Англия премьер лигасининг 15-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” ўз уйида “Вест Бромвич” устидан ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” 3 очкони қўлга киритди.
Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” драматик ўйинда дуранг ўйнади. “Манчестер Сити” эса “Лестер”га мағлуб бўлди. “Арсенал” ишончли тарзда ғалаба қозонди.
“Арсенал”дан навбатдаги ғалаба
“Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Сток Сити” жамоасига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Аввалига “тўпчилар” мағлубиятга учраётган эди, лекин кейин ўзларига келиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келишди.
10 декабрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59964 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Арсенал” – “Сток Сити” - 3:1
Голлар: Адам, 29 - пенальтидан (0:1). Уолкотт, 42 (1:1). Ўзил, 50 (2:1). Ивоби, 75 (3:1).
“Лестер” ва Варди уйғонди
“Лестер” жамоаси ўз уйида “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушди ва ғалабани нишонлади. Анчадан бери муваффақият қозона олмаётган жамоа бор аламини “шаҳарликлар”дан олди. Анчадан бери гол уролмаётган Жейми Варди хет-трикка эришди.
10 декабрь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 31966 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Лестер” – “Манчестер Сити” - 4:2
Голлар: Варди, 3 (1:0). Кинг, 5 (2:0). Варди, 20 (3:0). Варди, 78 (4:0). Коларов, 82 (4:1). Нолито, 90 (4:2).
“Челси”ни тўхтатадиган борми?
“Челси” жамоаси “Вест Бромвич”ни қабул қилди ва ғалаба қозонди. Ягона голни Диего Коста киритди. Шу билан у яна тўпурарликда етакчига айланди. “Челси” эса пешқадамликни ҳеч кимга беришни истамаяпти.
11 декабря. Лондон. "Лофтус Роуд" стадиони. 41622 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Челси” – “Вест Бромвич” - 1:0
Гол: Диего Коста, 76 (1:0).
“МЮ”дан муҳим 3 очко
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз уйида “Тоттенхэм” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Марказий учрушувда кечкин курашларга гувоҳ бўлдик. Ягона голни Хенрих Мхитарян киритди. Ушбу натижа билан “қизил иблислар” лондонликлар билан орадаги фарқни қисқартиришди.
11 декабря. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75271 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” - 1:0
Гол: Мхитарян, 29 (1:0).
“Эвертон” ўзига келолмаяпти
“Эвертон” жамоаси сафарда “Уотфорд” клуби меҳмони бўлди қабул қилди ва мағлубиятга учради. Мавсумни ажойиб ўйинлар билан бошлаган мерсисайдликлар охирги учрашувларда кетма-кет очко йўқотишмоқда.
10 декабрь. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20769 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Уотфорд” – “Эвертон” - 3:2
Голлар: Лукаку, 17 (0:1). Окака, 36 (1:1). Прёдль, 59 (2:1). Окака, 64 (3:1). Лукаку, 86 (3:2).
“Ливерпуль” очко йўқотди
“Ливерпуль” ўз уйида “Вест Хэм”ни қабул қилди ва драматик тарзда кечган баҳсда дуранг ўйнади. Айтиш керакки, “қизиллар” ушбу ўйинда кутилганидек кучли қаршиликка дуч келишди. Якунда эса дуранг қайд этилди. Аслида ҳар икки жамоа учун ҳам 3 очко муҳим эди.
11 декабря. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53068 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Ливерпуль” – “Вест Хэм” - 2:2
Голлар: Лаллана, 5 (1:0). Пайе, 27 (1:1). Антонио, 39 (1:2). Ориги, 48 (2:2).
Қолган-қутганлар
10 декабрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 19680 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Бернли” – “Борнмут” - 3:2
Голлар: Хендрик, 13 (1:0). Уорд, 16 (2:0). Афобе, 45+2 (2:1). Бойд, 75 (3:1). Дэниелс, 90+1 (3:2).
10 декабрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20453 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Суонси” – “Сандерленд” - 3:0
Голлар: Сигурдссон, 50 (1:0). Льоренте, 54 (2:0). Льоренте, 80 (3:0).
10 декабрь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 17403 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Халл Сити” – “Кристал Пэлас” - 3:3
Голлар: Снодграсс, 27 - пенальтидан (1:0). Бентеке, 52 - пенальтидан (1:1). Заха, 70 (1:2). Диоманде, 72 (2:2). Ливермур, 78 (3:2). Кэмпбелл, 89 (3:3).
11 декабря. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 28976 томошабин.
Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон).
“Саутгемптон” – “Мидлсбро” - 1:0
Гол: Буфаль, 53 (1:0).
alt
Тур жазолари
15-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 42та сариқ карточка кўрсатилди.
15-тур: “энг, энг, энг...”
Энг кўп гол урган футболчи
Жейми Варди – 3та (“Лестер”)
Энг тезкор гол
Жейми Варди – 3-дақиқа (“Лестер” – “Манчестер Сити”)
Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Стюарт Атвелл – 7та (“Саутгемптон” – “Мидлсбро”)
Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Ли Мэйсон – 0 (“Арсенал” – “Сток Сити”)
Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75271 томошабин
Энг кам томошабин
“Кей Си” стадиони — 17403 томошабин
Тур ўйини
Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Лестер ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезмонлар ишончли тарзда ғалабага эришди. Жейми Варди ҳам ушбу ўйинда “очилди”.
15-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)
Лукаш Фабяньски (“Суонси”, 2) - Эктор Бельерин (“Арсенал”, 2), Виржил Ван Дейк (“Саутгемптон”, 2), Фил Жонс (“Манчестер Юнайтед”, 1), Хосе Олебас (“Уотфорд”, 2) - Хенрих Мхитарян (“Манчестер Юнайтед”, 1), Энди Кинг (“Лестер”, 1), Гильфи Сигурдссон (“Суонси”, 1) - Жейми Варди (“Лестер”, 1), Диего Коста (“Челси”, 5), Стефано Окака (“Уотфорд”, 1).
15-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
15-турнинг энг яхши футболчиси “Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди.
16-тур ўйинлари
14 декабрь, чоршанба
“Борнмут” – “Лестер”, соат 00:45
“Эвертон” – “Арсенал”, соат 00:45
15 декабрь. пайшанба
“Вест Хэм” – “Бернли”, соат 00:45
“Мидлсбро” – “Ливерпуль”, соат 00:45
“Сандерленд” – “Челси”, соат 00:45
“Вест Бромвич” – “Суонси”, 01:00
“Кристал Пэлас” – “Манчестер Юнайтед”, соат 01:00
“Манчестер Сити” – “Уотфорд”, 01:00
“Сток Сити” – “Саутгемптон”, соат 01:00
“Тоттенхэм” – “Халл Сити”, 01:00
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).