Бугун 27 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Кумиков: «Олмалиқ»даги дастлабки ишни мураббийлар штабини ташкил этишдан бошладик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков "Навбаҳор" (0:1) жамоасига қарши ўтказилган назорат ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Виктор Балютович режалаштирилганидек икки ўқув-машғулот йиғини ўтказилди. Йиғин давомида 4та ўртоқлиқ учрашуви ўтказилди. 3 мағлубият ва бир ғалаба қайд этилди. Ўтказилган йиғинлар бўйича хулосангиз.

- Барчага маълумки, бу йил "Олмалиқ" жамоаси таркиби тубдан ўзгарди. Бу йиғинлар давомида асосий эътиборни футболчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга қаратдик. Ўртоқлик ўйинларида биз натижани биринчи ўринга қўймадик. Бу учрашувлар юқорида таъкидлаганимдек, жамоага чақирилган футболчиларни яхшироқ ўрганиш учун ўтказилди. Шу орқали жамоа асосий таркибини шакллантириб борамиз. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларимиз Анталияда бўлиб ўтади. У ерда ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз ва яна 4-5 нафар футболчи кўрикдан ўтказилади.

Жамоага таклиф этилган мураббийлар штаби ҳақида сўрамоқчиман. Бу таркибга яна қўшимча бўлмайдими?

- Биз дастлабки ишни мураббий штабини ташкил этишдан бошладик. Асосий таркиб билан мана шу 5 нафар мураббий ва ҳозир иш юритаётган бошқа ёрдамчилар бўлади. Бошқа ўзгариш режада йўқ.

Жамоанинг кейинги машғулотлари Анталияда ўтказилиши ҳақида гап очдингиз. Таркиб борасида фикрингиз. Жамоага келиб қўшилган легионерлар сизга маъқулми?

- Режага кўра Анталияда иккита йиғин ташкиллаштирилади. Биринчисида асосий эътиборни таркибни аниқлаб олишга қаратамиз. Иккинчисида эса тўлиқ таркиб билан янги мавсумга тайёргарлик олиб борамиз. Ҳозирда 80 фоизга таркибни аниқлаб олдик. Легионерлар борасида ҳозирча белоруссиялик Владислав Касминин билан шартнома туздик. Туркманистонлик футболчи энди келиб қўшилди. Уни ва яна бир қатор легионерларни Анталияда кўрикдан ўтказамиз.

Анталияда нечта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган?

- Умумий ҳисобда 4та ўйин ўтказишни режалаштирганмиз. Дастлаб Швейцариянинг "Вил 1900" жамоаси билан куч синашамиз. Кейин Россиянинг "Сибирь" (Новосибирск) ва Украинанинг "Карпати" (Львов) жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўташади. Яна бир ўйин иккинчи таркиб билан ўтказилади. Бу баҳсда бизга "Карпати"нинг иккинчи таркиби ёки бошқа бирор жамоа рақиб бўлиши мумкин.

Жамоа қачон Олмалиққа ташриф буюради?

- Туркиядан қайтгач, биринчи турга қадар жамоа яна Тошкентда яшаб туради. Мавсум бошлангунга қадар жамоа раҳбарияти билан Олмалиқ шаҳрида учрашув ташкил этишни режалаштирганмиз. Учрашув давомида раҳбарият томонидан жамоа олдига қўйиладиган вазифаларга аниқлик киритиш, жамоа таркибини таништирувини ўтказиш кўзда тутилган. 

Виктор Балютович сиз билан мавсум давомида яна суҳбатимиз давом этади. Саволларимизга жавоб берганингиз учун ташаккур.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 13:34, 17.01.2017. Ўқилди: 7089 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик