Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • 1:0
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 24.04.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 24.04.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.04.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 24.04.2025 22:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • 2:1
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • 0:3
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • 0:7
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • 0:1
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • 3:1
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 76
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 32 51
7 Мальорка 33 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 32 39
14 Валенсия 33 39
15 Севилья 32 37
16 Жирона 32 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Валенсия 1-1 Эспаньол
33-тур Барселона 1-0 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      15:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:25 Новости футбола.
      16:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      18:30 Новости футбола.
      18:35 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      20:35 Новости футбола.
      20:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Сельта" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      23:55 "Голевая неделя".
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      03:30 "Всё о главном". Юрий Ментюков.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.04.2025

      05:45 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:55 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      12:00 "Вы это видели".
      12:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Самара.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Парусный спорт".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша.
      01:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины.
      04:35 "Страна спортивная".
      04:50 Д/ф "Роналду".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.04.2025

      05:25 "География спорта". Казань.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Карелия.
      12:55 "География спорта". Камчатка.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Шарабутдин Магомедов против Михала Олексейчука.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 "Вид сверху".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Кубок Италии. 1/2 финала. "Интер" - "Милан". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      04:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      12:30 Велоспорт. "Велошоу".
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: “Мана кўрасиз, иккинчи даврада жамоамиз ўйини умуман ўзгаради”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Қўқон-1912” жамоасида иккинчи давра учун жиддий ўзгаришлар бўлмоқда. Хабарингиз бор, биринчи давра охирларига яқин клубга янги бош мураббий сифатида Нўъмон Ҳасанов тайинланганди. Айни пайтда эса у барчасини бошидан бошлаяпти ва жамоани ўз режалари асосида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрламоқда. “Пахтакор”дан кетганидан кейин айнан қўқонликлар унга дарҳол таклиф билан мурожаат қилишганди. Айтиш керакки, мураббий “Қўқон-1912”да иш бошлаганидан бери ҳали батафсил интервью бермаганди. Бу сафар уни суҳбатлашишга кўндирдик.

“Пахтакор”даги охирги ўйиним “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтганди. Тўғриси, унгача айрим сабабларга кўра бир ой Қўқонда бўлгандим. Ўша пайтларда маҳаллий мухлислар жамоани мен бошқаришимни хоҳлаётганларини айтишганди. Фарғоналикларга ютқазиб қўйганимиздан сўнг ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Кейин эса менга “Қўқон-1912”дан таклиф бўлди ва рози бўлдим. Қўқонликларнинг Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўйини бор эди ва шундан икки кун олдин ҳам жамоани бошқаришга киришишим мумкин эди. Аммо аввалига жамоанинг “Нефтчи” билан ўйинини стадионда кузатишни маъқул кўрдим. Шу учрашувдан сўнг бош мураббийликка киришдим.

Қўқон-1912”га келганингиздан кейин аввалига вазиятни ўрганиб чиққанингиз маълум. Шундан келиб чиққан ҳолда ишлаш жараёнида кўпроқ нималарга эътибор қаратишим керак деб ўйладингиз?

Жамоани кузатиш жараёнида шу нарса аён бўлдики, футболчилар жисмоний томондан кучсиз эди. “Қўқон-1912”нинг “Нефтчи”га қарши ўйини ҳамда “Локомотив” билан беллашувини ҳам кўргандим. Ўйинчилар эса 60-70 дақиқага, ҳаттоки, 50-дақиқадан кейин чарчаб қолишганини сездим. “Пахтакор”да футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун бир қатор услублардан фойдаланардик. “Қўқон-1912” жамоаси эса ушбу қўлланмаларнинг бир-иккитасига бардош бера оларди холос. Шунингдек, жамоада ёши катта футболчилар ҳам кўпроқ эди ва бу ҳам жисмоний ҳолатнинг меъёрида эмаслигига таъсир қилган. Шу боис ўринбосарлар ўйинига жиддий эътибор қаратишни бошладим. Аста-секин у ердан тўртта футболчини асосий таркибга жалб қилдим. Ҳаттоки, айримларини асосий таркибга ҳам киритдим. Аниқ айта оламанки, жамоа ўйини яққол ўзгаргани кўринди. Ўз майдонимизда “Шўртан”ни қабул қилганимизда биринчи бўлимнинг ўзида жавобсиз учта гол урганимиз бежиз эмасди. Иккита ёш ўйинчимизни майдонга туширганимиз ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хуллас, охирги учрашувларга келиб ўйинимиз “очилди”. Шунингдек, машғулотлар пайтида тезликни оширишга ҳам эътибор қаратдик. Натижада ўйинимиз ҳам бироз тезлашди. Қарши ҳужумлар ва прессинг қўллаган пайтда йигитлар тезкорлик билан ўйнашди. Йиғилиш қилган пайтларимизда ҳам футболчиларга қанчалик тўп билан кўпроқ муомала қилсак, чарчоқ камроқ бўлишини айтганман. Хуллас, йигитларга сифатли футбол кўрсатишни сингдиришга уриняпмиз. Сал бўлса ҳам ҳаракатларимиз зое кетмади.

Иккинчи давра учун қандай режаларингиз бор?

Ҳар бир чизиғимизда камида иккитадан футболчи бўлади. Яқинда клубимиз сайтида ҳам 10 га яқин футболчи кетганини маълум қилдик. Бу футболчилар билан дўстона равишда хайрлашдик. Футболда бундай нарсалар бўлиб туради. Ўз-ўзидан аёнки уларнинг ўрнига тажрибали ўйинчиларни қабул қиламиз. Ҳозир эса янги футболчилар кимлар эканлигини айта олмайман. Ҳаммаси яқин вақт ичида маълум бўлади. Ўртоқлик учрашувлари орқали уларни ўйин услубимизга мослаштиришга ҳаракат қиламиз ва келишувга эришганимиздан кейин бу ҳақида албатта сизларга хабар берамиз.

Сиз келганингиздан сўнг қандай вазифа қўйилди?

Энг устивор вазифа бу жамоани олий лигада қолдириш. Лекин мен ўйлайманки, “Қўқон-1912” нафақат олий лигада қолиш учун, балки юқорироқ ўринлар учун ҳам муносиб равишда кураша олади. Мен ютқазишни жуда ёмон кўраман. Футболчилик пайтимда ҳам мағлуб бўлсам асабларим дош бера олмай қоларди. Аммо ютиш ёки ютқазиш бу асосий нарса эмас. Энг муҳими, қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш. Ростини айтиш керак, жамоа стадионида мухлислар ташрифи бироз камайган. Биз эса аввалгидек стадионда ишқибозлар тўлиб-тошишини истаймиз. Мақтаняпти демангу, аммо мен келганимдан кейин мухлисларимиз сони ортганлиги сезилди. Мақсадимиз ишқибозларни стадионда лиқ тўлган ҳолда кўришдир. Хўш, стадионни қандай қилиб мухлислар билан тўлдирамиз? Албатта, йигитларимизнинг чиройли ўйинлари ва ғалабалари билан бу ишни бажарамиз. Бу нарсани ҳар доим футболчиларимизга айтяпман. Футболни фақат мухлислар учун ўйнаймиз.

Пахтакор” билан чемпионликка эришган мураббий ҳисобланасиз. Аммо жорий мавсумда ишларингиз кутилган даражада юришиб кетмади. У ердаги фаолиятингизни таҳлил қилиб чиққандирсиз?

Осиё Чемпионлар лигасида ёмон иштирок этмадик. Ўша ўйинлар мобайнида бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Игорь Сергеевнинг ўзида бир қанча голли вазиятлар юзага келганди. Менимча, омадимиз келмади. Яна бир нарсалар бўлди, авваламбор таркибимизда жиддий йўқотишлар юз берди. Жамоамиз ўйинини 90 фоизга белгилаб берувчи Кахи Махарадзени бой бердик. Дарвозабонимиз Александр Лобановнинг кетиши ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Барибир унинг ўрнини эгаллаган ёш посбонимизга ОЧЛ ва чемпионат баҳсларида тажриба етишмаслиги панд берди. Александр Мерзляковнинг “Бухоро”га кетиши ҳам биз учун йўқотиш бўлди. У ҳимоя чизиғимизда туппа-тузук ўйнаб турганди. Барибир бундай йўқотишларга қарамасдан, ёмон ўйин кўрсатмаётгандик. Ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Барибир мураббийнинг иши натижаларга боғлиқ. Футбол шунақа ўйин. Лекин ўйин тарафидан “Пахтакор” йигитларига бир нима ўргата олган бўлсам, шундан хурсандман. Айниқса, тезкорлик ва прессинг қўллашни анча ўзлаштирдик ва мураббий сифатида ўзим ҳам анча-мунча нарсаларни ўргандим. Хатолар ҳам, ютуқлар ҳам бўлди. Бир сўз билан айтганда, “Пахтакор”даги ишим мен учун мактаб бўлди. Хабарингиз бўлса, чемпионатнинг бир-иккита учрашувларида ҳам иштирок эта олмадим. “Нефтчи”га қарши ўйинимизга икки кун қолганида жамоага етиб келдим. Лекин менинг йўқлигимда ёрдамчиларим режа бўйича ишлашди ва уларга доим ишонганман. Биз битта жамоа ва битта оила эдик. Қўқонда ҳам ана шундай жамоа яратишни истайман. Умуман, ҳар қандай клуб бир оила бўла олса, натижалар ҳам шунга монанд бўлади. “Пахтакор”да эса бу нарса жуда тўғри йўлга қўйилган. Лекин ўз навбатида шуни ҳам айтишни истардимки, ҳар бир мураббий мард бўлиши керак. Ўз майдонимизда фарғоналикларга ютқазиб қўйганимиздан кейин мухлисларимиз ёқмимсиз гапларни ҳам айтишди. Уларни ҳам тўғри тушунаман, чунки ишқибоз фақат ғалаба кутади. “Нефтчи”га ютқазиб қўйганимиздан кейин раҳбарларнинг олдига кириб ариза ёзишга аҳд қилдим. Ниманидир ўзгартиришимиз керак эди-да!

Пахтакор” биринчи даврада кўп очколарни йўқотди. Шундай экан, иккинчи даврада собиқ жамоангизнинг чемпионлик учун имкониятини қандай баҳолайсиз?

Мураббий сифатидаги қарашларим шундайки, “Пахтакор” кучли жамоа. У ерда футболчилар ўйиндан завқ олишади, маза қилишади. Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Шерзод Каримов каби футболчиларнинг ўйинларини кўриб роҳатланасиз. Ҳамма жамоага ҳам “Пахтакор” каби ўйин кўрсатиш насиб қилмайди. Жамоанинг ўйинида ҳамма нарса – ҳужумкорлик, тезкорлик, прессинг…умуман, барчаси бор. “Пахтакор” бундан-да, яхши ўйин кўрсата олади. Кўряпсиз, таркибга яна янги ёш футболчилар қўшиляпти. Уларга эса вақт керак. Ушбу таркиб сақланиб қолса янада кучли жамоа бўлади. Ҳозирги ёш иқтидорларнинг эса йўли очиқ. “Пахтакор”нинг мактаби ҳам жуда яхши ишлаяпти ва ҳар йили 4-5 тадан иқтидорни етиштириб беряпти. Чемпионлик масаласига келсак, бу – футбол. Агарда ҳамма ўйинни ютса, қаердан биласиз балки…”Пахтакор” барибир “Пахтакор” ва Ўзбекистондаги исталган жамоани юта олади.

Бош мураббий сифатида у ерда ишлаш сизга қайсидир маънода қулайроқ эди. Чунки футболчиларнинг савияси барибир яхши эди ва сифат борасида ҳам устунлик бор эди. “Қўқон-1912”да эса футболчиларга сизнинг истагингизни амалга оширишлари учун барибр вақт керак. Шундай жабҳаларни таққослаганда Қўқонда қийинчиликларга дуч келмаяпсизми?

Тўғри, “Пахтакор”нинг ўз услуби ва тактикаси бор. У ерда тайёр жамоа бор эди. Қўқонда эса ҳаммасини янгитдан бошлаяпмиз. Шу боис футболчиларга ҳаммасини тушунтиряпман, нимани истаётганимизни уқтиряпмиз. Мана кўрасиз, иккинчи даврада “Қўқон-1912”нинг ўйини умуман ўзгаради. Ҳозирда икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Ниятимни айтдим: қўқонлик мухлисларни стадионга қайтариш. Бундан кейин одамлар бизнинг жамоа ҳақида фақат яхши фикрлар билдиришини хоҳлаймиз.

Биринчи даврада кўплаб мураббийлар алмаштирилди ва сиз ҳам улардан бирисиз. “Қўқон-1912”да ишлаш жараёнида яна шу ҳолат такрорланишидан чўчимаяпсизми?

Бу нотўғри. Мураббийни таклиф қилдими, унга келишганидек барча шароитларни яратиб бериш керак. Яъни, мураббийга ишлаш учун имконият ҳамда вақт беришсин. Ҳадеб уларни алмаштираверишлари ҳам нотўғри-да. Тушунаман, агарда жамоа охирги ўринда бўлса-ю, вазият ўзгармаётган бўлса у ҳолда қандайдир муҳитни ўзгартириш учун сабаб топилади. Кетма-кет мағлубиятлар албатта футболчиларнинг руҳиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бу нарса Қўқонда ҳам юз берди. “Шўртан”ни ютганимиздан кейин йигитларга “мана, ютса ҳам бўлар экан-ку, аввалги мағлубиятларни унутинглар” дедим. Барибир кетма-кет мағлубиятлар мияга сингиб қолар экан. Шунинг учун футболчиларни бу нарсадан халос этишимиз жуда қийин бўлди. Аммо биз жамоани руҳий ўрадан олиб чиқа олдик. Ҳозирги пайтга келиб футболчиларимизда ўзларига бўлган ишонч жуда юқори.

Пахтакор”даги фаолиятингиз Нўъмон Ҳасановнинг ташриф қоғозига айландими ёки бундай ҳолат энди юз беради деб ўйлайсизми?

“Пахтакор”да анча нарсани ўргандим. Мен ҳаётда шошқалоқликни ёмон кўраман. Тезроқ бош мураббий бўламан деб олий лигада бирданига ишлаганим йўқ. Ҳаммасини аста-секинлик билан бошладим. Аввалига ўринбосарлар, биринчи лига кейин асосий жамоа. Албатта, “С”, “Б” ва “А” лицензиялари учун ҳам ўқидим. Барибир мураббий бўлиш осон иш эмас. Ҳаётим давомида кўплаб мураббийларни кўрдим ва бирга ишладим. “Пахтакор”да ўқидим, изландим, интилдим. Раҳбарият мени қўллаб-қувватлади, шароитлар яратиб берди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Энди эса вақти келди деб ўйлайман. Мураббий сифатида албатта ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан ва мен учун ҳаммаси олдинда.

Қўқонлик ишқибозлар сиздан ва жамоадан иккинчи даврада сюрприз кутишмоқда…

Сюрприз бўлади. Мухлисларимизни тушуниб турибман ва уларнинг истагини амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Тўғриси, биринчи даврадаги таркиб уларни ҳам қониқтирмаётганди. Ҳаттоки, ўйинлар чоғида трибунадан ишқибозларнинг кескин оҳангда таркибни ўзгартириш ва янгилаш ҳақидаги ҳайқириқларини эшитиб турардим. Албатта, иккинчи даврада кетган ўйинчиларнинг ўрнига бошқалари келади. Мухлисларимизга эса сюрпризларни тақдим этамиз. Мен келганимдан кейин охирги учрашувларда жамоамизни ажойиб равишда қўллаб-қувватлашди. Иккинчи даврада ишқибозларимизга яхши ўйинлар кўрсатиб, жамоани кучайтиришга ваъда бераман. Фақат улар стадионга келиб бизни қўллаб туришларини истайман. Ҳаётда яхши ва ёмон кунлар бўлади. Мана шундай пайтларда ҳаммамиз бирга бўлишимиз керак. Бу айнан мухлисларимизга тааллуқли. Барибир ишқибозларнинг орасида сўкинадиганларини ҳам эшитдим. Биз бу ерда битта оиламиз. Ҳамма чин дилидан “Қўқон-1912”га мухлислик қилсин. Футболда ҳамма хато қилади, бусиз иложи йўқ. Ҳаттоки, ўша ишқибозлар ҳам хато қилади. Шунчаки, улардан жамоамизни охиригача қизғин олқишлаб туришларини хоҳлайман. Илтимос қилардимки, футболчиларни сўкишмасин. Шундай вазиятлар бўладики, ўйинчи чарчаб қолганини баъзида мураббий ҳам сезмай қолади. Лекин биз ишқибозлар учун, уларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. Истагим, мухлисларимиз билан битта оила бўлиш.

Мураббийлар штабида ўзгариш қилмайсизми?

Йўқ, ҳозирча ҳеч нима қилмадим. Бу “Пахтакор” эмас, у ердаги ёрдамчиларим бошқача эди. Бу ерда анча ўрганиш керак. Барибир бу ердаги мураббийларга ҳам йўл очиб бериш керак. Барчасига ўз вазифалари нималардан иборат эканлигини тушунтиряпман. Лекин бизнинг биринчи галдаги вазифамиз ўйинни кучайтириш. Униси кейин бўлаверади. Тўғри, дўстларим ҳам бор. Аммо ишда ҳамма бир-бири билан ишчи муносабатда бўлади.

Фирдавсхон суҳбатлашди.

“Футбол экспресс” газетасидан олинди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:32, 22.07.2016. Ўқилди: 5373 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.