Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ерлан Кожагапанов ўз хоҳишига кўра истеъфо берди
Қозоғистон футбол федерацияси Ижроқўми йиғилишида ташкилот президенти Ерлан Кожагапановнинг ўз хоҳишига кўра истеъфоси маъқулланди. 2016 йилнинг 28 ноябрида Остонада бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайлов конференциясида ушбу масала тасдиқланади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Кожагапанов артофида кўплаб можаролар юзага келганди. У муҳим лавозимларга ўз одамларини тайинлаган ва бир неча бор баҳсли қарорларни қабул қилишга мажбурлаган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Айсултан Кожагапановни чуқур билимга эга эмасликда очиқчасига айблаган.
19 октябрь куни Ерлан Кожагапанов жамоат босими остида Қозоғистон футбол федерацияси президенти ваколатидан воз кечди. Сўнгги пайтларда федерация раҳбари вазифасини бажарувчи Сеильд Байшаков бўлиб турибди.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:37, 28.10.2016. Ўқилди: 4607 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар