"Челси" бош мураббийи Антонио Конте яримҳимоячи Эден Азарнинг бу мавсумдаги ўйинига изоҳ берди. Бельгиялик футболчи АПЛнинг 11 учрашувида 7та гол урди.
"Мен яхши Эденни кўряпман, чунки у тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ишлаяпти. Бу муҳим, чунки етук футболчи бўлиш учун униси ҳам, буниси ҳам керак. Эден буни уддалай олади ва аъло даражада бажаряпти. Кўриб турибсиз, унга майдонда тўла жркинлик берганмиз, аммо у ҳужумдаги шериклари Диего Коста ва Педрони ҳурмат қилади ва улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилади.
Эден доим комбинацияларда иштирок этади. Жамоадошлари доим унга таянишади - пас бермоқчи бўлсанг у ўша ерда, у ҳар доим тўп қабул қилиниши керак бўлган жойда ҳозир бўлади. Эден худди Диего, Педро ва Виллиан каби ўйинни ўзгартира оладиган ўйинчи", - дейди Конте.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).