Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      •   Бухоро
      • 0:2
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      •   Сурхон
      • 0:2
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро - Пахтакор
24-тур Сурхон - Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

04/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
04/10 17:00 Сурхон - Динамо
04/10 19:00 Бунёдкор - Насаф
05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5660 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Дадажон», Месси билан таништириб қўйинг!»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сир эмаски, фарзанд учун ер юзида ота-онадан кўра меҳрибонроқ зот мавжуд эмас. Зурриёдимизнинг орзу-истагини рўёбга чиқариш учун керак бўлса, осмондаги ойни олиб беришга ҳам уриниб кўрамиз. Уларнинг фантазияси эса чегара билмайди. Қуйидаги эртакнамо воқеа фақат болаларга хос самимий тилак туфайли юз берди. Мазкур мақола билан танишгач, болаларни бежизга фаришта билан тенглаштиришмаганига амин бўласиз.

Ҳаммаси оддийгина бир фотосуратдан бошланди. Унга ўхшаган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тиқилиб ётибди. Гавдасига мос бўлмаган катта шалвор (балки акасидан меросдир) ҳамда сийқаси чиққан резина этикни кийиб олган болакай эски футболкага ёзилган «Месси» иборасини виқор билан намойиш этаётгани тез-тез учрайдиган ҳол. Аслида бу сурат ҳам эътибордан четда қолиши ҳеч гап эмасди, агарда унинг қандай матодан тикилганига, зукко мижозларнинг нигоҳлари тушмаганида. Диққат билан қараганда, футболканинг целлофан халтадан тайёрлангани, ундаги рақам ва фамилия ручка ёки фломастер ёрдамида ёрдамида қўл билан ёзилгани ойдинлашади.

Аслида ушбу тўлқинлантирувчи жиҳатлар ҳам на сураткашга ва на митти «модел»га ҳеч қандай машҳурлик ваъда қилмаганди. Лекин интернетдек охир замон мўъжизаси - қудратли куч. У баъзан шундай ҳунарларни кўрсатадики, ҳайратдан қотиб қоласан киши...

Кимдир шу оддий суратни ижтимоий тармоққа жойлади, бошқаси кенгроқ ёйишга ҳаракат қилди. Қарабсизки, қисқа вақт ичида митти мухлиснинг сурати бутун дунёни эгаллади. Кашфиётга ўч журналистлар ўша заҳоти қаҳрамонимизнинг шахсини аниқлашга киришдилар - ким ўзи, у? Албатта, айрим чигалликларга ҳам йўл қўйилди. Масалан, «Курдистон 24» телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Мессининг ёш мухлисини Ироқнинг Дохук шаҳридан топишди (биринчи бўлиб кашф этишнинг гашти ўзгача-да, барибир). Маълум бўлишича, улар янглишган эканлар. Ўхшаш, лекин у эмас.

Ниҳоят касбдошларимиз антиқа футболканинг ҳақиқий эгасини Афғонистоннинг Ғазна провенциясидаги тоғли Жагори уездидан топишди. Хуллас, 5 ёшли Муртазо Аҳмадий ҳали ўқиш ва ёзишни ўрганмасдан туриб бутун дунёга овоза бўлди. Болакайнинг тарихи ҳар қандай бағритош инсонда ҳам ўзига нисбатан меҳр-шафқат уйғота олишига шубҳа йўқ. Аргентиналик даҳонинг ашаддий мухлиси бир куни отасини қийин аҳволга солиб қўйди: «Дадажон, мени Месси билан таништириб қўйи-ингг!» Болакайдаги самимийлик ва соддаликдан отанинг пешонаси тиришди: «Эҳ болажониме, биз қаердамиз-у, Месси қаерда?». Дарҳақиқат, Жагори билан Барселонани 7000 км.дан кўпроқ масофа ажратиб туради. Мур­ғак қалб учун бунинг нима аҳамияти бор?!

Табиийки, иложсиз қолган отанинг маъюс жавоби Муртазони қониқтирмади. Ушалмас орзудек туюлган эртакнинг ҳақиқатга айланишига болакайнинг акаси - Ҳумоюн сабабчи бўлди. Машҳур футболкани ҳам у тайёрлаган, кейин укасига кийдириб, Аргентина терма жамоасининг митти аъзоси суратини «Фейсбук»ка жойлаган. Эртакнинг ҳақиқатга айланган ҳайратомуз жараёни ижтимоий тармоқ «ҳазратлари»нинг аралашуви билан ниҳоясига етди. Афғонистонлик митти мухлис ҳақидаги хабар ниҳоят, керакли манзилга, ўз соҳибига етиб борди. У Леони тўлқинлантириб (ахир у ҳам 2 ўғлоннинг отаси) юборди. Месси Аргентина терма жамоаси ҳамда «Барселона»даги футболкаларини зудлик билан Афғонистонга жўнатди. Албатта, целлофандан тайёрланган эмас, ҳақиқий либосларни. Қўшимчасига, улар эсдалик ёзув ва дастхатлар билан безалди.

Ота-бола Аҳмадийлар эса бебаҳо совға учун матбуот орқали футболчига миннатдорчилик изҳор этишди. Лекин шу билан ажойиб эртак интиҳо топмади. Иштаҳа ов­қат пайтида келади, деганларидек, эътибор ва муваффақиятдан руҳланган Муҳаммад Ориф тортинчоқлик билан ўғлининг истагини баён қилди: «Биз Месси жаноблари билан шахсан учрашиш ниятида эдик». Тасаввур қилинг-а, бу орзу ҳам амалга ошди!

Хайрли ишни мукаммал даражага олиб чиқиш масъулиятини Қатар ҳукумати билан ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ўз зиммаларига олишди. Маълумки, аргентиналик даҳо мазкур ташкилотнинг элчиси ҳисобланади. Қисқаси, ҳомийлар Муртазо ва унинг отасини ҳар қандай орзулар рўёбга чиқадиган Дохага саёҳатга таклиф этишди. Айнан шу ерда «Барселона»-«Ал-Аҳли» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилганди.

Қўшимчасига, Муртазога ўз кумири билан танишиши учун Мессининг розилигини ҳам олиб қўйишди. Меҳмонхонада шу пайтгача фақат телевизор орқали кўрган машҳур юлдузлар ва нотаниш амакилар қуршовида қолган қаҳрамонимиз анча довдираб қолди. Стадионга борганда эса у ўзини тутиб олганди - трибуналар остидаги хоналарда барча футболчиларни диққат билан кузатди, суюкли «кумири»ни қучоқлаб олди. Лео ҳам болакайнинг жажжи қўлчасидан тутганча ўйин арафасидаги барча удумларни бажарди. Рақиб жамоа аъзолари ва ҳакамлар билан қўл бериб саломлашди, кейин жамоа билан биргаликда суратга тушди.

Бу ҳолат болакайни шунчалик ўз домига тортдики, маросим туганидан кейин ҳам у майдонни тарк этгиси келмас, «эркаклар» билан футбол ўйнагиси келарди. Охир-оқибат ҳакам ташаббус кўрсатиб болакайни мулойимлик билан майдон четига чиқариб қўйди. Хуллас, биргина гўдакнинг истаги туфайли юзага келган воқеа ўз иштирокчиларини улкан савобга дохил қилган бўлса, ажабмас. Зеро, буюк бобокалонимиз Алишер Навоийдан мерос қолган ҳикматли мисралар ҳақ бўлмаганида, бизгача етиб келмаган бўларди:

Бир дили вайронанинг кўнглини шод айламоқ,

Онга борким, Каъба вайрон ўлса обод айламоқ!

Ҳа, мазкур воқеадан сўнг қаҳрамонимизнинг кўнгли тоғдек юксалгани, ўзини дунёдаги энг бахтиёр инсон сифатида ҳис қилганига заррача бўлсада, шубҳа йўқ.

Ҳикоямиз хотимасида Муртазонинг ота-онаси хусусида тўхталиб ўтиш жоиз. Зурёдларидан фарқли ўлароқ, уларнинг орзу-истаклари ерликларга хос - оила Қатарда истиқомат қилиш ҳуқуқига эга бўлиш орзусида. Боиси, Аҳмадийлар этник хазарлар авлодига мансуб бўлиб, Афғонистондаги жангарилар уларга зуғум ўтказиб келишади. Муртазо билан юз берган эртакдан кейин оиланинг у ерда қолиши янада хавфлироқ.

Тўғри, Аҳмадийларга қўшни Покистон сиёсий бошпана берди. Энди улар Қатар ҳукмдорларининг меҳр-шафқатига умид қилишмоқда. Шайхларнинг «Барселона» ва шахсан Мессига бўлган юксак ҳурматини инобатга олсак, Аҳмадийларнинг илтимоси ерда қолмаса керак. Яъни, эртакнинг интиҳоси янада лаззатлироқ бўлиши кутилмоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:56, 24.12.2016. Ўқилди: 12397 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.