Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2794]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2586]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2551]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2315]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1975]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1923]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1915]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1387]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1384]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1227]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

"Манчестер Сити"нинг 19 ёшли иқтидори Оксфорд университетида ўқиш учун профессионал футболни ташлади [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Макналти матонати

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

АНГЛИЯ ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ БАҚАЛОҚ ФУТБОЛЧИ. Кимдир Луи ван Гал иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашиб, бир лаҳзада довруғ қозонади, бошқа биров эса бутун Англияни кезганча таомланиш учунгина тўп суриб, бутун умр «Бақалоқ» лақаби билан яшайди. Шаҳардан шаҳарга ўтиш чоғи унинг таомномасида ширинликлар ўрнини балиқ гўшти ёки чипс эгаллайди. Фақат қорни учун майдон бўйлаб, «елиб-югурадиган» бу йигитчанинг исм-шарифи - Стив Макналти.

Қаҳрамонимиз футболчилик фаолияти давомида бир нечта жамоаларда тўп сурди. Аммо унинг учун ҳаммаси машҳур «Ливерпул»да бошланган, ахир мазкур жамоанинг ёшлар тизимида ҳам ўйнаган. Мутахассислар «Эвертон» ишқибози саналган Макналтини 6 ёшидаёқ пайқашди. Ҳаттоки, Стив 2003 йили U-19 тоифасидаги таркибга сардорлик қилган ва унда «қизиллар» билан шартномасини яна бир йил муддатга узайтириш имконияти туғилганди. Лекин футболчи клубдан кетишни маъқул кўрди. Кейинчалик чемпионшипнинг 1-2та иштирокчиси кўригидан ўтолмади ва охир-оқибат, профессионал фаолиятини Англия футболи тизимидаги 8-дивизион (!)да бошлади. Ҳаммасига телевидение сабаб: кутилмаган инқироз бошқа ўнлаб йигитлар сингари Стивнинг умидларини ҳам чиппакка чиқарди. Гап шундаки, қуйи лига ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олган телекомпания инқирозга юз тутди ва белгиланган 315 миллион фунтни тўлай олмади. Бунинг ортидан ваъда қилинган воситаларнинг катта қисми клубларга етиб бормади, ваҳоланки, ҳаммаси бир йил аввал расмийлаштирилганди - шартномалар, трансферлар, академия иши, инфратузилма. «Бу - шартномасиз ўйинчилар учун энг оғир пайт эди», - дея ўша ҳолатни эслайди Макналти. Хуллас, ортиқча футболчилар қуйи лига вакилларига ижара асосида юборилди, жамоасиз қолганлар эса ўнг келган иш билан шуғулланишдан ўзга чора тополмадилар. Стив ҳам шундай ҳолатга тушди. Обрў учун кураш, чўнтак эса, бўм-бўш...

20 ёшида ташқи кўринишидан фаолиятининг каттагина қисмини ўтказиб улгурган футболчига ўхшаб қолган Макналти қуйи дивизионларда ўйнаш билан чекланишга мажбур эди. Бироқ йигитчанинг кўзи премьер-лига жилосидан бошқа нарсани кўрмасди, зеро, уни фақат энг яхши нарсаларга ўргатишганди. Ташқи қиёфаси бўйича анча улғайгандек, сочларига оқ оралаган Стив «Ливерпул» академиясида ўтказган нақ 13 йил давомида ўзидан каттароқ кўринишга эга ўйинчи бўлмаганини тан олади.

Вазиятнинг бундай тус олиши кишига салбий таъсир ўтказиши тайин: «Бу ҳолат одамда ишлаш баробарида ўйнашга иштиёқни оширади, ҳар бир учрашувда ҳурмат тўплаб боришни бошлайсан». Чиндан ҳам, ҳурмат-эътибор жуда муҳим эди. Бироқ дам олиш кунлари 8-лига доирасидаги ўйинларни трибунада ўтирганча ажойиб ҳаракатларингни кузатадиган скаутлар йўқ, ҳисоби. Шунчаки, сени пайқаб, номингни тилга олишларини кутасан, шунга умид боғлайсан.

   «Берско»даги икки мавсум - Макналтини ливерпуллик собиқ мураббийи ўзига чорлади. «Воксхолл Моторс»даги икки мавсум - Макналти лигадаги азалий рақиблардан бири сафини тўлдирди. «Барроу»даги икки мавсум - ниҳоят, нимадир ўхшаётгандек бўлди. Стив жамоа сардорига айланди, Шимолий конференциянинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди, жамоасини 5-дивизионга олиб чиқди. 2008|2009 йиллар мавсумида «Барроу» Англия кубогининг нақ 6та босқичи (!)ни муваффақиятли босиб ўтди. Атиги 70 минг аҳолиси бор шаҳарнинг 8 минг фуқароси ўз суюклиларини премьер-лига клубига қарши баҳсда қўллаб-қувватлаш мақсадида Мидлсброга йўл олишди. «Барроу» бу ўйинни 1:2 ҳисобида бой берди, аммо мухлислар чемпионликка эришгандек қувонишди. Иккинчи томондан, уларнинг айнан шу мавсум якунида клубни лигадан тушиб кетишини кузатишларига бир баҳя қолди. Кубок баҳсларидаги муҳит ажойиб эди, аммо дивизионни тарк этиш хавфи борингни ўйинга бағишлашга ундамаслиги аниқ. Макналтининг олдига футболчилик ва ҳайдовчиликдан бирини танлаш шарти қўйилгач, у «Барроу» сафида ўйнамасликка қарор қилди. Чунки Стив бу ишни футбол билан тенг олиб борарди. «Оилам, фарзандим, кредитим бор. Жуда кўп пул йўқотишим мумкин эди», - қарорини шу тариқа изоҳлади Макналти. «Бу ҳолат мени ҳайрон қолдирди, аммо Стивнинг танловини тўғри қабул қилдим. У пулни фаолиятидан устун қўйди», - деди бунга жавобан «Барроу» президенти хайрлашиш олдидан.

   Шу воқеа сабаб, Макналти ўйинга нисбатан меҳрини йўқотди, футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлади, аммо майдонда ўтказган 6 йил давомида  уни трансфер бозорида кўпчиликка таниб улгурганди. Кўп ўтмай, «Флитвуд Таун» унга муносиб мотивация таклиф этиб, клуб учун рекорд саналган трансферни амалга оширди: бақалоқ йигит 17 минг фунт эвазига харид қилинди. Бундан илҳомланган қаҳрамонимиз сардор сифатида жамоасини 2та дивизиондан олиб ўтди. Мабодо Жейми Варди суҳбат давомида ўзи билан бирга ўйнаган «ажойиб бақалоқ» ҳақида сўзласа, билингки, гап айнан Стив тўғрисида кетяпти.

Роналдунинг бутун Европани лол қолдиришига гувоҳ бўлган 2014 йил аслида Макналтига аталганди. Стив 4-лига вакили «Лутон» клубига ўтгач, Англия уни кашф эта бошлади, матбуотчилар, ишқибозлар ва ўйинчилар ҳурматини қозонди.

Макмаффин - бу фэйк. Унинг «Твиттер»даги шахсий фэйки «Стив Макмаффин», деб номланади. Ушбу саҳифада Макналтининг «Астон Вилла»га қарши кечган мавсумолди учрашувида Бентеке ва бошқаларга ўйин бермагани қайд этилган. Ўшанда машҳур газета ва журналлар муқовасини Макналтининг суратлари безади. Унинг ўзи эса маҳаллий газеталар берган интервьюсида Бентеке формада бўлмаганини айтиб, шунчаки, камтарлик қилди.

Макналти - бу қўрқув. Уни ҳар бир янги клубида бежиз сардорликка тайинлашмайди. Қанот бўйлаб югуриб кетаётганингизда, йўлингиздан девкелбат футболчи чиқиб, худди «Ливерпул»да ўргатишгани каби «подкат» ишлатганча тўпни олиб қўйишини бир тасаввур қилинг-а. Ахир бу даҳшат-ку!

Макналти - бу кураш. Яккама-якка ҳолатда энг хавфли рақиб айнан Стивдир. У гўёки, устингизга бостириб келаётган бульдозердек кўринади.

Макналти - бу сумо. «Ҳаётимда ҳамма нарсани кўрдим, турли «таъриф»ларни эшитдим: «Разил бақалоқ», «Ширинликларни ким еб қўйди?». Буларнинг барчаси қизиқ, шунчаки, кулиб эслайман. Рости, менга барибир. «Сумо! Сумо!» ҳайқириғига келсак, шахсий ишқибозларим шундай қичқиришади!» - дейди Стивнинг ўзи вазиятга ойдинлик киритиб.

Макналти - бу куч. Тўпни Пуйоль сингари олиб қўяди ва Роналду каби олдинга ташланади. Бошқа гапга ҳожат йўқ.

Макналти - бу жасорат. Агар у АПЛда ўйнаганида, газета ва журналлар муқовасини унинг йиртилган қоши акс этган суратлар босиб кетарди. Деярли ҳар бир ўйиндан сўнг шундай ҳолат рўй бериши эҳтимолдан холи эмасди.

Макналти - бу қаҳрамон. «У сендан бақувват! У сендан бақувват!» - ишқибозлар ўз ёқимтойларини қўллаб-қувватлаш учун доимо зарур сўзларни топишади. Стивнинг 110 килограмм вазнга эга Адебайо Акинфенва билан тўқнашуви чоғи мухлислар худди шундай ҳайқириқлари билан ажралиб туришди. Ҳа, гап ўша - Англия кубоги баҳсида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилган баҳайбат Акинфенва ҳақида кетяпти. Икки сайёранинг тўқнашувига қиёсланган баҳсда Адебайо орбитадан чиқариб юборилганди.

Макналти - бу самба эмас. Ҳеч қандай самбага ўрин йўқ. Рақс унга мутлақо бегона.

Макналти - ҳамма учун илҳом манбаи. Дуч келган киши футбол ўйнаши, шу орқали ютуқларга эришиши мумкин. Стив ҳақидаги фикрлар ғояси шундан иборат. «Агар кўринишим бироз бинойидек бўлганида, ҳозирги салоҳиятим билан янада юқорироқ даражада ўйнашим мумкин эди. Одамлар китобга муқовасига қараб баҳо беришади. Ҳеч қандай имконият қолдиришмайди», - дейди Макналти фаолияти ҳақида гапирар экан. Стив ҳақ, ҳозир китобнинг нафақат муқоваси, балки саҳифалари кўплиги ҳам аҳамият касб этади.

Қаранг, Макналтига ортиқча имконият яратиб беришмади, аммо у нақ 6та лигани босиб ўтиш учун куч топди. Агар шу тезликда давом этса, 2022|2023 йиллар мавсумида, ташқи кўриниши ёши билан уйғунлашган пайт уни премьер-лигада кўриб қолсак, ажабмас. Лекин кузда 32 ёшини қаршилаган футболчининг режалари бошқачароқ кўринади: у оиласи даврасида қолишни афзал билди, «Транмер Роверс»га ўтиб, АПЛдан янада узоқлашди.

Эҳ, аслида «Энфилд»га қайтиши ҳам мумкин эди. Худди Голливуд юлдузи Леонардо ди Каприонинг қаҳрамони сингари ирода кўрсатиш - бир-биридан оғир синовлар, разиллар тазйиқи, ёввойи ҳайвонлар таъқибидан қочиб, мақсадга эришишга лойиқ эди. Бироқ Макналти тарихи ярим йўлда ниҳоясига етди. Демакки, ҳеч қандай «Оскар»сиз хотима топди. Шунга қарамай, бақалоқ футболчининг жамоатчилик меҳри ва олқишига сазовор бўлганини унутмаслик даркор.

Sports.ru - Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:17, 26.07.2016. Ўқилди: 5915 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.