Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: "Дарвозамизга тўп тўғри келса бўлди, гол бўляпти"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 11-турдан ўрин олган "Динамо" – "Машъал" учрашуви 3:1 ҳисобида якун топди. Ўйиндан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Аввалги салбий натижалар учун мухлислардан яна бир бор узр сўрайман. Энди Суперлигада танаффус бўлади, биз эса камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Баъзи сабабларга кўра, бир нечта футболчимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Бугун яна ғалати гол ўтказдик. Дарвозамизга тўп тўғри келса бўлди, гол бўляпти. Орқада ҳеч нолга ўйнай олмаяпмиз. Шунга қарамай курашдик ва якунда ғалабани қўлга киритдик.

— Етакчилар йўқлиги ҳақида.
— Ҳожимирзаев ўтган тур "қизил" олганди. Бугунги ўйинни Жумабоев ҳам дисквалификация сабаб ўтказиб юборди.

— Олдиндан Кубок баҳслари кутмоқда. "Динамо"нинг Кубокдаги мақсади қандай? Футболчиларга иштиёқ берса бўладими?
— Агар муаммолар ҳал қилинса, бемалол иштиёқ бера оламиз. Лекин ҳозирча муаммолар ҳал бўлмади. Биз Кубокда ҳам ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу шундай мусобақаки, ҳар ўйинда майдонга тушиб ютиш керак бўлади. Энг муҳими, стадионга яна мухлисларни қайтаришимиз керак.

— Кубок ўйинларида ротация кутсак бўладими? Масалан, U-21 жамоасида Ислом Холдоров жуда яхши ўйнаяпти.
— Ротация албатта бўлади. Бизда Суперлига ўйин амалиётига эга бўлмаган бошқа футболчилар ҳам бор. Уларни ҳам синаб кўрамиз, лекин Кубокда шунчаки иштирок этмаймиз.

— Бугунги ўйинда дарвозабон Равшан Ягудинга ишонч билдирдингиз?
— Ҳар гал гол ўтказганда ва салбий натижа қайд этганда кейинги баҳсда дарвозабонни алмаштиришга тўғри келяпти. Ягудин билан Хоразмда бахтсиз ҳодиса рўй берганди, аммо у тажрибали дарвозабон. Бугун ҳам тўп ўтказди, лекин зарбани қайтарса бўларди. Биз жуда кўп гол ўтказяпмиз, бунақа футбол ўйнаб бўлмайди. Ҳимояда ҳам нотўғри ўйнаяпмиз.

— Ва ниҳоят Тўхтасинов тўп киритди. Унга алоҳида кўрсатма берилганмиди?
— Биз сен гол урасан деб ҳеч кимга алоҳида кўрсатма бермаймиз. У асосий таркибда майдонга тушди ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Одатда бу чизиқда Азизбек Амонов ўйнайди, лекин Ҳожимирзаевнинг йўқлиги сабаб Азизни олдинга ўтказдик ва Тўхтасиновни унинг ўрнида ўйнатдик. У иккита гол урди ва бундан хурсандмиз. Лекин доим асосий таркибда тушиши учун ўзини исботлаши керак бўлади.

— Жаҳонгир Ўрозов учинчи бор жамоа сардори сифатида ҳаракат қилди. Ўтган йил "Машъал" билан ўйинда ҳам шу футболчи жамоани сардор сифатида бошлаб тушган ва "Динамо" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
— Аслида бизда жамоа сардори Салим Мустафоев. У тушмаса Ҳожимирзаев, Ҳожимирзаев ўйнамаса Ўрозов сардор бўлади. Агар учала футболчимиз ҳам бир пайтда майдонга туша олмаса, унда ким сардор бўлади? Бу савол ҳам бор ва ҳозирча жавобини билмайман.

— "Динамо"нинг ҳужум триоси ҳамон яхши ва футболчилар гол уряпти. Лекин ҳимоя ўтган йилгидек яхши ўйин кўрсата олмаяпти.
— Ўтказиб юборилган голларга қаранг, қандай хатоларга йўл қўйяпмиз. Индивидуал хатолар сабаб голлар бўляпти. Тўғри, олдинда яхши ҳаракат қиляпмиз. Шунга кўра ҳимоя ҳам яхши ҳаракат қилиши керак. Бизда марказий ярим ҳимояда барча қора ишни қила оладиган футболчининг йўқлиги ҳам билиняпти.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:37, 02.05.2026. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик