Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2026-йилги Жаҳон чемпионати чипталарига талаб 500 миллиондан ошди — FIFA

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун чипталарга бўлган талаб жуда юқори эканини маълум қилди. Ташкилот хабарига кўра, турнир учун 500 миллиондан ортиқ чипта сўрови келиб тушган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Унга кўра, мезбон давлатларидан ташқари энг кўп сўровлар Германия, Англия, Бразилия, Испания, Португалия, Аргентина ва Колумбия терма жамоаси мухлислари томонидан юборилган.

Чипталар савдосининг учинчи босқичида (11 декабрдан 13 январга қадар) энг юқори талаб 27 июнь куни Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган Колумбия — Португалия учрашувига бўлган. Шунингдек, 18 июнь санасига белгиланган Мексика ва Жанубий Корея ўртасида ўтказиладиган баҳс, 19 июль куни Нью-Жерсида бўладиган финал учрашуви ҳамда Мексика — Жанубий Африка ўртасидаги очилиш ўйини чипталарига ҳам қизиқиш юқори бўлди.

FIFA президенти Жанни Инфантино турнир аҳамиятини таъкидлаб, стадионлар барча мухлисларни сиғдира олмаслигини айтди ва Жаҳон чемпионати доирасида стадиондан ташқари мухлислар учун мониторлар ўрнатилишини билдирган.

Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионати учун чиқарилган айрим тоифадаги чипталар нархи 8 680 долларгача баҳоланган. Танқидлар ортидан FIFA 48 та федерация учун 60 долларлик чипталар ажратилишини эълон қилди. Ушбу чипталар “ўз терма жамоасининг ўйинларига тез-тез ташриф буюрадиган содиқ мухлисларга” берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиби (Конго – Ямайка/Янги Каледония) билан “K” гуруҳидан жой олди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа илк турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Бу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. “Оқ бўрилар” иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “NRG” стадионида ўтади. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги охирги ўйини эса Атлантадаги “Мерседес Бенз” стадионда ўтказилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:49, 15.01.2026. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик