Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • -:-
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Қўқон-1912 22 22
12 Машъал 22 22
13 Андижон 20 21
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4629 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Архивни варақлаб: Захира ўйинчисининг изтироблари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишиш учун тинимсиз меҳнат, қунт, сабру бардошдан ташқари, истеъдод ҳам керак. Истеъдод бўлмаса, устанинг қилган ишида шакл бўлади, бироқ шамойилни кўрмаймиз. Хусусан, футболчилар ҳам иқтидор борасида оқсоқ бўлса, энг яхши жамоада ўйнса ҳам бесўнақай ҳаракатлардан бошқасига ярамайди. Шундай ҳужумчилар борки, улар ўйин чоғида бутун майдонни бошқаради, ўзининг тезкор ва ақлли ҳаракатлари билан ташаббусга эга бўлади. Ундай футболчилар учун захира ўриндиғи ёт. Албатта мутлақо эмас, баъзан жароҳати туфайли бу “диққинафас” жойга ўрнашиб қолган юлдузлар қанча?!

 

Бироқ соппа-соғ бўла туриб, ажойиб дриблингу антиқа финтларга эга спортчиларнинг майдонга тушишни орзу қилиб, бош мураббийнинг қош-қабоғига қараб ўтириши (яшаши) футболчини руҳан синдириб ташлайди. Футболчи учун футболдаги энг ёмон, энг оғир ҳолат — захира ўриндиғини “тўлдириб” ўтириш бўлса керак. Ахир бундан ортиқ ҳақорат, бундан ортиқ хўрлик борми? Бахтга қарши, кимдир шу ўриндиққа ҳам ўтириши керак...

Кўпинча биз майдондаги футболчиларнинг хатти-ҳаракатига андармон бўламизу, панада қолган, йиғлашдан базўр ўзларини тийиб ўтирган футболчиларни ўйлайвермаймиз. Бу ҳам бир касалликка ўхшар экан-да: одамзот бошидан ўтказмай туриб, билолмас, ҳис этолмас экан.

Очиғи, ўзим футболни болалигимдан ёқтириб ўйнардимю кимлардир атрофда баскетбол ёки волейбол ўйнаётган бўлса, ғашим келиб, масхаралардим. Шу даражада футболни яхши кўрардим. Кечгача тўп тепиб, кўчани чангитиб юрардиму, бироқ ойнаи жаҳон орқали камдан-кам ўйинларни томоша қилардим. (Ахир мен уйда ёнбошлаб, мириқиб футбол томоша қилиб ўтирсам, кўчада ким копток тепади?!) Мен тенги болаларнинг аксарияти шундай эди. Фақатгина мундиаллардан кейин машҳур бўлган футболчиларни, масалан, Роналдо, Зидан, Роналдиньо, Буффон, Рууд ван Нистерлой сингари юлдузларнинг номини билиб олиб, ўзимизни шу номлар билан “атаб” юрардик...

...Бир куни дўстим ғалати воқеани айтиб берди. Оёғидан тўп тепиш келадиган болалар билан вақти-вақти билан йиғилиб, Ўзбекистон футбол федерацияси биносининг рўпарасидаги шинам сунъий қопламали майдонда футбол ўйнаб турамиз. Болаликдаги одатни тарк этиб бўладими, яна у футбол бўлса?! Қайсидир куни ўша дўстимиз футбол ўйнагани боргану, бироқ иккала жамоада ҳам ўйинчилар етарли бўлган. Нима қилиш керак, кутиш керак, албатта. Бир соат давомида кимнингдир чарчаб (ёки жароҳат олиб, ёки кимдир чақириб қолибми) сафдан чиқишини кутиб ўтирган шўрликка шу куни захира ўриндиғидан бошқаси “ёрдам”га келмаган. Кейин маълум бўлишича, бу унинг умри давомида биринчи маротаба шундай узоқ вақт мобайнида кута-кута, ўйнолмасдан қайтиб кетишга мажбур бўлиши экан. Чидолмабди, чидолмаганлар нима қилишини ўзингиз яхши биласиз. Ҳа, баркалалла, шундай қилибди. Хуморидан чиққунча аллақайдадир ичибди.

Ярим тунда дўстимга қўнғироқ қилиб: “Захирада ўтирган ўйинчига ҳаммасидан ҳам қийинакан, оғайни. Майдонда иршанағлаб тўп сураётган, мухлисларнинг олқишига сазовор бўлаётган футболчилардан қаерим кам, нима учун мен бу ернинг “султони” бўлиб ўтираверишим керак?, деган ўй-хаёл ҳар сонияда миянгни эговлаб ташларкан. Даҳшат!” — дебди.

Шунда узоқ ўйланиб қолдим. Чиндан ҳам захира ўриндиғида ўтириш шунчалик азобмикан, дея қизиқдим. Буни қарангки, кўп ўтмай, ўзим билан ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлди. Ўзимизнинг футбол ўйнайдиган вақтга кечикиб бориб, кейинги жамоаларнинг сафига чақиришини кутиб ўтирдим. Алам қиларкан: ич-ичингиздан асов отдек ғайратингиз қайнаб турсаю, майдонга отилиб тушолмасангиз, илож бўлмаса. Қийин экан. Майдонда копток тепаётганлар эса сизнинг кўзингизга азбаройи умрида биринчи марта тўп тепаётгандек кўриниб кетаркан шу чоғда. Қани, уларнинг даврасига тушиб, “Футбол аслида мана бунақа ўйналади”, деб ўргатиб қўйсангиз. Эҳ!

Бу-ку, бизнинг кўча футболида содир бўлаётган оддий руҳий изтироб, психологик кечинмалар, холос. Бутун борлиғини, ҳаётини футболга бағшида этиб, ўйинқароқ болалигидан воз кечган профессионал чарм тўп соҳиблари шунча йил футбол интернатларида таҳсил олиб, тинимсиз югуриб, ҳар бир тайёргарлик машғулотларида узлуксиз равишда қатнашиб, яна мураббий эътиборидан четда қолиб кетаверса... Бошқа клубга бош олиб кетай, деса, захира ўриндиғидаги футболчини ким ҳам ўз сафида кўришни истайди? Бир-икки марта майдонга тушиб қолса, оғзи қулоғида, аммо бечора ўйин тақдири ҳал бўлган (унинг жамоаси ё йирик ҳисобда ютаётган ёки йирик ҳисобда ютқазаётган бўлсагина) вақтда майдонга туширилади. Вақтни чўзиш учун!

Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида жамоасининг муваффақиятига муносиб ҳиссасини қўшгану, лекин асосий таркибга киролмай қолган футболчиларнинг кўзларига қараб бўлмайди. Ахир улар ҳам одам, робот эмас. Кимдир “ҳа энди, дўстим, бу футболда, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. У шуниси билан ҳам қизиқ”, дейиши мумкин. Бироқ бу гапга асло қўшилиб бўлмайди. Футбол нима бўлгани тақдирда ҳам аввало — ўйин! Инсон руҳияти, қалби эса ҳамма нарсадан устун туради. Жанубий Африка Республикасида ўтказилувчи бу йилги жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоалар сафида ҳам шундай омадсиз ўйинчилар топилади. Ҳатто мундиалга бориб ҳам бир маротаба майдонга тушмай қайтиб келадиган захира ўриндиғи “подшо”лари ҳам учрайди. Уларга ҳам имкон бериш, синовдан ўтказиб кўриш керак эмасмикан?! Ахир футболни фақат натижа учун, кубоклару пуллар учун ўйнашмайди-ку?

Бир вақтлар “Манчестер Юнайтед” таркибида Нани деган ўйинчи борлигини биров билса, биров билмасди. Валенсиа, Мачеда каби футболчиларни-ку, тасаввур ҳам қилолмасдик. Мана, бу йилги мавсумда португалиялик Нани ватандоши Криштиану Роналдудан қолишмаслигини кўрсатди. Валенсианинг ўйинларини кўриб, аксарият ёши катта футбол мухлислари Райан Гиггзни эслашган бўлишса, ажабмас. Бироқ Роналду айни авж паллада Испаниянинг “Реал”ига сотиб юборилмаганда, ҳамон захира ўриндиғида “чанг босиб” ўтираверарди.

Бундай иқтидорлар фақатгина “фавқулодда ҳодиса”лар содир этилган тарздагина бош мураббийнинг ёдига тушади. “Қизил иблислар”нинг етакчисига айланган Уэйн Руни жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга тушолмагач, унинг ўрнига кўпроқ Валенсиа, Нани ҳаракат қилди. Бечоралар сэр Алекс Фергюссоннинг бир чимдим бўлса ҳам эътиборига тушармиканмиман, деб ўз имкониятларидан ҳам юқорироқ ўйнашга интилишди ўшанда. Бироқ... Руни барибир Руни-да. Нани барибир Нани, яъни у — захира ўриндиғи “тўлдирувчиси”.

Бундай мисолларни ҳар бир жамоада бемалол кузатиш мумкин. Шаҳардан олис-олисларда улкан-улкан тоғлар ухлаб ётганидек, захирада ҳам ноёб истеъдодлар, уларга қўшилиб тоғдек орзулар чўк тушган. Айрим футбол клублари футболни ўйин деб эмас, бутун бошли сиёсат деб тушунишади. Масалан, “Реал” клубини олайлик. Мадридликлар сафига келиб қўшилган аксарият юлдузлар тез орада сўниб, ўртамиёна футболчига айланади-қолади. “Ливерпуль” ва Англия термаси таркибида дунёни титратиб юборган кичкинагина Майкл Оуэн деган истеъдоддан “Реал” сафига қўшилгач, асар ҳам қолмади. Захира ўриндиғида “занглатилди”. Рууд ван Нистерлой “МЮ”дек жамоадаги лидерлик ўрнини “Реал”нинг захира ўриндиғига алмашгани учун бир умр ўзини айблаб юрса ҳам кам. Луиш Фигу “Барселона”дан “Реал”га ўтгач, деярли косаси оқармади, одамлар унинг “Ноу Камп”да чўчқа калласи келиб тегиши туфайли бошидан олган жароҳатинигина эсалашади, холос. Арен Роббен “Челси”да яхшигина ўйнаб турганди, “Реал”га ўтди-ю, унутила бошланди. Яна бир мавсум қолганида Роббеннинг қолган сочлари ҳам тўкилиб кетарди. У Луи ван Гаал жамоасига келиб қўшилди ва ўйиндан ўйинга очилиб, ўз иқтидорини намоён этди. Ёки бугун “Интер”нинг етакчиларидан бири бўлил олган Снейдер-чи, у ҳам “Реал”нинг тузини ялаб кўрганди (ялолган бўлса агар). Бу гапларим билан мен “Реал”ни айбламоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, шунчаки Мадрид жамоаси таркибида юлдузлар ниҳоятда кўп, одатда энг машҳурлари стадионга чиқарилади бу ерда. Шундай экан, бир замонлар Мориентесу Это’Оларнинг бошқа клубга бош олиб кетиши воқеалари ҳам бежиз эмас экан...

Хуллас, захира ўриндиғида узоқ ўтириб қоладиган ўйинчига эга жамоа ҳеч қачон кучли жамоа бўла олмайди. Унинг барча ўйинчиси тенг кучли, бир-бирига яқин бўлса, ўшандагина жамоавий барқарорлик, ўзаро аҳиллик таъминланади. Клуб ҳар қандай учрашув чоғида қўрқмасдан майдонга туша олади.

Хўш, сиз бунга нима дейсиз? Футболга оид газетани ўқияпсизми, демак, озми-кўпми футбол ҳам ўйнаб турасиз. Захира ўриндиғида ўтирганмисиз сиз ҳам? Дилингиздан шу тобда нималар кечган? Аниқ биламанки, осон бўлмаган сизга ўшанда! Тўғрими? Шундай экан, Ўзбекистон миллий термаси таркибидаги ва клубларимиз таркибидаги захира ўриндиқларини бир “тафтиш” этиб туриш лозим, деган жайдари таклифни ўртага ташламоқчиман. Мураббийларимиз ва мутсаддилар бу борада чуққурроқ ўйлаб кўришса ва масала ижобий ечимини топса, “захира ўриндиғиликлар”га ҳам жон кирарди. Майдонда тўп тепиш бахтига муяссар бўлишарди. Ахир улар ҳам футболчилар! Имкон беринг, ўзини кўрсатишга интилсин. Хато дейсизми, бу — табиий. Тажрибаси йўқ-ку, ахир матчни нуқул захира ўриндиғидан кузатса. Хато қилади-да. Ҳаяжонни босиб олиш осонми минглаб нигоҳ қаршисида?! Бир нарсага аниқ имоним комилки, уларнинг аксарияти сиз — мураббийларни уялтирмайди. Аксинча, шунча вақт “асараб” ўтирганингиз учун ўзингиз ҳижолат бўласиз...

Энг аянчлиси, шундай футболчиларнинг руҳан синиб, юрак-бағри эзилиб, ҳаётда ҳам “захира ўйинчиси” бўлиб қолишига йўл қўйиш кечирилмас гуноҳдир!!!

З.Холов

Манба: difnews.uz
Киритилди: 16:21, 05.10.2016. Ўқилди: 6051 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.