Бугун ФИФА «Реал»га трансферларни таъқиқлаш борасида қарорга шикоятни кўриб чиқади
ФИФА апелляция қўмитаси бугун «Реал»га трансферларни таъқиқлаш борасида билдирилган шикоятни кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА интизом қўмитаси 15 январда «Реал»га янги футболчиларни сотиб олишни таъқиқлаш борасида қарор қабул қилган эди. Бунга сабаб сифатида вояга етмаган футболчилар билан шартнома имзолаш қоидалари бузилгани айтилган.
«Реал» бу қарорга нисбатан шикоят билдирган эди ва 29 январда таъқиқ вақтинча тўхтатилган. Агар бугун ФИФА яна ўша таъқиқни фаоллаштирадиган бўлса, «Реал» икки трансфер мавсуми давомида янги футболчилар сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Манба: sports.ru
Киритилди: 09:20, 13.08.2016. Ўқилди: 8904 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар