Альберт Солер: «Барселона» ёзда Погбани сотиб олиш фикридан воз кечди»
«Барселона» ўтган йили Поль Погбани сотиб олиш бўйича "Ювентус" билан келишувга эришганларига қарамай, мазкур трансфер пайтида ярим ҳимоячини қўлга киритиш фикридан воз кечган. Бу ҳақида "кўк-анорранглилар" спорт директори Альберт Солер хабар тарқатди.
«Ўтган йили биз "Ювентус" билан Погбанинг ҳуқуқини биринчи навбатда сотиб олиш бўйича келишувга эришгандик. Аммо ушбу ёзда биз ўзимизга мос келадиган бошқа футболчиларни сотиб олишга қарор қилдик», - дейди Солер.
«Барселона» Погбанинг ўрнига марказни кучайтириш Денис Суарес ва Андре Гомешни сотиб олиш учун 44 млн евро сарфалади.
Манба: soccer.ru
Киритилди: 14:29, 02.09.2016. Ўқилди: 7464 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар