Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Уларнинг адабини бераман!». Аллегри "Ювентус"ни тарк этадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Советский спорт» нашрида айтилишича, Туриннинг «Ювентус» клубида бош мураббий Массимилиано Аллегрига боғлиқ машмашалар юзага кела бошлади. Аниқроғи, мутахассис ўз шогирдларининг ҳаракатларидан қониқмаяпти ва уларга зуғум ўтказишга уринмоқда. Бу эса Аллегри учун кўнгилсиз хотима топиши мумкин.

Ўзи нима бўлганди?

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун илгари Туриннинг «Ювентус» клуби Италия суперкубоги учун кечган баҳсда «Милан»га ютқазиб қўйди (1:1, пенальтилар бўйича 3:4). Ўйин якунига етгач, жамоа устози Массимилиано Аллегри майдонда клуб раҳбарлари - бош директор Беппе Маротта ва спорт директори Фабио Паратичи билан кета туриб, футболчилар унинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришмаганидан нолиди. Камига, Аллегри сўзи охирида кутилмаган жумлани ишлатди: «Мен уларнинг адабини бериб қўяман» (аслида унинг гаплари бундан-да қўполроқ эди). Бахтга қарши, Аллегри ўз шогирдлари шаънига бундай бўлмағур сўзларни айтган вақтда, майдондаги телекамераларнинг бири мураббийга жуда яқин турганди. Шунинг учун мазкур кўнгилсиз лавҳа омма эътиборига тушиб қолди.

Италия ОАВларида айтилишича, Аллегри кийиниш хонасида ростдан ҳам, шогирдларининг таъзирини берган. Унинг фикрига кўра, футболчилар фақат ўзларини ўйлайвериб, жамоавий натижани расво қилишганмиш. Аллегрининг ғазабидан ҳатто, аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ҳам четда қолмаган. Ваҳоланки, Дибала амалга оширилмаган пенальтидан кейин шундоқ ҳам тушкунликка тушиб турган эди.

Бу - биринчиси эмас

Шубҳасиз, бу қилиқ орқали Аллегри клуб хўжайинларини ўйлантириб қўйди: жамоага янги мураббий керакмикан-а?! Негаки, Аллегрида бундай ёқимсиз ҳолат биринчи марта учрамаяпти. Масалан, у «Милан»га мураббийлик қилганида ҳам худди шундай воқеалар кузатилган. Бразилиялик таниқли футболчи Робиньо Аллегрининг ҳақоратлари жонига теккани боис, шартта машғулотлардан кетиб қолганди. Бошқа бир бразилиялик ҳужумчи Пато эса мураббий ўз талабларини тушунтира олмаганидан нолиган: «Бизга Карло Анчелотти устозлик қилганида, доим мен билан гаплашиб, майдонда нималар қилишим кераклигини содда ва лўнда тарз­да тушунтирарди. Аллегри даврида эса фақат бошимни эгиб, танқидлар эшитяпман, холос. Лекин айнан нимани ўзгартиришим кераклигини ҳалигача англаб етганим йўқ. Ахир, мураббий - уми? Одамга ўхшаб тушунтирсин-да!»

Қизиқ, ўзи Аллегри қаерда ишламасин, иккинчи мавсумдан бошлаб, мана шундай воқеалар юзага келаверади. Биринчи мавсумда эса ҳаммаси кўнгилдагидек ўтаверади. Мисол учун, «Милан» ҳам, «Ювентус» ҳам Массимилиано иш бошлаган илк мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган. Эҳтимол, ўша пайтда ҳам мураббий ва футболчилар орасида ихтилофлар чиққандир. Аммо ҳарқалай, улар ОАВга ошкор бўлмаган. Бошқача айтсак, муаммолар бир йилдан кейин бошланган. Дейлик, Миланда Аллегрига боғлиқ машмашалар иккинчи мавсумда кузатилганди (исбот учун Патонинг сўзлари етарли). Туринда эса учинчи йилга келиб, устоз ва шогирдлар ўртасига «ола мушук» тушди.

Аллегри нимадан норози?

Таъкидлаш жоизки, Аллегри жамоа учун омадсиз чиққан ўйинлардан сўнг аксарият ҳолларда шогирдларининг ўйинини танқид қила бошлайди. Унинг мантиғига кўра, жамоа майдонда ким билан ўйнамасин, тўпни назорат қилиб, доим ғолиб чиқиши шарт. Тўғри, туринликлар ҳозирча «А» серия­да пешқадам бўлиб, ЕЧЛ «плей-офф» босқичига гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чиқишди. Бироқ «Ювентус» намойиш қилаётган ўйин одамни қаттиқ хурсанд қиладиган даражада эмас. Боз устига, жамоа биринчи даврада рақибга қараб усул танлайдиган клубларга қарши муваффақиятга эриша олмади: «Интер», «Милан» ва «Женоа»ларнинг бари «кекса синьора»дан устун келишди - 1:2, 0:1 ва 1:3.

Шунингдек, Аллегрига нисбатан эътирозлар ҳам бор. Уларнинг энг асосийси - Массимилиано қўл остидаги футболчиларнинг потенциал имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Бунга ёрқин мисол - Гонсало Игуаин. Чунончи, ёзда «Наполи»дан 90 миллион еврога сотиб олинган ҳужумчи асло ўзига ўхшамаяпти. Дейлик, у ўтган йили неаполликлар сафида 36та гол урганида, ўртача ҳар бир ўйинда беш марта зарба бериш имкониятига эга бўлганди. «Ювентус»да эса бу кўрсаткич учтага аранг етмоқда. Шунга қарамай, Гонсало 18 турда жами 10 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди. Бироқ шунча катта пулга сотиб олинган футболчи бундан-да кўпроқ гол уриши лозим.

Уни ким алмаштиради?

Ана энди ўзингизни бир лаҳза «Ювентус» раҳбарлари ўрнига қўйиб кўринг: Аллегрини бир лаҳзада қувиб юбориш мумкин эмас. Ёдингизда-ми, «Милан» Аллегри билан хайрлашгандан кейин анчагина муаммоларга дуч келганди. Туринда эса табиийки, бундай бўлишини асло исташмайди. Лекин «Ювентус» раҳбарлари ҳатто Антонио Контени ҳам сақлаб қолишга ортиқча уринишмаган экан, демак Массимилиано билан келишувни тўхтатиш унчалик қийин бўлмайди. Фақат ҳаммаси тўғри вақтни танлашда қолди. Бизнингча, мутахассис Туринда узоғи билан, ёзгача ишлайди, холос.

La Gazzetto Dello Sport нашрида айтилишича, «Ювентус» ҳозирда Аллегрининг ўрнига уч нафар номзодни ўрганмоқда. Булар: «Сассуоло» устози Эусебио Ди Франческо, «Фиорентина» мураббийи Паулу Соуза ва «Монако»да муваффақиятга эришаётган Леонарду Жардима. Хуллас, тез орада Аллегри  ва «Ювентус» ўртасида келишмовчилик бошланганидан хабар топсак, ажабмас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:25, 19.01.2017. Ўқилди: 7850 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.