Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Крис Коулмэн: Ўзбекистон терма жамоаси билан Россияда кўришишга умид қиламан

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамюртимиз Фирдавс Ҳамидуллоҳ Евро-2016 мусобақаси пайтида Уэльс терма жамоасининг бош мураббийи Крис Коулман билан суҳбатлашиб олди.

Уэльс терма жамоаси Евро-2016ни тарк этадиган куни жамоа бош мураббийи Коулмэн Динар шахридаги кафеда  тушлик қилаётгани эшитдим ва ўша кафега бордим. Қўриқчилар йўқ (биринчи марта). Мураббийлар штаби, врачлар бир столдан жой олган. Коулмэн бироз нарироқда, кофе ичиб, хаёл суриб ўтирган экан. Олдига бориб “Мен Ўзбекистонданман. Мумкин бўлса, сиз билан “Чемпион плюс” газетаси учун суҳбат қилмоқчиман” дегандим “Окэй, ўтиринг кофе ичасизми”  деб таклиф қилди.

Бироз тушкун кўринасиз.

― Тўғрисини айтсам, жамоам финалга чиқишига ишонган эдим. Аммо Португалия биздан кучлилик қилди. Ниятимиз амалга ошмай қолди.

― Кайфиятингиз кўтаринг сиз ва жамоангиз тарих яратди, миллат қаҳрамонларига айландингиз.

― Тўғри, бундан жуда хурсандман. Лекин эришилган натижалардан қаноат қилиш менинг табиатимга хос одат эмас. Ғалабаларга чанқоқман, буни жамоамга сингдиришга ҳаракат қилиб келдим.

― Балким жамоангиз мувофақияти сири мана шундадир?

― Жамоам тинимсиз меҳнат қилди ва охири меҳнат самарасини берди. Бироқ финалга чиқишимиз керак эди. Чунки бу уддалаб бўлмайдиган вазифа эмасди аслида.

― Жуда кўпчилликка мураббий қанақа бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйдингиз. Мураббийга айланишингизда қайси устозларингизни ҳиссаси бор?

― Майкл Смит , Бобби Гоулд , Жон Тошак каби инсонлар термада ишлашганида кўп нарсани ўрганман, улардан миннатдорман

― Футболчи сифатида Уэльс терма жамоасидаги сиз учун энг эсда қолган ўйин қайси бўлган?

― Менимча, фаолиятимдаги охирги ўйинда немисларга қарши ўйнаганимиз. Ўшанда ғалаба қозонгандик. Бу кунни сира унутолмайман, кечагидай эсимда.

― Кўнгилсиз воқеадан сўнг, футболчилик фаолиятини тугатишга мажбур бўлган Крис Коулмэн футболда йўқ бўлиб қолмади...

― Ҳа, шифохонадан чиққанимдан сўнг мажбурий равишда фаолиятимни тугатдим. Сўнг “Фулҳэм” раҳбарияти мураббийлар штабидан иш таклиф қилди. Яна ҳаётим мазмуни бўлган футболга қайтишга муваффақ бўлдим.

― ...Кейин бош мураббий кетди ва вақтинчалик мураббий этиб тайинланиб, иложи бўлмаган ишни уддалаган ҳолда “Фулҳэм”ни элита олиб қолдингиз.

― Аслида бу ишни футболчилар уддалашди. Анча йилдан бери жамоада эдим, “Фулҳэм”ни обрўси, тарихи учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик ва якунда бу ўз натижасини берди.

― Келаси йил расмий бош мураббий курсисини эгаллаган ҳолда “Фулҳэм”нинг ўз тарихида энг яхши натижага эришишига сабаб бўлдингиз.

― Биз бир оиладек эдик. Тўғриси, ўша жамоамни ҳозирги жамоамга билан ўхшатаман. Ажойиб муҳит ҳукмрон эди. Агарда Бэйлга ўхшаган супер ўйинчимиз бўлганида, еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларни эгаллашимиз мумкин эди.

― Балки ҳозирги “Фулҳэм”га сиз керакдирсиз. Жамоа икки йилдан бери элитага қайта олмаяпти.

― Жамоани бу ҳолатига ичим ачийди, у ерда 10 йилим ўтган. Айни пайтда 2018 йилгача ҳечқайси жамоага ёрдам бера олмайман.

Сиз Гиггз билан бирга ўйнагансиз. Райаннинг ўйинини жуда яхши биласиз. Ўз навбатида бугунги кун жаҳон юлдузи Бэйлни шуғуллантиряпсиз. Айтингчи, сизнингча қайси ўйинчи кучлироқ?

― Гиггз даражадасидаги ўйинчи нақат Уэльс ёки Британия, балки жаҳон футболида кам топилади. У ютган совринларни бутун бошли тарихга эга жамоалар жамоалар юта олмаган.  Райан афсона ва жуда ажойиб ўйинчи эди. Бэйл эса ҳали ёш, унда Гиггзга етиб олиш имконияти бор. Гаретнинг фаолияти ҳақида тугал фикр билдиришга ҳали эрта. (Эгнимдаги “Реал” футболкасига қараб) Жамоа танлашни билар экансиз.

― Тўғриси, мен “МЮ”нинг мухлисиман. Бу футболкани эса Гарет сабабли кийиб келдим.

― Ҳа, Гаретнинг мухлислари тобора кўпаймоқда. “Реал” ишқибозларидан ташқари ҳам Гаретнинг мухлислари жуда кўп.

Битта илтимосим бор, Гаретни “МЮ”га ўтишига кўндириб беринг. Жамоага айнан Гаретга ўхшаган етакчи етишмаяпти.

― Бу иш қўлимдан келмайди. Унинг учун “Реал” идеал жамоа. Бэйл Мадридни тарк этади деб ўйламайман. Мен ўзим ҳам унинг ўрнида бўлсам Испаниядан кетмасдим.

― Мен Ўзбекистонликман, бизнинг давлатимиз Марказий Осиёдан жойлашган.

― Тўлиқ маълумот беришингиз шарт эмас, тарихий шаҳарлари бор давлат деб эшитганман. Аввал Собиқ Иттифоқ таркибида бўлганлигини биламан. Бир ўйинчингиз бўларди Киевда, “Фулҳэм”да ишлаган пайтим эшитгандим...

― ...Максим Шацких.

― Ҳа, исми аниқ эсимда йўқ эди.

Ўзбекистон мана 20 йилдан бери астойдил жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар доим нимадир халақит беради. Ўзбек футбол мутахассисларига қанақа маслаҳатлар бера оласиз?

― Биринчи навбатда аҳил жамоа яратиб олиш, жамоавий ўйинни йўлга қўйиш керак. Мақсад йўлидан меҳнат қилишдан қочмаслик зарур. Бир кунмас бир кун мақсадингизга эришасиз.

― Мароқли суҳбат учун раҳмат. Энди Россияда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқишни ва унда Европа чемпионатидаги тарихни қайтаришингизни тилайман.

― Сизга ҳам раҳмат. Ўзбекистон терма жамоаси билан Россияда кўришишга умид қиламан.

 Фирдавс ҲАМИДУЛЛОҲ суҳбатлашди (Франция, Динар)

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 13:53, 15.08.2016. Ўқилди: 16613 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.