Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди [0]

Винисиус «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича фикрларини билдирди [0]

«Челси» юлдузига 3 та топ-клуб даъвогарлик қилмоқда [0]

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди [0]

Фрэнк Лэмпард – Англияда йилнинг энг яхши мураббийи: «Ковентри» устози Артета ва Гвардиолани ортда қолдирди [0]

Конференциялар лигаси финали: «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» жамоаларининг имкониятлари тахмин қилинди [0]

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [0]

«Реал» президенти лавозимига даъвогар Энрике Рикельме Юрген Клоппни жамоада кўриш истагини яширмади [0]

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биласизми? Ўзбекистонлик футболчи Греция таркибида Евро-2004 чемпиони бўлган!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2004 йили Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан хабарингиз бор. Ушбу жамоа сафида Евро-2004 мусобақасида ўзбекистонлик футболчи ўйнаганидан хабарингиз бўлмаса керак, албатта. У ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Грециялик ҳужумчи Димитрис Пападопулос Ўзбекистон ва Қозоғистонда туғилгани ҳақида маълумотлар бор. Sports.kz сайти эса ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан гаплашишга муваффақ бўлди. Суҳбат давомида Пападопулос айнан Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди.

— Димитрис, кўп интервьюларингизда Қозоғистонда туғилганингизни айтгансиз, аммо Википедия сизни Ўзбекистонда туғилганингизни қайд этган. Қайси бир тўғри?
— Икки давлат ўртасида туғилганман. Ростдан ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида таваллуд топганман. Мен таваллуд топган Гагарин Ўзбекистон томонда эди. Менинг икки синглим ва укам Қозоғистонда туғилишган. Боиси, ўша пайтда оилам Қозоғистонда яшаётган эди. Бувим ва бувам Қозоғистон тарафда истиқомат қилишган. Шу тариқа, мен Ўзбекистонда туғилганман, аммо Қозоғистонда улғайдим деса бўлади.

Оилангиз билан Грецияга кетганингизда неча ёшда бўлгансиз?
— Етти ёшда эдим. 1989 йилда кўчиб кетганмиз. Ўрта Осиёда яшайдиган греклар билан биргаликда поездда бир ҳафта йўл босиб, Греция чегарасига етиб келгандик.

— Грецияга кўчиб ўтгунингизга қадар футбол билан танишганмисиз?
— Дастлабки футбол сирларини Гагаринда ўрганганман. У ерда икки йил давомида футбол мактабига қатнаганман. Етти ёшимда футбол мактаби жамоасида ўйнаганман. Греция томон йўлга чиқишимиздан бир кун олдин мактаблараро мусобақада иштирок этгандим.

— Отангиз Қозоғистон терма жамоасига мухлислик қилиши ҳақида ўқигандим. Шундайми? Отангиз ҳам футбол ўйнаганми?
— Отам «Пахтакор»га мухлислик қилган ва Василис Хадзипанагиснинг ишқибози бўлган. У футбол ўйнамаган. Автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

— Фаолиятингиз давомида «Бернли», «Панатинаикос», «Лечче», «Динамо» (Загреб), «Сельта», ПАОК клублари сафида ўйнагансиз. Уларнинг қайси биридаги фаолиятингизни муваффақиятли деб айта оласиз?
— Ҳар бир жамоада нимадир янги нарса ўрганганман. Шубҳасиз, «Панатинаикос»даги фаолиятим энг муваффақиятлиси бўлган. Биз «олтин дубл»га эришганмиз ва мен илк марта Грециянинг энг яхши футболчиси деб топилганман. Бу жамоа сафида беш йил ўйнадим, жамоа сардори бўлдим. Энг катта футбол тажрибасини эса Англиянинг «Бернли» клубида олганман. Ўша пайтда ёш эдим ва бу клуб менга катта ҳаётий тажриба берган.

— Назаримда, 2004 йил сиз учун энг муваффақиятли мавсум бўлган?
— 2004 йил энг унутилмас йил бўлган. «Панатинаикос»да «олтин дубл» қайд этдик. Мен эса жамоанинг энг яхши тўпурари бўлдим ва йилнинг энг яхши футболчиси совринига эга бўлдим. Олимпия терма жамоаси сафида Афинадаги ёзги олимпиадада иштирок этдим ва Европа чемпионатида олтин медалларни қўлга киритдим. Португалиядаги мусобақа терма жамоа сафидаги ҳар бир футболчи учун фаолиятидаги энг юқори чўққи бўлган.

— Фаолиятингиздаги қайси голингиз сиз учун унутилмас бўлган?
— Мен «Олимпиакос» дарвозасига урган иккита голимга алоҳида тўхталиб ўтган бўлардим. Биринчиси — 2004 йилда Греция кубоги финалида. Ўшанда узоқ йиллик танаффусдан кейин нуфузли совринга эга бўлгандик. Иккинчиси — Афина дербиси доирасида «Караискакис» стадионида 2007 йилда азалий рақибимиз дарвозасига урган голим. Ўшанда «Панатинаикос» 10 йил деганда «Олимпиакос» майдонида бўлиб ўтган дербида ғалаба қозонишга муваффақ бўлганди.

— Ҳозир 35 ёшдасиз. Неча ёшгача футбол ўйнамоқчисиз?
— Ўзимни кучли ва соғлом ҳис қиляпман. Юқори савияда ўйнай оларканман, майдонга чиқишда давом этаман...

— «Атромитос» — фаолиятингиздаги сўнгги клуб бўладими?
— Бирор нарса дейиш қийин! Эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Кўрамиз.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:28, 15.11.2016. Ўқилди: 21539 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик