Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эл-Класико» тарихидаги энг яхши 10 тўпурар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

3 декабрь, шанба куни футбол мавсумининг энг қизиқарли учрашувида «Барселона» жамоаси «Камп Ноу» стадионида «Реал» футболчиларини қабул қилади.

«Эль-Класико» номини олган ушбу тўқнашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олиши режалаштирилган.

«iSport.ua» нашри «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги принципиал ўйин олдидан «Эль-Класико»нинг энг яхши 10 тўпурари ҳақида маълумот берди.

10–9. Уго Санчес («Реал») – 10 та гол
Мексикалик футболчи «Реал» сафида 7 мавсум ўтказиб, 283 ўйинда 208 та гол киритди. «Эль-Класико»да у 10 та гол киритган.

10–9. Хосеп Самитьер («Барселона») – 10 та гол
Хосеп Самитьер 1919–1932 йиллар давомида «Реал» дарвозасига 10 та гол уришга муваффақ бўлган. Кейинроқ у «Реал» таркибига қўшилиб, Мадридда 2 мавсум ўйнаган.

8. Сантильяна («Реал») – 12 та гол
Сантильяна «Эль-Класико»лардан «Барселона» дарвозасини 12 марта ишғол қилган.

7–6. Пако Хенто («Реал») – 14 та гол
Хенто 1953–1971 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилиб, жами 128 та гол урган. Шулардан 14 таси «Барселона» дарвозасидан жой олган.

7–6. Ференц Пушкаш («Реал») – 14 та гол
Венгриялик тўпурар мадридликлар таркибига 31 ёшида қўшилган бўлса-да, «Реал»нинг 180 ўйинида майдонга тушган ва 156 та гол киритган. «Эль-Класико»да Пушкаш 14 та гол киритиш уддасидан чиққан.

5. Сесар Родригес («Барселона») – 14 та гол
Испаниялик футболчи «Камп Ноу»да 16 мавсум ўтказди. Каталонияликлар сафидаги узоқ йиллик фаолияти давомида Сесар Родригес жами 190 та гол киритган. Шулардан 14 таси принципиал рақиб билан ўйинда урилган.

4. Рауль («Реал» ) – 15 та гол
Афсонавий Рауль Мадрид клубининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. Испаниялик футболчининг ҳисобида 323 та гол мавжуд. Раул 16 йил давомида «Барселона» дарвозабонларини 15 марта ранжитган.

3. Криштиану Роналду («Реал») – 16 та гол
«Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар «Қироллик клуби»да еттинчи мавсумини ўтказмоқда. Шу вақтгача у оқ либосда 400 та гол урган. «Барселона» дарвозасига эса португалиялик футболчи 16 марта йўл топган.

2. Альфредо Ди Стефано («Реал») – 18 та гол
Альфредо Ди Стефано 1953–1964 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилди. Ушбу вақт мобайнида у 369 учрашув ўтказиб, 307 та гол муаллифига айланган. Ди Стефано каталонияликлар дарвозасига 18 та тўп киритишга эришган.

1. Лионель Месси («Барселона») – 21 та гол
«Барселона» етакчиси, «кўк-анор ранглилар» тарихидаги энг яхши футболчи Лионель Месси жамоа сафида 472 та гол урган. «Реал» дарвозасига 21 та гол киритган аргентиналик «Эль-Класико» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:21, 02.12.2016. Ўқилди: 19650 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.