Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3846 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-клублар 10 йил аввал

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

УЕФА томонидан эълон қилинадиган топ-клублар рейтингининг 2006 йилги рўйхатида «Манчестер Сити» 93-ўринда қайд этилганди. Ўша пайтда бу жадвалдан «Лестер»га ўрин топилмагани майлику-я, «Атлетико» ва «Наполи» ҳам бўлмаганига нима дейсиз? Bombardir.ru ҳозирда ўзгача туюлаётган клублар позицияларига назар ташлайди.

1. «ПСЖ» (Франция)

Ҳозир: 6-ўрин;                10 йил аввал: 51-ўрин

Агар 20 йил ортга назар ташласак, парижликларни ҳозирги ўринларида кўришимиз мумкин - ўшанда улар Чемпионлар Лигаси ярим финалига етиб бориб, Кубок эгалари кубогида зафар қучишганди. Орадан 10 йил ўтиб, «ПСЖ» дастлаб икки марта 9-ўринни эгаллади, сўнгра таркибида ёши ўтиб қолган Паулета билан икки мавсум элитада қолиш учун курашди. 2011 йили қатарликлар катта пул сарфлашгач, клубнинг ишлари юришиб кетди. Сўнгги тўрт йил мобайнида чемпионлик соврини Парижга йўл олмоқда, ЕЧЛда эса клубнинг кучи 1|4 финалгача етяпти, холос.

2. «Манчестер Сити» (Англия)

Ҳозир: 13-ўрин;             10 йил аввал: 93-ўрин

Ҳа, ўшанда «шаҳарликлар» Венанинг «Аустрия», Краковнинг «Висла» клубларидан пастроқда жойлашишган. Агар «Сити»нинг 10 йил аввал АПЛда мунтазам ўйнамагани, чемпионшипни тез-тез зиёрат этганини инобатга олсак, ажабланмаса бўлаверади. Еврокубокларда эса 1978 йилдан сўнг илк марта 2003 йили қатнашиб, дастлабки босқичлардаёқ Польшанинг «Гроцлин» клубига ютқазди. Бинобарин, «Манчестер Сити»да Симэн, Макманаман, Фаулер, Анелька сингари ўтмишнинг суперюлдузлари тўп суришарди. Хуллас, клубни 2008 йили БАА ишбилармонлари сотиб олишларидан аввал ҳозирги «Сток Сити» савиясида ўйин кўрсатарди. Ўзгаришлар ўз сўзини айтди: чемпионлик, кубоклар, ЕЧЛда эса бешинчи уринишда ярим финал забт этилди.

3. «Атлетико» (Испания)

Ҳозир: 4-ўрин;               10 йил аввал: -

Европанинг 268та клуби орасида «матрасчилар»га жой топилмаган кунлар ҳам бўлган. Агар миллионлар ўйинига эндигина қизиқаётган мухлисларга бир вақтлари Мадрид клуби сегундага тушиб, у ерда икки мавсум ўтказгани айтилса, ишонишлари қийин. Элитага қайтгач эса, севимли 11-ўриндан пастлашмаган, максимум 7-поғона эгалланган. Шу тариқа Интертото кубогида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган «Атлетико» финалда «Вильярреал»га ютқазган. Яна бир еттинчи ўрин 2006|2007 йиллар мавсумига тўғри келиб, ўшанда УЕФА кубогида қатнашиш имкониятига эга бўлишганди. Ўшандан буён «матрасчилар» тўртта еврокубок (иккитадан Европа Лигаси ва УЕФА суперкубоги) соҳибига айланишди. Икки марта ЕЧЛ финалида мағлубиятга учрашгани эса алоҳида мавзу. Бу натижаларнинг барида беш йилдан буён клубни ажойиб тарзда бошқариб келаётган Диего Симеоненинг хизматлари ётибди, десак муболаға бўлмас.

4. «Наполи» (Италия)

Ҳозир: 16-ўрин;             10 йил аввал: -

«Наполи» 2004 йили катта қарзлар туфайли фаолиятини тўхтатган экан, УЕФА рейтингини ўйлашга вақт топилармиди? Яхшиямки, Аурелио Де Лаурентис футболга қизиқаркан, у клубни «С» сериядан элитага олиб чиқди. 2008 йилда неаполликлар еврокубокларда қатнашишди, сўнгра икки марта Италия кубогини қўлга киритишди, ЕЧЛдаги ёрқин ўйинлари билан ёдда қолишди, шу тариқа «Ювентус» чемпионлик пойгасида яна бир рақибга эга бўлди. Ҳозирда Европанинг унча-мунча грандига муаммо туғдиришлари мумкин. 10 йил аввал эса «Наполи» буни фақат орзу қилиши мумкин эди.

5. «Тоттенхэм» (Англия)

Ҳозир: 20-ўрин;                         10 йил аввал: -

Ҳозирда «шпорлар» УЕФА рейтингида «МЮ»дан атиги бир поғона пастда туришибди, ваҳоланки, ўн йил аввал АПЛ турнир жадвали ўрталарида юришарди: жуда пастлашмасди, ЕЧЛ йўлланмаси ҳам қўлга киритилмасди. Еврокубокларда сўнгги 15 йилда бор-йўғи бир марта қатнашиш насиб қилди, аммо УЕФА кубогининг иккинчи раундида «Кайзерслаутерн»га имконият бой берилди. Ходдл, Сантини, Йол, Рамос каби мураббийлар клубни юксалтира олишмади, чунончи, голландиялик мутахассис қўл остида «Тоттенхэм» юқори тўрт­ликка киришга уриниб кўрди. 2008 йилнинг кузида жамоа устози сифатида Харри Реднапп тайинлангач, вазият ижобий тус олди: «Тоттенхэм» икки марта 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси чорак финалигача чиқишни уддалади.

6. «Вольфсбург» (Германия)

Ҳозир: 32-ўрин;             10 йил аввал: -

Ўша кезлари «Вольфсбург» бундеслигада алоҳида ажралиб турмасди, асосан юқори ўнликдан жой эгаллаб, Интертото кубоги баҳслари билан овунарди. 2009 йили клуб шов-шувли тарзда чемпионликни нишонлади, тез-тез еврокубокларнинг баҳорги босқичида кўриниш берди. Сўнгра яна ички чемпионат ўртамиёнасига айланди. Албатта, ҳозирги кунда жамоада яна пасайиш кузатилмоқда ва умуман, аутсайдерлар сафида юрибди. Ваҳоланки, «бўрилар» жорий йилнинг баҳорида «Реал»­ни ЕЧЛ чорак финалидан чиқариб юборишга яқин келишганди. Агар шундай бўлганида, Симеоне шогирдлари жуда қувонишарди-да.

7. «Боруссия М» (Германия)

Ҳозир: 38-ўрин;             10 йил аввал: -

Бу ўринда ҳам УЕФА рейтинги ҳақида гап бормаслиги керак, зеро «Боруссия» М. асосан бундеслига турнир жадвалининг қуйи поғоналарида юрар, 2007 йили эса умуман элитани тарк этганди. Яна кучлилар сафига қайтганидан кейин ҳам жамоада катта ўзгариш кузатилмади - яна ўша аутсайдерлик. Фақатгина 2012 йилга келибгина клуб ниҳоят, тўртинчи ўринга кўтарилиб, Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида ўйин бошлаш ҳуқуқини қўлга киритди. Албатта, Киевнинг «Динамо»сига ютқазиб қўйилгач, гуруҳ босқичи ҳам орзулигича қолиб кетди. Кейинги мавсумларда эса бу орзу амалга ошди, балки менхенгладбахликлар муваффақиятли тўп суришмагандир, аммо ЕЧЛда ортиқча эмасликлари аниқ эди.

8. «Лестер» (Англия)

Ҳозир: 61-ўрин;             10 йил аввал: -

Албатта, бу рўйхатда «Лестер»га ўрин йўқ эди. 2006 йилги рейтинг тузилаётганда, «тулкилар» чемпионшипда қолиш учун курашишаётган, икки йилдан сўнг барибир, янада қуйироқ дивизионга тушиб кетишганди. Орадан саккиз йил ўтиб АПЛда ўша эртакнамо ғалаба қўлга киритилди, мухлислар бу воқеани ҳали узоқ вақт эслаб юришлари тайин. Ҳозир «Лестер» яна аввалги жойи - аутсайдерлар сафига қайтмоқда, Чемпионлар Лигасида ҳам узоққа боролмаслиги эҳтимоли юқори. Шунга қарамай, сўнгги ўн йилликдаги тафовут кўпчиликни қизиқтириши аниқ - чемпионшипдаги 16-ўрин қаёқда-ю, ЕЧЛ 1|8 финалига осонликча чиқиш қаёқда...

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:45, 16.01.2017. Ўқилди: 8890 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.