Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • -:-
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

Breaking! УЕФА Исроил жамоаларини мусобақалардан четлатиш масаласини овозга қўймоқчи [29]

«Бразилиялик сеҳргар» жорий йилги «Олтин тўп» ғолибига совринни топширади [28]

Суперлига. «Бухоро» «Навбаҳор»ни янчиб ташлади [26]

Тўлқин Қиличев: «Ўзбекистон бокс терма жамоасини исталган жамоага қарши «яккама-якка» қўйсак, ҳисоб камида 8:2 ёки 9:1 бўлади» [14]

Рубен Аморим «Челси»га қарши ўйин олдидан «Манчестер Юнайтед»нинг асосий муаммоси нима эканлигини айтди [13]

Ламин Ямал «Олтин тўп» маросимига ишонч билан боради [12]

МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами" ғалабасини таъминлади [9]

Суперлига. Захирадан майдонга тушган Йововичнинг голи «Нефтчи»га «Динамо» билан ўйинда муҳим 3 очкони келтирди [9]

Айбек Оралбай ЖЧ–2025 финалида қандай қилиб Жаҳонгир Зокировни мағлуб этганини айтди [9]

Ла лига. «Реал» «Эспаньол»га имконият қолдирмади [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Қўқон-1912 22 22
12 Машъал 22 22
13 Андижон 20 21
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4622 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Классик футбол: Севильядаги триллер

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ушбу матч бундан салкам 30 йил муқаддам бўлиб ўтганди. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи маротаба ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган бу учрашув расмий ва норасмий сўровларга кўра барча даврларнинг энг зўр матчи таърифига лойиқ, деб топилган. Муросасиз жанг, қаҳрамонлик ҳам, адолатсизлик ҳам ўз аксини топган, ғалабага бўлган мислсиз ирода ва мағлубиятнинг аччиқ алами ифодаси бўлган ўша учрашувга сафар қиламиз...

1982 йил 8 июль, Испания, XII Жаҳон чемпионатининг ярим финали, Франция-Германия Федератив Республикаси (Ғарбий Германия). Сафида Румменигге, Фишер, Брайтнер, Хрубеш, Литтбарски каби юлдузлар тўп сураётган немислар термаси мусобақага Европа чемпионлари сифатида келишган бўлса, французлар жамоаси ҳар қачонгидан кучли таркибга эга эди: Платини, Жиресс, Тигана, Рошто, Трезор, Аморо, Босси.... 80-йилларда дунёнинг энг кучли ярим ҳимояси деб эътироф этилган Франция термаси чемпионат ғолиблигига сўзсиз асосий даъвогарлардан эди.

Севильядаги 70 минг томошабинга лиқ тўлган “Санчес Писхуан” стадионида ўйин бошланди. Жамоалар ортиқча “разведкасиз”, бир-бирини пайпасламасдан очиқ футбол намойишини бошладилар. Германиялик ҳимоячи Пауль Брайтнер тўп билан марказ бўйлаб олдинга ташланди, олдиндаги Клаус Фишерга узатди, рақиб жарима майдончаси яқинида унинг зарбасидан ҳимоячига тегиб қайтган тўпни Пьер Литтбарски чамаси 25 метрлардан дарвозага жойлади. Французлар жавоб голини кўп куттиришмади. Ҳужумлардан бирида немислар ўз жарима майдончасида Доминик Роштони қўполлик билан тўхтатиб қолдилар ва пенальти! Французларнинг сардори, юраги ва “штатный” пенальтичиси Мишель Платини зарбада адашмади, 1-1.

Иккинчи тайм ўзаро қарши ҳужумлар билан ўтди, ҳисоб эса ўзгармади. Бироқ бу бўлим футбол тарихидаги энг машҳур қоидабузарлик билан тарихда қолган, десак хато бўлмаса керак. 58-дақиқада Платини ўз ярим майдонидан тўпни “фирменний” узун пас билан тўпни олдинга ҳимоячи (!) Патрик Баттистонга узатди. Дарвозабон билан яккама якка чиқаётган французни немис дарвозабони тўп четда қолиб, ўзини каратэ усулида сакраб тепиб ағанатди. Ҳимоячи ҳушини йўқотиб майдонга қулаб тушди. Ҳозирги пайтда бундай фол учун қоидабузарга қизил карточка кўрсатилиши аниқ. Голландиялик ҳакам эса Шумахерга... ҳеч нарса кўрсатмади. Ўйин нақд 10 дақиқага тўхтади. Врачлар Баттистонни ўзига келтириш учун курашардилар, жамоа сардори Платини жамоадоши учун куюниб нимадир қилмоқчи бўлар, мураббий Мишель Идальго қўлларини кўтарганча норозилик билдирар, Шумахер эса... бир чеккада қўлларини биқинига қўйволганча бутун жараённи совуққонлик билан томоша қилиб турарди. Ҳушига келмаган футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетдилар ва уни тўғри касалхонага жўнатдилар. 

Қўшимча вақт белгиланди. Адолатсизликдан дарғазаб французлар яна курашга киришдилар ва иккинчи нафаси очилгандек ҳужумга ташланишди. Марказда Платини, қанотларда Жиресс ва Тигана немисларни эсанкирата бошладилар. Ҳужумлардан бирида ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб киришга уринган Платинига нисбатан қоида бузилди. Жиресс жонли девор узра узатган тўпини Мариус Трезор ерга туширмасдан кучли зарб билан дарвозага “михлади”. Руҳий устунлик французлар томонида эди, ғалаба яқинлиги уларни илҳомлантирарди. Вазиятни ўнглаш мақсадида немислар мураббийи Юпп Дерваль майдонга ҳали жароҳати битиб улгурмаган тажрибали Карл-Хайнц Руммениггени туширди. Тўп эса ҳамон Франция термасида эди ва улар кенг фронт бўйлаб ҳужумларни тўхтатишмасди. Шундай ҳужумлардан бирида Ален Жиресс немислар дарвозасига учинчи тўпни ҳам киритди, 3-1. Мана, нақд ғалаба!. Немислар эса нокдаунда. Ҳа, айнан нокаут эмас, балки нокдаунда эди улар.

Қўшимча вақтнинг бор-йўғи 9-чи дақиқаси ўтиб борарди. Энди саҳнага Румменигге чиқди. Номинал ҳужумчи бўлган бу футболчи немисларнинг марказдаги ўйинини тартибга келтирди, диспетчерлик ролини ижро этиб ўйин тизгинини тезда қўлга олди. Тўпни французларга олдирмасдан, қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасигача етиб борди ва чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага оҳистагина жойлаб қўйди Шу пайтда шерикларидан ҳеч ким уни гол билан табрикламасди, ҳаммаси ҳали олдинда, вақтни бой бериш эса ўйинни бой бериш билан баробар эди. Румменигге ҳаммага ишора қиларди, олдинга ва фақат олдинга, деб қўллари билан кўрсатарди. Германияликлар яна тўпни олиб қўйишди, чап қанотдаги Литтбарскига узатишди. Ярим ҳимоячи тўпни ҳавода баландлатиб жарима майдончасига узатди, Хрубеш тўпни боши билан Фишерга ташлади.... ва у қайчи усулида дарвозанинг нақд “девяткаси”га йўллади. 3-3. Фантастика! Французлар эса майдонда нималар бўлаётганини тушунишмасди. Қўшимча вақт дуранг билан якунланди.

Пенальтилар сериясини французлар бошлаб беришди. Жиресс, Аморо, Роштонинг аниқ зарбаларига немислардан Кальтц ва Брайтнер жавобан мўлжалда адашишмади. Немислардан 3-чи зарбага ҳимоячи Уве Штилике яқинлашди ва.... пенальтини уролмади. Ана фожеа! Штилике юзларини беркитиб майдонга ётиб олди. Шумахер уни овутарди, афтидан “Мана бу зарбани қайтараман”, деган бўлса ажабмас. Кейин майдон марказида Литтбарски Штиликени юпатаётган пайтда немис футболчилари қувончдан сакраб кетдилар, чунки Шумахер Сикснинг зарбасини қайтарганди. Литтбарски ўзи ҳисобни тенглаштирди. Яна биттадан зарбадан кейин француз Максим Боссининг асаби дош бермади, тўпни тўғри дарвозабонга қараб тепди. Якуний пенальтини Хрубеш хотиржамлик билан аниқ бажарди... Германия ғалаба қозонди.

Интернетдаги қайсидир форумда бир юзер шундай коммент қолдирган экан: “1982 йилдаги Франция-ГФР матчи видеоёзувини сўраган нархига сотиб оламан”. Бугунги кун назари билан ўша ўйин бошқача таассурот қолдириши табиий. Унчалик теп-текис бўлмаган майдон, сифати мақташга арзимас такрорий тасвирлар (Баттистоннинг “нокаут” бўлган ҳолатининг такрори фақат дарвоза орқасидан олисдаги камерадан кўрсатилган. Қизиқ, чемпионат олдидан испанлар мақтаниб кўз-кўз қилган стадиондаги 12 та телекамера қаёқда қолдийкин?!). Телевизион техника мўъжизаси ҳали бугунгидек ривожланмаган пайтдаги бу нуқсонлар унчалик муҳим эмас. Ҳатто кўп эшитганмиз, ўша ўйин ҳақида гап кетганда кўпчилик Румменигге ҳисоб 3-1 лигида майдонга тушган ва ўзи 2 та гол урган, деб таъкидлашади. Ёки Баттистон дарвозабон Шумахердан тепки еганида нариги дунёга бориб келган экан... Бундай гап-сўзларни тушунса бўлади: “афсона”лар ҳақида афсоналар юради. Ким билсин, балким “афсонавий немис машинаси” деган ибора ўша ўйиндан қолгандир. Бундай драматик матч ҳар мундиалдаям ўйналавермайди. Бундай фантастик ирода ҳар қандай жамоадаям намоён бўлавермайди. Бундай ўйинни бирон нархга баҳолаб ҳам бўлмайди. Бу футбол классикасидир.

Ўша мағлубиятдан кейин Франция термасининг 8 та асосий футболчиси учинчи ўрин учун поляклар билан бўладиган ўйинда майдонга чиқмасликларини маълум қилишган экан. Французларнинг бутун кучи, вужуди, армони ва орзу-умидлари ўша ярим финалда қолиб кетганди...

Франция-ГФР
1982 йил 8 июль, “Санчес Писхуан” стадиони, 70000 томошабин.
Ҳакам: Кайзер (Голландия).
ГФР: Шумахер, Кальтц, К-Х. Ферстер, Штилике, Б. Ферстер, Дреммлер, Брайтнер, Бригель (Румменигге, 96), Магат (Хрубеш, 71), Литтбарски, Фишер. 
Тренер: Юпп Дерваль.
Франция: Эттори, Аморо, Жанвийон, Трезор, Босси, Тигана, Жиресс, Платини, Женжини (Баттистон, 49, Лопес, 58), Рошто, Сикс. 
Тренер: Мишель Идальго.

Голлар: Литтбарски (18), Руммениге (102), Фишер (109); Платини (28, пен.), Трезор (92), Жиресс (98).
Пенальтилар серияси: Жиресс - 0:1; Кальц - 1:1; Аморо - 1:2; Брайтнер - 2:2; Рошто - 2:3; Штилике - 2:3 (дарвозабон); Сикс - 2:3 (дарвозабон); Литтбарски - 3:3; Платини - 3:4; Румменигге - 4:4; Босси - 4:4 (дарвозабон); Хрубеш - 5:4.

Интернет материалларидан фойдаланилди

Тешавой

Манба: difnews.uz
Киритилди: 12:38, 06.10.2016. Ўқилди: 8086 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.