Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Давра суҳбати: Иккинчи давра олдидан мулоҳазалар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лига жамоалари иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўришди. Олдиндаги ҳал қилувчи ўйинлар олдидан юртимизнинг кучли мутахассисларидан бу борадаги фикрларини олдик.

Иккинчи даврада қайси жамоалардан сюрприз кутмоқдасиз?

Рауф Инилеев: "Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давраси жуда ҳам қизиқ ўтишига шубҳам йўқ. Чунки жамоаларнинг кучи тенглашиб бормоқда, Айниқса, "Қизилқум", "Металлург" ва "Бухоро" жамоалари янада максимал даражада ўйнашга ҳаракат қилишади ва медаллардан бирини қўлга киритишга интилишади. Бу йўлда "Насаф" ва "Пахтакор"га осон бўлмаслиги аниқ. Шу санаб ўтган жамоаларимиз бронза учун курашишади".

Юрий Саркисян: "Чемпионатимиз савияси йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ҳар қайси жамоа сюрприз қилишга лойиқ. Мана биринчи даврада амалдаги чемпион "Пахтакор" жуда бўш ўйин кўрсатди. "Металлург", "Қизилқум", "Бухоро" ва "Нефтчи" юқорироқ мақсадларни кўзлаяпти. Чемпионатимизни иккинчи давраси янада қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Олдинлари анча донгдор бўлган "Навбаҳор" жамоасини биринчи даврада омади келмади, деб ўйлайман. Таркиб жиҳатдан яхши жамоа тузилганди".

Рустам Мирсодиқов: "Металлург"дан сюрприз кутяпман. Балким чемпион ҳам бўлар (кулади). Иккинчи даврада назаримда бронза ва сўнгги ўринлар учун кураш янада қизғин кечса керак".

Пешқадам жамоалар - "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан қайси жамоалар очко олиши мумкин?

Рауф Инилеев: "Барча ўйинлар шиддатли ўтишга ишончим комил. "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари пешқадамларга ҳақиқий бош оғриқ бўлишади".

Юрий Саркисян: "Ким билади, ҳатто "Обод" ҳам очко олиши мумкин. Осон ўйинни ўзи йўқ. Барча жамоалар тиш-тирноғи билан очко учун курашишади".

Рустам Мирсодиқов: "Савия тенгашиб бормоқда. Жуда ҳам қийин ўйинлар бўлади. Ҳозирги кундаги кучли олтиликка кирган жамоалар пешқадамлардан очко олиши мумкин. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Сизнингча, қайси жамоалар якунда медалларга эга бўлади?

Рауф Инилеев: "Тўғриси, "Локомотив" ва "Бунёдкор" чемпионлик учун курашади. "Насаф" эса 3-ўринни қўлга киритиши мумкин. Қаршиликларга "Металлург" ва "Пахтакор" клублари кескин рақобвт қилишса керак".

Юрий Саркисян: "Бунёдкор" ва "Локомотив" чемпионлик учун жанг қилиши ҳақиқатга яқин. Бронза учун эса бир йўла 4-5 та жамоа курашмоқда. Жўжани кузда санашади, дейишадику". 

Рустам Мирсодиқов: "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари қолган жамоалардан бироз устунроқлар. Буни йиғилган очколаридан ҳам билса бўлади. Лекин бронза учун кураш қиғин кечади. Кимга медаллар насиб қилишини вақт кўрсатади".

Элитани қайси жамоалар тарк этади?

Рауф Инилеев: "Турнир жадвалининг пастки қисмида ҳаёт-мамот жанглари бўлиб ўтади. Энг қийин вазиятда деб сўнгги ўринлардаги 4 та жамоани келтириш мумкин".

Юрий Саркисян: "Ачинарлиси водий клубларининг 3 таси жон сақлаш учун курашмоқда. "Обод" ва "Қўқон-1912" жамоалари таркибни сезиларли кучайтиришди. "Навбаҳор" ва "Андижон"га бир қанча янги ўйинчилар келиб қўшилди. Айниқса, наманганликларда деярли бутун жамоа қайтадан янгиланди. Футболчилар бир бирини тушуниши учун вақт керак. Ҳар ҳолда водийда футболни севишади. Ҳозирдан аниқ гап айтиш қийин".

Рустам Мирсодиқов: "Мусобақа жадвалининг пастки қисмида ҳам худди чемпионлик учун курашдек баҳс кетади. Ҳеч қайси жамоа осонликса таслим бўлмайди. Барибир сўнгги ўринлардаги "Обод" ва "Қўқон-1912" жамоаларига қийин бўлади".


Обид РУСТАМОВ тайёрлади

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 15:52, 02.08.2016. Ўқилди: 3720 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик