Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Металлург": Қаторасига учинчи мағлубият... ( Тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
Мамлакат миллий чемпионатининг 24-турини сафарда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказган “Металлург” йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Бу бекободликларнинг мазкур мавсумдаги биринчи марта қаторасига учта мағлубияти бўлди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлларига олишган мезбонлар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан Баҳром Абдураҳимов узатган тўпни Драган Черан боши билан уриб, дарвоза тўрига туширди. Меҳмонлар ўзларига келиб улгуришмасидан “Насаф” яна гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин қоидаси бузилгандан кейин майдон эгалари жарима зарбасини амалга оширишди. Сайдулло Раҳматов тўпни жарима майдонига етказиб берди ва яна бўш қолдирилган Драган Черан дарвозани ишғол этди. Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин бир муддат қанотдаги ёрдамчисига назар ташлади-да, майдон марказини кўрсатди. Сабаби тўп жарима майдонига етказиб берилганда “Металлург” ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримовни мезбонлар ҳужумчиси итариб, йиқитиб юборди. Қанотда эса бир йўла уч ўйинчи ёлғиз қолди. Бу бўшлиқда “ўйиндан ташқари ҳолат” бормасмикин, деб иккиланди бош ҳакам. Ёрдамчиси Александр Сидоровнинг марказ томон югуриши Цейтлиннинг голни инобатга олишга ундади. Биринчи таймда майдон эгалари ҳар жабҳада “Металлург”дан устунлик қилишди. Тўғри, бекободликлар ҳам тайм ўрталарига келганда бироз ўзларини ўнглаб олишди. Ҳатто дарвозалар томон зарбаларда мезбонлардан устунликка ҳам эришишди. Бироқ ноаниқ ва кучсиз зарбалар майдон эгалари фойдасига хизмат қилди. Иккинчи бўлимда вазият анча ўзгарди. “Металлург”нинг қарши ҳужумлари анча шиддатли кўриниш олди. Бироқ бу таймни ҳам насафчилар ўз фойдаларига ҳал этишди. 68-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдаги "рейд"идан кейин меҳмонлар сардори Ҳикмат Ҳошимов тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди -3:0. Бу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолди.
“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) – 3:0 (2:0). 24-тур. 30.09.2016
“Марказий” стадион. 4116 томошабин Ҳакамлар: Владислав Цейтлин – 8,7, Александр Сидоров – 8,6, Дониёр Сайлавов – 8,6, Игорь Гормашев – 8. Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов. Голлар: 1:0– ДраганЧеран (4, пас Баҳром Абдураҳимов), 2:0 – ДраганЧеран (9, пас Сайдулла Раҳматов), 30 – ҲикматҲошимов (68, автогол). “Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24.Огнен Красич (16.Дилшод Хушбаков, 84), 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 76).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 8.Сирожиддин Қўзиев, 27.Ислом Рашидхонов, 33.Одил Ҳамробеков.

“Металлург”: 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 70), 11.Фарруҳ Шотурсунов (21.Сардор Расулов,73), 14.Давронбек Каримқулов, 22.Муроджон Тошматов, 23.Шерзод Жалилов(19.Эргаш Исмоилов,67), 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 5.Жасур Ахмедов, 20.Улуғбек Худойбердиев, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.   "Насаф" - "Металлург" учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Металлург”ФКжамоа бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди. - Аввало, “Насаф” жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Улар бугун бизга нисбатан ҳар жабҳада устунлик қилишди. Натижа ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман. Бугун “Металлург” мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди. Таркибимизда Қаршига бир қатор йўқотишлар билан келгандик. Мирғиёс Сулаймонов, Зоҳид Абдуллаевлар жароҳатлари боис майдонга чиқа олишмаган бўлса, Ислом Қобилов ва Жавоҳир Эсонқуловлар Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинига чақирилган. Биздек жамоаларда битта ўйинчининг йўқлиги сезилади. Бугун эса бир йўла асосий таркибнинг тўртта ўйинчиси майдонга чиқмади. Албатта, бу мағлубиятимизни оқлашга етарли эмас. эҳтимол, аввалги ўйинлардаги мағлубиятлар футболчиларнинг руҳиятига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Биз бу борада маълум ишларни олиб бордик, ўйинчилар билан суҳбатлашдик. Барчаси, мағлубиятларни унутдик дейишганди. Аммо асоратлари қисман бўлса-да қолган, шекилли. Тўпураримиз Зоҳид Абдуллаев ҳозир тиббий кўрикдан ўтаяпти. Унинг жароҳати қанчалик жиддий ёки жиддий эмаслиги шу кунларда маълум бўлади. Умид қиламизки, тез орада у сафимизга қайтади. Рақибларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, “Насаф”да маҳоратли футболчилар жамланишган. Шунинг эвазига ҳам бизнинг ёш ўйинчиларимизга имконият беришмади. Қаршида футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари эса ижобий натижаларга жамоани етаклайди. “Насаф”га кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:55, 01.10.2016. Ўқилди: 4566 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.