Хабарингиз борки, 19 август куни мамлакат чемпионатининг 19-турида “Навбаҳор” Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни бошланиш вақтига ойдинлик киритилди.
Унга кўра навбатдаги ўйин соат 18.30да бошланади. Бир кун олдин бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги баҳс ҳам “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув эса соат 17.30да бошланади.
Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Серазетдиновга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Алишер Усмановлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини Олим Тўйчибоев бажаради. Назоратчи ҳакамлик Дмитрий Роман зиммасига юклатилган бўлса Алексей Фролов Наманганга ПФЛ вакили сифатида ташриф буюради.
Жиззахдаги ўйиндан кейин мураббийлар футболчиларга бир кунлик таътил эълон қилишганди. Бугундан жамоамиз аъзолари “Машъал” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликни ҳам бошлаб юборишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).