Англия премьер лигасининг 12-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Манчестер Юнайтед” ўз уйида очко йўқотди. “Манчестер Сити” эса Туренинг дубли эвазига ғалаба қозонди.
Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” бу сафар дарвозага гол ҳам кирита олмади. “Челси” эса кичик ҳисобда ғалабага эришиб, пешқадамга айланди.
“Манчестер Юнайтед” очко йўқотди
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз уйида “Арсенал” жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Шу куни манчестерликлар яхши ўйин кўрсатишди, фақат захирадан майдонга тушган Жиру сўнгги дақиқаларда “Арсенал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
19 ноябрь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75264 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Манчестер Юнайтед” – “Арсенал” - 1:1
Голлар: Мата, 68 (1:0). Жиру, 89 (1:1).
Яҳё Туредан ажойиб камбек
“Манчестер Сити” жамоаси сафарда “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушди ва иродали ўйин намойиш қилиб, ушбу мавсумда илк марта асосий таркибда майдонга тушган Яҳё Туре дубли эвазига ғалаба қозонди.
19 ноябрь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25529 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Кристал Пэлас” – “Манчестер Сити” - 1:2
Голлар: Туре, 39 (0:1). Уикхэм, 66 (1:1). Туре, 83 (1:2).
“Ливерпуль” дуранг ўйнади
“Саутгемптон” жамоаси ўз уйида “Ливерпул”ни қабул қилди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Айтиш керакки, шу куни мерсисайдликлар рақиб дарвозасига гол уришга роса ҳаракат қилишди, аммо мезбонлар кучли қаршилик кўрсатишди.
19 ноябрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 31848 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Саутгемптон” – “Ливерпуль” - 0:0
“Тоттенхэм” ғалабани тортиб олди
“Тоттенхэм” жамоаси ўз уйида “Вест Хэм” клубини қабул қилди ва иродали ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонди. Лондон дербисида мезбонлар қаттиқ қаршиликка учрашди. Лекин кейин ўзларини ўнглаб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишди.
19 ноябрь. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31212 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Тоттенхэм” – “Вест Хэм” - 3:2
Голлaр: Антонио, 24 (0:1). Уинкс, 51 (1:1). Лансини, 68 - пенальтидан (1:2). Кейн, 89 (2:2). Кейн, 90+1 - пенальтидан (3:2).
“Челси” — янги пешқадам
“Челси” жамоаси сафарда “Мидлсбро” меҳмони бўлди ва ишончли тарзда ғалабага эришди. Конте шогирдлари учун бу ғалаба жуда ҳам зарур эди, чунки жадвалда биринчи ўринга чиқиб олиш имконияти бор эди. Улар бу мақсадга етишишди.
20 ноябрь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 32704 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Мидлсбро” – “Челси” - 0:1
Гол: Диего Коста, 41 (0:1).
“Лестер” яна ютқазди
“Уотфорд” ўз уйида “Лестер”ни қабул қилди ва мағлубиятга учратди. Айтиш мумкинки, амалдаги чемпионлар ҳозирча мавсумни яхши ўтказа олишмаяпти. Бу кетишда еврокубоклар учун курашдан ҳам қуруқ қолишлари мумкин.
19 ноябрь. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20640 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Уотфорд” – “Лестер” - 2:1
Голлар: Капу, 1 (1:0). Перейра, 12 (2:0). Маҳрез, 15 - пенальтидан (2:1).
Қолган-қутганлар
19 ноябрь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 20640 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Сандерленд” – “Халл Сити” - 3:0
Голлар: Дефо, 34 (1:0). Аничебе, 62 (2:0). Аничебе, 84 (3:0).
19 ноябрь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27815 томошабин.
Бош ҳакам: Рожер Ист (Уилтшир).
“Сток Сити” – “Борнмут” - 0:1
Гол: Аке, 26 (0:1).
Урилмаган пенальти: Кркич (“Сток Сити”), 48 (ноаниқ).
19 ноябрь. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 38773 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Эвертон” – “Суонси” - 1:1
Голлар: Сигурдссон, 41 - пенальтидан (0:1). Коулмен, 89 (1:1).
21 ноябрь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 23016 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Вест Бромвич” – “Бернли” - 4:0 (3:0)
Голлар: Филлипс, 4 (1:0). Моррисон, 16 (2:0). Флетчер, 37 (3:0). Рондон, 64 (4:0).
alt
Тур жазолари
12-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 40та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатилди.
12-тур: “энг, энг, энг...”
Энг кўп гол урган футболчилар
Яҳё Туре – 2та (“Манчестер Сити”)
Ҳарри Кейн – 2та (“Тоттенхэм”)
Виктор Аничебе – 2та (“Сандерленд”)
Энг тезкор гол
Этьен Капу – 1-дақиқа (“Уотфорд” – “Лестер”)
Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Майк Дин – 6(1)та (“Тоттенхэм” – “Вест Хэм”)
Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
“Майкл Жонс – 0 (“Вест Бромвич” – “Бернли”)
Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75264 томошабин
Энг кам томошабин
“Викариж Роуд” стадиони — 20640 томошабин
“Стэдиум оф Лайт” стадиони — 20640 томошабин
Голурарлар
10та
Диего Коста (“Челси”)
8та
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)
7та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 3)
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Эден Азар (“Челси”, 1)
6та
Садио Мане (“Ливерпуль”)
Алексис Санчес (“Арсенал”)
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
Автоголурарлар
Майкл Доусон (“Халл Сити”), Алфи Моусон (“Суонси”), Кевин Виммер (“Тоттенхэм”), Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).
12-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)
Жордан Пикфорд (“Сандерленд”, 2) - Шеймус Коулмен (“Эвертон”, 2), Жозе Фонте (“Саутгемптон”), Натан Аке (“Борнмут”), Аллан-Ромео Ньом (“Вест Бромвич”) - Роберто Перейра (“Уотфорд”), Яҳё Туре (“Манчестер Сити”), Виктор Аничебе (“Сандерленд”) - Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”), Диего Коста (“Челси”, 3), Саломон Рондон (“Вест Бромвич”, 2).
12-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
alt
12-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Сити” футболчиси Яҳё Туре бўлди. Жуда муҳим учрашувда илк марта майдонга тушиб, чиройли ва фойдали ўйин намойиш этди. Унинг дубли жамоага муҳим 3 очкони келтирди.
13-тур ўйинлари
26 ноябрь, шанба
“Бернли” – “Манчестер Сити”, соат 17:30
“Халл Сити” – “Вест Бромвич”, соат 20:00
“Лестер” – “Мидлсбро”. соат 20:00
“Ливерпуль” – “Сандерленд”, соат 20:00
“Суонси” – “Кристал Пэлас”, соат 20:00
“Челси” – “Тоттенхэм”, соат 22:30
27 ноябрь, якшанба
“Уотфорд” – “Сток Сити”, соат 17:00
“Арсенал” – “Борнмут”, соат 19:15
“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм”, соат 21:30
“Саутгемптон” – “Эвертон”, 21:30
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).