Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» «Навбаҳор»га ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор» ўртасида назорат ўйини ўтказилди.

Ўйин қўқонликларнинг ҳужуми билан бошланди. 4- дақиқада Ойбек Рустамов маҳорат кўрсатиб, уч ҳимоячини чалғитиб аниқ зарба йўллади. Наманганликлар посбони Акмал Турсунбоев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан уч дақиқа ўтиб, «Қўқон-1912» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Рўзимбой Аҳмедовнинг ўн бир мертли нуқтадан берган зарбасини Азиз Ашуров қайтаришга эришди.

Орадан яна уч дақиқа ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан Жамшид Ҳасанов тўпни жарима майдонига етказди. Узоқ бурчакда турган Суҳроб Бердиев қийин вазиятда, ўткир бурчак остида дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Яна уч дақиқадан кейин эса “Навбаҳор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Наманганликларни ўнг қанотдан уюштирган қарши ҳужуми гол билан якунланди. Гол муаллифи Равшан Хурсанов.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида, қўқонликларда гол киритиш учун яхши имконият вужудга келганди. Жамшид Ҳасанов – Суҳроб Бердиев комбинацияси Бердиевнинг ажойиб зарбаси билан якунланди. Дарвозабондан қайтган тўпга эса ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан интиҳо топди.

Иккинчи таймни «Қўқон-1912» жамоаси бешта ўзгариш билан бошлади. Майдонга Жавоҳир Сидиқов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дарко Гожкович ҳамда Никола Валентич тушди.
Майдонни эса Ойбек Рустамов, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Аваз Маматхўжаев ва Шохрух Холматов тарк этди.

“Навбаҳор” тайм бошида олдинга чиқиб олишга эришди. Алишер Маҳмудов наманганликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган «Қўқон-1912» бир қатор вазиятларга эга бўлди. Шундай ҳужумларнинг бирида Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни рақибларни голдан сақлаб қолди.

Яна бир қулай имкониятдан Андрей Сидоров фойдалана олмади. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди. Аммо ўринишларнинг барчаси бесамар якун топди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» жамоасининг учинчи назорат учрашуви мағлубият билан якун топди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 1:2 (1:1)
Ҳакамлар З. Қодиров, О. Жумаев, А. Калинин.
Голлар: Суҳроб Бердиев. – Рашван Хурсанов, Алишер Маҳмудов.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев), Жалил Кимсанов (Ориф Мамажонов), Иброҳим Раҳимов (Дарко Гожкович), Акмал Холмуродов (Иқбол Маликжонов), Шохрух Холматов (Никола Валентич), Аваз Маматхўжаев (Баҳодир Акрамов), Жамшид Ҳасанов (Ислом Каримов), Собир Ҳамидов (Муҳаммаданас Ҳасанов), Ойбек Рустамов (Жавоҳир Сидиқов), Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Андрей Сидоров).
“Навбаҳор”: Акмал Турсунбоев, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасан Эргашев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Исоқжонов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.

Захира: Акмал Ортиқов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Саматов, Абдулазиз Султонов, Алишер Маҳмудов, Азиз Турғунбоев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:42, 18.01.2017. Ўқилди: 6054 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик