Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйнайдиган - ракетка, ютадиган ақл

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эсимдаўқувчилик давримда мактабимиз ёнидаги ташландиқ,қаровсиз жой спорт майдончасига айлантирилгандабу ерга дастлаб қумли теннис корти қурилганди.

 

Атрофида чиройли ўриндиқлар ўрнатилганхудди телевизорда кўрганимдек.Ўшанда чекка қишлоқда яшайдиган биз болалар учун бу катта байрамга айланиб кетди.Дарсдан бўш вақтда болалар мириқибзўр иштиёқ билан теннис ўйнардикҲозир ҳар гал уйга бориб,кичик укаларимда худди шу ҳолатни кўрганимдаўсмирлигимдаги манзара кўз олдимда гавдаланаверади...  

Катта теннис — энг нуфузли спорт турларидан. Икки спортчининг санъат даражасидаги зарбалари мухлисларни ҳаяжонлантириб юборади. Бу спортда мусобақалар йил бўйи давом этиши эса кишига қўшимча завқ бағишлайди.

Юртимизда ушбу спорт турига бўлган эътибор жуда катта. Мустақиллик йилларида Президентимиз ташаббуси билан бу спорт турини ривожлантириш янги босқичга кўтарилди. Хусусан, юқори малакали теннисчиларни тай­ёрлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз терма жамоасини шакллантириш ҳамда юқори савиядаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 29 апрелдаги қарори билан пойтахтимизда Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ташкил этилди.

Яқинда мактаб фаолияти билан танишдик.

Бу маскан мактабдан ташқари таълим муассасаси бўлиб, ўқувчилар турар-жой, кунига тўрт маҳал овқат, спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминланган. Мактабда 20 теннис корти бор, 13 таси «хард» (қаттиқ) қопламали, 4 таси қумли очиқ, яна 3 таси «хард»ли ёпиқ кортлардир. Бундан ташқари, иккита машғулот зали ўғил-қизлар ихтиёрида. Эътиборлиси, ёш спортчилар хориждан келтирилган, «ҳаво билан шишириладиган ёпиқ корт мосламаси»да ҳам машғулот олиб боради. Бу уларга қиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш имконини беради.

— Бугун теннис мактабимизда 55 нафар ўқувчи  таҳсил олади, — дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Александр Протопопов. — Олий  ва халқаро тоифали 12 мутахассис ўқув машғулотлар жараёни кўнгилдагидек ўтишини таъминламоқда.

Айтиш керакки, мактабнинг қобилиятли битирувчилари бугун миллий терма жамоамизнинг асосий таркибини тўлдириб келмоқда. Сабина Шарипова, Темур Исмоилов, Абдуворис Саидмуҳаммадов, Санжар Файзиев, Искандар Довутов, Расул Аҳмадалиев, Санетулла Қутибоев, Ёрқин Зоиров, Гўзал Юсупова шулар жумласидан. Бу спортчилар бугун нафақат юртимиз, балки халқаро ареналарда ҳам мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, қатор совринларни қўлга киритиб келяпти.

Мактаб фаолиятини кўздан кечирар эканмиз, унинг биргина теннис билан чекланиб қолмаганига гувоҳ бўлдик. Бу ерда мини футбол, сузиш, бадиий гимнастика, баскетбол, акробатика, волейбол сингари спорт тўгараклари ҳам мунтазам фаолият кўрсатади. Бугун уларда жами 400 га яқин бола ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Теннис бўйича бошланғич тайёрлов гуруҳида юзга яқин ўғил-қиз ушбу спорт сирларини ўрганмоқда.

— Айрим ота-оналар теннис қимматга тушади деб, фарзандини бу спортга бергиси келмайди, — дейди Александр Протопопов. — Чунки жуда яхши ракетканинг нархи баланд. Аммо бу нотўғри фикр. Масалан, яқинда ўзимизнинг тарбияланувчимиз Валентина Шлейн ўртача нархдаги ракеткаси билан 2002 йилда туғилган болалар ўртасида Россияда ўтказилган халқаро турнирда энг юқори поғонага кўтарилди. Катта теннисда ҳамма нарса пул билан боғлиқ эмас. Энг аввало, истеъдод, меҳнат керак.             

Тажрибали спортчиларнинг таъкидлашича, катта теннис ракеткада ўйналади, аммо унда ақл билан ғалаба қозонилади. У икки киши ўртасидаги куч эмас, аниқлик баҳси. Ўйинда тўпни тез ва кучли узатолмаган тақдирда ҳам уни аниқ қабул қилиб, керакли томонга йўналтиришнинг уддасидан чиққан спортчи яхши натижаларга эришади. Яна энг муҳими, теннис — инсоннинг барча мушаги машқ оладиган спорт. Бу эса саломатлик манбаи, узоқ умр кўриш сиридир.

— Ўзимни ҳар томонлама кўрсата олганим учун энди турли мусобақаларда ҳам иштирок эта оламан, — дейди мактабнинг андижонлик тарбияланувчиси 13 ёшли Шоҳжаҳон Аҳмадалиев. — Менга қумли кортда ўйнаш жуда ёқади. Унда анча дуруст ўйнайман. Аммо профессионал теннисчи бўлиш учун ҳар қандай кортда бирдай яхши ўйнай олиш керак. Келажакда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин каби шоҳсупаларга кўтарилишни мақсад қилганман. Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда зафар қучиб, дунё теннисчилари рейтингида юқори ўринларни банд этиш — энг катта орзум.

Манба: "Оила даврасида" газетаси
Киритилди: 17:39, 08.09.2016. Ўқилди: 6321 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.