Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Насаф” профессионал футбол клубида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими ўтказилди.

 

Маросимда турли йўналишларда ижод қилаётган ОАВ ходимлари, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди.

 

Маросимни “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович кириш сўзи билан очиб берди.

 

-Давралар оралиғида жамоамизни кучайтириш бўйича сезиларли ишларни амалга оширдик, мана натижасини ўзларингиз кўриб турибсизлар. Сафимизга беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Мақсадимиз чемпионат иккинчи даврасида ва кубок учун курашда ижобий натижаларни қўлга киритиб, сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишдир. Ўйлайманки, сафимизга қўшилган янги футболчилар ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан жамоамиз ютуқларига ҳиссаларини қўшишади. Ўзингизга маълум, “Насаф” клуби ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва шу мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Бу борада сиз азиз мухлислар ҳам бизларни қўллаб-қувватлайсизлар деб, умид қидламиз.

 

Яқинда стадионимизда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари бошланади, стадион қиёфаси, футбол майдони, ўриндиқларни алмаштириш ва қўшимча бинолар қўрилиши режага киритилмоқда. Ўз-ўзидан савол туғиладики, агар стадионда реконструкция ишлари бошланса, жамоамиз ўйинлари қайси стадионда бўлади? Биз ўзаро келишган ҳолда, кейинги ўйинларни “Геолог” стадионида ўтказадиган бўлдик.

 

Шундан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам иккинчи даврага тайёргарлик жараёни ва бошқа янгиликлар ҳақида айтиб ўтди.

 

-Ўзларингизга маълум, жамоамизни айрим ўйинчиларимиз тарк этди, албатта уларнинг жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдормиз. Ана шу кетган ўйинчиларни ўрнини тўлдириш ва жамоамизда рақобатни кучайтириш мақсадида ушбу футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Иккинчи даврага тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб бордик ва ҳозирги кунларда ҳам машғулотлар давом эттирилмоқда.

 

Биз яна айрим маҳаллий футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчи эдик, бу иш ҳозирча амалга ошмади. Аммо сафимизда яна янги ўйинчиларни пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин кунларда аниқ бўлиши керак. Одил Ҳамробеков? Одил иккинчи даврадан бизга ёрдам беради. Аммо унга бирдан катта юклама бермаймиз, чунки уни даволаган германиялик шифокорлар  бизга шундай тавсия беришган. Дилшод Раҳматуллаев? Дилшод яқинда германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди, энди уни майдонга қайтишига уч ойча вақт керак бўлади. Мақсуд Каримов ва Илҳом Шомуродовларда баъзи ОАВларида ёзилгани каби жароҳат эмас, балки улар ўзларини соғлигини тиклашмоқда. Бу футболчилар ҳам сафимизда фаолиятини давом эттиришади.

 

Шундан сўнг сафимизга келиб қўшилган янги футболчилар таништирилди ва уларга аталган футболкалар топширилди.

 

Янги футболчилар ҳақида маълумот.

 

Фозил Мусаев – 1989 йил 2 январда таваллуд топган (27 ёш), марказий ярим ҳимоячи. 28 рақам остида ҳаракат қилади.

 

Шахбоз Эркинов – 1986 йил 16 июлда таваллуд топган (30 ёш), ҳужумчи. 15 рақам остида ҳаркат қилади.

 

Огнен Красич – 1988 йил 8 апрелда туғилган (28 ёш), ярим ҳимоячи. 15 рақамда ҳаракат қилади. Фуқаролиги Сербия Республикаси.

 

Драган Черан – 1987 йил 6 октябрда туғилган (28 ёш), ҳужумчи. 69 рақамда ўйнайди. Фуқаролиги Сербия Республикаси.

 

Игорь Голбан – 1990 йил 31 июлда таваллуд топган (25 ёш) марказий ҳимоячи. 22 рақам остида ҳаракат қилади. Фуқаролиги Россия Федерацияси.

 

Маросим иштирокчилари журналистларнинг ва мухлисларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Маросим юқори кайфиятда ўтди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:18, 27.07.2016. Ўқилди: 10236 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик