Олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилди. Чемпионатининг 16-тури доирасида жадвалда энг сўнгги поғоналарни эгаллаб турган "Обод" ва "Қўқон-1912" жамоалари Тошкентда баҳс олиб боришди. Давралар оралиғида "Обод"ни қабул қилиб олган Александр Мочинов дастлабки ўйинда ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида қўқонликлар Отабек Зокиров бош билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим тугаш арафасида ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Дониёр Ҳасанов 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда "Обод" қарши ҳужумда рақибни жазолади. Жамоа тўпурари Шоҳруз Норхонов "Қўқон-1912" дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Натижада "Обод" иккинчи даврани ғалаба билан бошлади. Тошкентликлар ўз очколарини 11тага етказишди ва 14-ўринга кўтарилиб олишди.
Олий лига, 16-тур
"ОБОД" - "ҚЎҚОН-1912" - 2:1
Голлар: Дониёр Ҳасанов (42-пенальти), Шоҳруз Норхонов (62) — Отабек Зокиров (18)
“Обод”: 19. Дилшод Ҳамроев, 2. Абарор Ҳусинов, 4. Хуршид Ғиёсов, 5. Ғайрат Умиров, 7. Жавоҳир Қаҳрамонов, 8. Дониёр Ҳасанов (Алишер Шоғуломов 90), 9. Павел Саломин (Темур Ҳакимов 70), 11. Шоҳруз Норхонов, 55. Сардор Қаҳҳоров, 60. Анвар Ғофуров, 88. Сардор Собирхўжаев.
"Қўқон-1912": 13.Никита Рибкин, 15.Маъруф Зокиржонов (Ойбек Рустамов 69), 55.Дарко Гожкович, 83.Никола Валентич, 80.Нодир Йўлдошев, 7.Отабек Зокиров, 28.Абдуллоҳ Олимов, 70.Собир Ҳамидов, 90.Суҳроб Бердиев, 99.Жавоҳир Сиддиқов (Баҳодир Акрамов 46, Иброҳим Раҳимов 85), 9. Носир Отақўзиев.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).