Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арагонес + Доменек = Бабаян

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ёхуд футболдаги иримлар ҳақида икки оғиз...

Аёлимнинг бир ғалати одати бор. Уйдан чиқаётганимда уст-бошимни катта синчковлик билан назоратдан ўтказмаса, кўнгли жойига тушмайди. Агар эгнимга қандайдир ип-пиб илашиб қолганини кўрса борми, жон талвасасида юлиб отади. Нима дейди денг, агар ўшандай ҳолатда кўчага чиқиб кетсам, боши очиқ жононларнинг ишваси беихтиёр мени ўзига жалб этармиш. Аксига олиб, кийимдаги дайди ип “бошлиқ”нинг ўткир нигоҳидан четда қолиб кетган куни, биронта гўзал каминага қайрилиб ҳам қарамайди. Шунданми, ирим-жиримни жиним суймайди...

Аёллар-ку, ўз номи билан — аёл, қийшиқ қовурғадан яралган. Олди-қочди гапларга ишонувчан бўлади. Кейинги йилларда дийдаси қаттиқ эркаклар, дейлик футбол мураббийларининг ҳам шайтоний васвасаларга муккасидан кетаётганига нима дейсиз!? (Соқолига оқ оралаган кап-катта эркак олдидан қора чувалчанг ўтиб кетса ҳам, етти қадам орқага юриб турса ғалати-да).

Масалан, гўринг нурга тўлгур Луис Арагонес, “сап-сариқ” иримчи бўлган. Яъни, мураббий ўлмасидан бурун, сариқ рангдан ўлгудек қўрққан, уни хавф-хатар белгиси деб ишонган экан.

Айтишларича, Раулнинг терма жамоадан сазойи бўлишига ҳам, қайсидир ўйинолди машғулотига сариқ футболкада келгани сабаб бўлган эмиш. Бояқиш, устозининг “сариқафобия”га чалинганини сезмаганда. Аммо, Арагонес билан боғлиқ энг “даҳшатли” воқеа кейинроқ, Германияда содир бўлган. Ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Дортмундга қўнган испан делегациясини маҳаллий малаклар бежирим гуллар билан кутиб олишган. Табиийки, чечакларнинг ранги сариқ эди. Шундан бўлса керак, немис паривашлари Арагонесдан илтифот ўрнига, ўнг қўлининг ўрта бармоғини кўришган...

Францияда ҳам яна битта оқсоч иримкаш бўларди, топдингиз — Доменек! Бу одам “Даракчи”нинг охиридан битта олдинги саҳифасини кўп ўқиганми, ишқилиб, “Мунажжимлар башорати”га ҳақиқий маънода касал эди. Умуман, мунажжим-мураббий Франция терма жамоасидаги бутун фаолиятини осмондаги юлдузлар жойлашувини чуқур ўрганиш ва улардан келаётган “илоҳий” сигналларни футбол майдонига татбиқ қилиш билан ўтказди.  

Доменек — учрашувларга тактик тайёргарлик кўриш ҳамда футболчилар билан ишлашнинг махсус илмий дастурларига, юмшоқ қилиб айтганда, тупуриб қўйганди. Яъни, у, таркибни, қўл остидаги шогирдларининг жисмоний имкониятлари эмас, балки... буржига қараб танларди. Масалан, мураббий ўз жамоасига кўпроқ Шер — Асад юлдузи остида туғилганларни жалб этса, аксинча “адашиб” Чаён буржида дунёга келиб қолганларни, иложи борича ўзидан узоқ тутарди.

Иримнинг касрига футбол мухлислари 2006 йилги жаҳон чемпионатида Робер Пирес, Людовик Жюли, Давид Трезеге каби ўша пайтда ўзининг энг юқори формасида бўлган футбол сеҳргарлари ўйинларидан баҳра олишолмади. Уларнинг ўрнига, майдонда — оёғидан бир иш келмайдиган Анелька ва Гомис лўкиллаб юрди. Минг қилсаям, “шербачча” эдилар-да...

Бинобарин, иримчи-мураббийлардан сўз очилган экан, юқоридаги икки мутахассиснинг “ноёб” хислатларини ўзида жам қилган ўзимизнинг одам — Бабаян тўғрисида эсламасак, “ям-яшил” адолатсизлик қилган бўламиз.

Арагонес сариқдан хавфсираш дардига йўлиққан бўлса, Семвел Вячеславовичнинг оқ рангга тоқати йўқ. Темурийларнинг мовий туғига ирим қиладими, нима бало, уйдами, сафардами, “оқ теракми – кўк терак” ўйинларидами, аҳамияти йўқ, ҳамма кўкка “бурканиши” керак, тамом-вассалом. Шу кетишда терма жамоамизнинг тахаллуси “Оқ бўрилар”дан  — “Кўк шерлар” (терма жамоамиз асосини “Пахтакор”чилар ташкил этганидан кейин “Бўрилар”га бало борми?) га ўзгариб кетадиёв...

Зийрак ўқувчи охирги жумладан дарров пайқади-ки, ирим борасида Бабаяннинг қарашлари барибир француз мунажжимининг ўлчовларига яқин. Яъни, агар Доменек арслон буржида туғилганларга ўзгача меҳр кўрсатган бўлса, терма жамоамиз устози “шерлар” “қавми”ни қаттиқ қадрлайди. “Ёт қабила” ўйинчиларининг маҳорати, техник ва тактик имкониятлари эса — иккинчи масала! “Машҳур” ЛСА — “Лобанов-Сергеев-Андреев” учлиги ўз-ўзидан пайдо бўлган дейсизми?

Ҳа, айтганча, Бабаяннинг бошқаларга ўхшамайдиган ирим-жиримлари ҳам йўқ эмас. Масалан, чимнинг “пешонасидан” ўпиб қўйиш. Унинг бу “қилиғи”ни биринчи марта кўрганимда, эътиқоди кучли экан, деган фикр келганди. Қайда, ҳалиям шу хом каллани кўтариб юрган эканман...

Энди гап бундай. Иримкашлик билан ҳали ҳеч кимнинг бири – икки бўлгани йўқ. Тўғри, Арагонес Испанияни Европа чемпиони қилди. Аммо бунда ирим-жиримнинг алоқаси йўқ эканлигини — “Корридос”ни кейинги иккита катта турнирда ғолибликка бошлаб борган Дель Боске исботлаб қўйди. Ундан кейин, мана орадан қарийб ўн йил ўтаяптики, Лоран Блан тўзғиб кетган “юлдузлар” жойини тополмай ҳалак. Бабаяннинг омад келтирувчи кўк ранги ҳам — Эрон ва Кореяга келганда “қизариб” қолди...

...Неча ёшлигим эсимда йўқ, бир куни қўшни болалар билан уйимиз олдидаги мачитга чиқдик. Кимдир қўлини орқасига тираб ўтирган эди, унга танбеҳ бердим: “Бундай ўтирма, ёмон бўлади”. “Нима қилади?”. “Онаси оламдан ўтади”. Баҳсга имом аралашди. “Таҳоратингиз борми?”. Жўр овозда: “Бор”. “Унда қандай хоҳласангиз шундай ўтиринг, бошқаси бекор!”. Хуллас, гап иримда эмас, тактика ва таҳоратда...

Ўткир Қаламтебратар

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:52, 17.01.2017. Ўқилди: 15323 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Милан Рафаэл Леау 7
4 Интер Хакан Чалханоглу 7
5 Интер Маркус Тюрам 6
6 Наполи Расмус Хейлунд 6
7 Комо Нико Пас 6
8 Удинезе Николо Дзаньоло 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.