Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиқиш бўйича «Барселона»дан ортда қолган

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Клублар ўртасида ЖЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лондоннинг «Челси» клуби Рождествога етакчи бўлиб келган мавсумларини кейинчалик чемпион сифатида якунлаган

Бугун — 15 декабрь куни футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ярим финалнинг иккинчи ўйини ўтказилиб, «Реал Мадрид» Мексиканинг «Америка» жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади. Ярим финалнинг биринчисида зафар қучган Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби Осиё клублари орасида биринчи бор финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финалида энг кўп бор «Барселона» кўриниш берган. Каталония клуби ўз тарихида 4 бор ҳал қилувчи ўйинда иштирок этган бўлиб, шуларнинг 3 тасида бош совринга эга чиққан.

«Барселона» 2006 йилги мавсум финалда Бразилиянинг «Интернасионал» клубидан 0:1 ҳисобида енгилган бўлса, 2009 йил Аргентинанинг «Эстудиантес» жамоасини 2:1, 2011 йил Бразилиянинг «Сантос» клубини 4:0 ва 2015 йил Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубини 3:0 ҳисобида таслим қилган.

Жаҳон Чемпионатида «Барселона»дан кейинги натижа Бразилиянинг «Коринтианс» клубига тегишли. 2000 йил жамоа финалда «Васко де Гама»ни таслим қилган бўлса, 2012 йил Лондоннинг «Челси» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Мадриднинг «Реал» клуби эса Жаҳон Чемпионати финалида ҳозирга қадар 1 марта тўп сурган. 2014 йилги мавсум «қироллик клуби» Аргентина етакчиси «Сан Лоренцо»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

2016 йилги мавсум чемпионлигини қўлга киритиши учун Зинедин Зидан жамоаси «Америка» ҳамда «Кашима Антлерс»ни мағлуб этиши шарт. Шунда у «Коринтианс»нинг натижасини такрорлаб, «Барселона»га совринлар сони бўйича яқинлашиб олади.

«Реал»нинг «Америка»га қарши ўйини Тошкент вақти билан 15:30 да старт олади.

Маълумот учун, жамоалари финалда иштирок этиши борасида Бразилия пешқадам бўлиб, унинг 5 та клуби ЖЧ финалида тўп сурган: «Коринтианс», «Васко де Гама», «Сан Пауло», «Интернасионал», «Сантос». Аргентинанинг эса «Бока Хуниорс», «Эстудиантес», «Сан Лоренцо», «Ривер Плейт» клублари финалда ўйнаган ва барчаси мағлуб бўлган.

Англияда жамоалар сони 3 та: «Челси», «Юнайтед» ҳамда «Ливерпуль». Фақатгина «қизил иблислар»га бош соврин насиб қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:28, 15.12.2016. Ўқилди: 16566 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.