Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекча дербида Денисов жамоаси ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Россия премьер-лигасининг 5-тури доирасида «Краснодар» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди.

Ҳар иккала жамоа таркибидаги ўзбекистонлик футболчилар — Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ўйинни асосий таркибда бошлашди. Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида қарши ҳужумда "Локомотив" футболчиси Александр Самедов бирга-бир вазиятга чиқди. Унинг дастлабки зарбасини дарвозабон қайтарди, такрорий зарба билан Самедов дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда белгиланган иккита пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди. Дастлаб иккинчи бўлим бошида Фёдор Смолов 11 метрли зарбадан дарвозани ишғол қилган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб Хенти "Краснодар" дарвозасини пенальтидан ишғол қилди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Мартинович йўллаган зарбадан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.

Ушбу ўйинда Одил Аҳмедов 65-дақиқада майдондан олинган бўлса, Денисов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

"Локомотив" мавсумдаги кетма-кет 4та дурангдан кейин илк ғалабасини қўлга киритди ва "темирйўлчилар" ўз очколарини 7тага етказишди. "Краснодар" ҳисобида ҳам 7 очко мавжуд.

Россия Премьер-лигаси, 5-тур
"КРАСНОДАР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 41 Самедов, 1:1 – 48, пенальти Смолов, 1:2 – 56, пенальти Хенти.
Краснодар – Крицюк, Мартынович, Енжейчик, Калешин (Быстров, 71), Гранквист, Одил Аҳмедов (Торбинский, 65), Газинский, Подберезкин (Жоаозиньо, 65), Перейра, Ари, Смолов.
Локомотив – Гильерме, Чорлука, Виталий Денисов, Шишкин, Пейчинович, Тарасов, Ндинга (Михалик, 90), Самедов, Миранчук, Майкон (Коломейцев, 55), Хенти (Шкулетич, 87).
Огоҳлантиришлар: Чорлука (45), Тарасов (78), Пейчинович (85), Торбинский (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:19, 28.08.2016. Ўқилди: 10784 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик