Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 11 12 7 30
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 7 5 18
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» иккинчи даврани йирик мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун жамоамиз иккинчи давранинг дастлабки турида Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг дебют қисми футболчиларимиз учун муваффақиятсиз келди.

Дастлаб, 3-дақиқада Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин тўпга эгалик қилган Артур Геворкян ҳисобни очишга эришди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай марказда йўл қўйилган хато “Локомотив” футболчиларига иккинчи голни уриш имкониятини берди. Геворкяннинг тўп оширишидан кейин Сервер Жепаров “Локо”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мезбонлар тез орада яна бир ҳужумни самарали якунлашди. Тимурхўжа Абдуҳолиқов рақиб ҳимоячиларини чалғитган ҳолда Корнийчук дарвозасини аниқ нишонга олди. Қисқа вақт оралиғида киритилган учта гол “Локомотив” футболчиларига ўзларини анча хотиржам ҳис қилишларига замин яратган бўлса жамоамиз аъзоларини эса руҳий томондан тушкун кайфиятга тушиб қолишларига сабабчи бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими мезбонларнинг тўлиқ устунликлари остида ўтди. “Локо” футболчилари тўпни назорат қилишда вакилларимизга имкон беришмади. Ўйинни бориши жамоамиз мураббийлар штабини қониқтирмагани сабабли 16-дақиқада алмаштириш амалга оширилди. Азиз Турғунбоевни алмаштирган тезкор Абдумалик Абдуллаев вазиятни ўзгартиришга уриниб кўрди. Аммо, футболчиларимиз томонидан уюштирилган ҳужумлар мезбон ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади. Бўлим охирларида Санжар Шоаҳмедовнинг ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, Тимурхўжа Абдуҳолиқовга иккинчи голини уриш имконини яратиб берди. Тажрибали ҳужумчи ўзига билдирилган ишончни оқлади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.

Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракатида жонланиш кўзга ташланди. 16-тур арафасида “Навбаҳор” аъзосига айланган Алишер Зиёвиддиновни захирадан таркибга қўшилиши кескин ҳужумларни уюштиришга имкон берди. Зиёвиддинов қисқа вақт оралиғида Абдумалик Абдуллаевни икки марта Нестеров билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Дастлабки ҳолатда Олег Зотеев сўнгги паллада тўпни дарвоза тўридан жой олишига имкон бермади. Иккинчи вазиятда эса Абдуллаевга гол уриш учун дарвоза тўсини ҳалал берди. Умуман олганда жамоамиз аъзоларининг уюштирган бошқа ҳужумларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади. 74-дақиқада эса Мурод Тўйчибоев Марат Бикмаевни жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун белгиланган жарима зарбасини Бикмаевни ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг қолган вақти давомида айнан шу ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва “Навбаҳор” иккинчи даврани йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади.

«Локомотив» – «Навбаҳор» - 5:0 (4:0). 3 август. Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи.

Ҳакамлар: Б.Намозов, Р.Серазетдинов, Т.Гайнулин, А.Эргашев.

Назоратчи - А.Арутюнов.

ПФЛ вакили - Г.Ртвеладзе.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 8. Сервер Жепаров (37. Шерзод Файзиев, 65), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 13. Неманья Яничич, 15. Сардор Мирзаев (10. Марат Бикмаев, 52), 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 71. Артур Геворкян (7. Садриддин Абдуллаев, 75).

"Навбаҳор": 12. Александр Корнейчук, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (44. Алишер Зиёвуддинов, 54), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (28. Ислом Исоқжонов, 86), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 48. Азиз Турғунбоев (50. Абдумалик Абдуллаев, 16), 99. Руслан Вагапов.

Голлар: А.Геворкян (3), С.Жепаров (4), Т.Абдухолиқов (6,43), М.Бикмаев (74).

Огоҳлантиришлар: С.Мустафоев (85) - Т.Шамсиддинов (55), М.Тўйчибоев (73).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:40, 03.08.2016. Ўқилди: 6696 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.