Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италия суперкубоги. «Ювентус» – «Милан: Ўйин олдидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Туринликлар кузда ички чемпионат доирасидаги учрашувда қабул қилинган мағлубият учун Доҳада қасос олишга тайёр.

Ўтган йилларда АҚШ, Ливия ва Хитойда ўтказилган Италия Суперкубоги финали эндиликда Қатарда бўлиб ўтмоқда. Чемпион ва мамлакат Кубоги соҳиби Доҳадаги шайх Жассим бин Ҳамад стадионида Суперкубок ғолибини аниқлайди. 2014 йилда шу стадионда «Наполи» «Ювентус»ни пенальтилар сериясида 6:5 ҳисобида енгганди.

«Ювентус» ва «Милан» баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Бугунги учрашув ўтказилмай қолиши ҳам мумкин бўлганди: «Милан» жамоаси учиши керак бўлган самолётда носозлик рўй берди. Аввалига рейс 1,5 соат вақтга кечиктирилди, кейин бутунлай бекор қилинди. Миланликлар жамоаси раҳбарияти молиявий зарар келтирмаслик учун учрашувни бойкот қилмоқчи ҳам бўлди. Якунда – Монтелла шогирдлари билан  «Ювентус»дан кейин 1 кун ўтиб Доҳага келди.

Октябрь ойида «россонерилар» Италия чемпионати доирасидаги учрашувда 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди. Бу сафар ҳам асосан ёш футболчилардан таркиб топган жамоа туринликлар машинасига қарши тура олишини исботлаши керак бўлади. Айни вақтда миланликларни турнир жадвалида 9 очколик фарқ билан ортда қолдираётган «Ювентус» охирги 5 йилда тўртинчи марта Суперкубокни қўлга киритишни мақсад қилган.

Туринликлар жамоаси Доҳага жароҳати бор Леонардо Бонуччи, Роландо Мандрагор ва Дани Алвессиз келган. Миланликлар эса Давиде Калабрия, Риккардо Монтоливо ва Матиас Фернандес хизматларидан фойдалана олмайди. Бу жамоага раҳбарият Суперкубок финалидаги ғалаба учун 1,5 миллион евро мукофот ваъда қилган.

Ким нима деди?

Винченцо Монтелла, «Милан» бош мураббийи: «Биз Доҳадалигимиз менинг хизматларим эвазига эмас. Мен бунинг учун Синиша Михайлович, Кристиан Брокки ва «Милан» сафида ўтган мавсумда ўйнаган бошқа футболчиларга миннатдорчилик билдиришим керак. «Ювентус» – бу фақат Гонсалодан иборат жамоа эмас. Уларнинг таркибида дунёнинг энг ёш яхши ҳужумчиларидан бири бўлмиш Дибала ҳам бор. Игуаиннинг 90 миллион еврога олинганига келсак, бу талаб ва таклиф қонуни доирасида амалга оширилган».

Гонсало Игуаин, «Ювентус» ҳужумчиси: «Ювентус»га қарши «Наполи» сафида ўтказган ўйинимми? Албатта эслайман! Менда фақат яхши хотиралар қолган, ахир мен ўшанда жамоам билан уйга соврин олиб қайтгандим. Энди мен «Ювентус» либосида ўйнаяпман ва бизни қийин рақибга қарши қийин учрашув кутмоқда. Умид қиламанки, бу учрашув ғалаба билан якунланади. «Милан» – тошёнғоқ. Шу мавсумдаги ўзаро ўйин ҳақида гапирсам, Пьяничнинг голи ҳисобга олинганида барчаси бошқача кечган бўларди, деб ўйлайман».

Массмилиано Аллегри, «Ювентус» жамоаси бош мураббийи: «Биз яхши формадамиз, аммо бунинг ўзигина билан Италия Суперкубоги финалида ғалаба кафолатланмаслигини яхши биламиз. Биз «Милан»нинг нималарга қодирлигини яхши биламиз. Октябрь ойидаги учрашувда мағлуб бўлишимиз эса ўйин ҳаками хатоси туфайли рўй берганди. Суперкубок учрашувини ҳам шундай бир хато ҳал қилиб қўйиши мумкин»

Рақамлар гапирганда

Жанлуиджи Буффон бугун «Ювентус» футболкасида 600-учрашувини ўтказади. Жиджининг жамоа сафидаги 599-учрашуви 200-марта дарвозаси дахлсиз қолиши бўлганди.

Италия Суперкубоги учун «Милан» ва «Юве» фақат бир марта ўйнаган. Бу учрашув 2003 йили Нью-Йоркда ўтказилганди. Ўшанда учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугаган,  пенальтилар сериясида эса туринликлар 5:3 ҳисобида зафар қучганди.

Бугун бу жамоалар ўзаро 279-марта ўйин ўтказади. Бу учрашувларнинг 99таси «Юве» ғалабаси билан тугаган, 94 марта «Милан» ғалаба қилган (тўплар нисбати бўйича устунлик «Милан» фойдасига 399:398).

«Юве» 11 марта Италия Суперкубоги финалида ўйнаган ва 4 марта ютқазган (1990, 1998, 2005, 2014), «Милан» эса бундай финалларда 9 марта майдонга тушиб, 3тасида ғалаба қозона олмаган (1996, 1999, 2003).

Қора либосли киши
Ўйинни Антонио Дамато бошқариб боради, унга Риккардо Ди Фиоре ва Алессандро Джьялатини ёрдам беради.

Тахминий таркиблар
«Ювентус»: Буффон, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи, Лихтштайнер, Стураро, Маркизио, Хедира, Пьянич, Игуаин, Дибала.
«Милан»: Доннарумма, Романьоли, Абате, Палетта, Де Шильо, Локателли, Куцка, Бертолаччи, Ньянг, Бакка.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 20:00, 23.12.2016. Ўқилди: 12112 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.