Англия премьер-лигасида 14-тур ўйинлари давом этмоқда. «Эвертон» ўз майдонида МЮ клубини қабул қилди.
Биринчи бўлим меҳмонларнинг кичик устунлигида ўтди ва улар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
42-дақиқада Иброҳимович дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади. Шундан сўнг ҳам МЮ клубида бир қатор яхши имкониятлар бўлди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади. Ўйин охирида эса «Эвертон» ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Феллайни меҳмонлар ҳужумчисига нисбатан жарима майдони ичида қўполлик қилганидан сўнг, бош ҳакам пенальти белгилади. Бейнс уни аниқ амалга ошириб, жамоасига 1 очко олиб келди.
АПЛ, 14-тур
Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 42 Иброҳимович, 1:1 – 89, пенальти Бейнс.
Эвертон – Стекеленбург, Фунес Мори, Бейнс, Коулмэн (Холгейт, 67), Уильямс, Клеверли (Деулофеу, 65), Бэрри, Болази (Валенсия, 68), Гуйе, Миральяс, Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Мхитарян (Феллайни, 85), Погба, Кэррик, Эррера, Марсьяль (Рэшфорд, 83), Иброҳимович.
Огоҳлантиришлар: Рохо (16), Бэрри (31), Феллайни (88), Де Хеа (88), Лукаку (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).