейди юнусободлик Олим Юсупов. – Шифокорлар тавсиясига кўра, ўғлимни сузиш тўгарагига бердик. Уч ойдан бери сузишга қатнашиб, саломатлиги анча мустаҳкамланди. Бундан хурсандмиз. Ҳозир унга эргашиб қизим Фарзона ҳам сузишга қатнаяпти.

Сув спорти саройида сузиш бўйича Ўзбекистон миллий ҳамда Олимпия терма жамоалари аъзолари доимий машғулот ўтказади. Айни дамда жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган “Сув париси” халқаро турнирига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:22, 13.07.2016. Ўқилди: 4381 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик