Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • 1:2
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • 2:2
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 4:0
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 09.03.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Интер
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • 2:2
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • 3:2
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 09.03.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Алавес

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Атлетик Бильбао 27 35
10 Осасуна 27 34
11 Хетафе 26 32
12 Жирона 27 31
13 Райо Вальекано 26 30
14 Севилья 26 30
15 Валенсия 26 29
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 26 17

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 01:00 Валенсия - Алавес
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Металлург” биринчи марта “Машъал”ни йирик ҳисобда енгди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
Ўзбекистон миллий чемпионатининг навбатдаги турида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилган “Металлург” футболчилари рақиблари дарвозасига жавобсиз олтита гол киритишди – 6:0! Бу бекободликларнинг “Машъал” устидан қозонилган биринчи йирик ҳисобдаги ғалабасидир. Ўйин бекободликларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада шундай ҳужумларнинг биридаЗоҳид Абдуллаев рақиб дарвозабони билан яккама якка чиқди. Жавоҳир Илёсов уни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан бошқа чора тополмади. Учрашув ҳаками Вадим Агишев эса иккаланмасдан “Машъал” дарвозабонига қизил карточка кўрсатди. Бошқа чораси қолмаган Александр Хомяков ҳужумчи Ҳумоюн Муртозоев ўрнига заҳирадаги посбон Ботир Носировни туширди. Аммо у мезбонлар томонидан чиройли ташкил этилган комбинациядан сўнг тўпни қайтариб қололмади. Аюбхон Нўъмонов узатган тўпни Дилмурод Каримов тепмоқчи бўлиб, ўтказиб юборди. Ортидан келаётган Муроджон Тошматов эса кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0. Навбатдаги голни мухлислар ярим соатча кутишди. Бу гал майдон эгаларининг марказ бўйлаб амалга оширган тезкор ҳужуми гол билан якунланди. “Металлург” тўпурари Зоҳид Абдуллаев рақиб ҳимоячиларининг пала партиш ўйинидан унумли фойдаланиб ўзининг чемпионатдаги 11-голини киритди – 2:0. Биринчи таймнинг сўнгги сонияларида майдон эгалари ўнг қанотдан ажойиб комбинацияни ташкил этишди. Дилмурод Каримов жарима майдонига кирмасдан икки ҳимоячини ортда қолдириб, кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди – 3:0. Учрашувнинг иккинчи таймини ҳам мезбонлар тезкор ҳужум билан бошлашди ва Муроджон Тошматов аниқ зарбаси билан Ботир Носировни навбатдаги бор доғда қолдирди – 4:0. Меҳмонлар иккинчи тайм ўрталарига келганда вазиятни бироз ўнглашди ва икки марта жавоб тўпи киритиш имкониятига эга бўлишди. Даставвал Аббос Шодмонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб кетаётган бир пайтда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва Суҳроб Султонов уни эгаллаб олди. Бир дақиқа ўтар ўтмас Зоҳир Қўзибоевнинг кучли зарбасидан кейин Султонов тўпни қийинчилик билан тўхтатиб қолди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари яна бекободликларнинг ҳужумлари остида ўтди. Натижада улар яна икки марта муваффақият қозонишди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Эргаш Исмоилов давом эттирди ва майдон бурчагига бориб тўпни марказ бўйлаб ҳаракатланаётган Дониёр Одиловга узатди. “Металлург” ҳужумчиси нафақат мавсумдаги, балки миллий чемпионатимиздаги биринчи голини шу тариқа чиройли тарзда, рақиб дарвозасининг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Меҳмонлар ўйинни марказдан бошлаб улгурмасидан бекободликлар сардори Ҳикмат Ҳошимов рақиблардан тўпни олиб қўйди ва узун тўп ошириши билан “Машъал” жарима майдони ичидаги Зоҳид Абдуллаевни топди. Зоҳид эса биргина уруниши билан ҳисобнинг янада йирик кўриниш олишини таъминлади – 6:0! “Металлург” – “Машъал” – 5:0 (3:0). 8.08.2016 йил. 18:00. Бекобод. 2712 томошабин. Ҳакамлар:Вадим Агишев – 8,5, Расулжон Фозилов– 8,3, Мўъминжон Мажидов– 8,2, Жасур Мухторов– 9. Назоратчи ҳакам:Сардор Нажафалиев (Тошкент). ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе. Голлар:1:0 – Муроджон Тошматов (13), 2:0 – Зоҳид Абдуллаев (40), 3:0 – Дилмурод Каримов (45), 4:0 – Муроджон Тошматов (46), 5:0 – Дониёр Одилов (85, пас - Эргаш Исмоилов), 6:0 – Зоҳид Абдуллаев (88, пас Ҳикмат Ҳошимов). “Металлург”:32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (11. Фаррух Шотурсунов, 60), 7. Дониёр Одилов 8. Аюбхон Нўъмонов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Муроджон Тошматов (19. Эргаш Исмоилов, 65), 23. Шерзод Жалилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (40. Исломжон Қобилов, 76), 77. Саиджон Абдужабборов. Заҳира:91. Зафар Сафоев, 9. Фарҳод Намозов, 19. Эргаш Исмоилов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 40. Исломжон Қобилов. “Машъал”:35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов, 5. Ғиёсжон Комилов (22. Сирож Ҳамроев, 46), 6. Сардор Абдураимов, 7. Зоҳид Қўзибоев, 8. Мирзакамол Камолов, 9.Ҳумоюн Муртозоев (30. Ботир Носиров, 11), 10. Шамшод Ҳасанов, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 55. Аваз Агалиев. Заҳира: 17. Владислав Павленко, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Сирож Ҳамроев, 33. Андрей Деркач, 90. Зафар Тўраев. Огоҳлантиришлар:Аваз Агалиев (28), Саиджон Абдужабборов (62). Четлатиш:Жавоҳир Илёсов (11).
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 09:22, 09.08.2016. Ўқилди: 3042 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.