Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бабаян - муаммолар синовидаги мураббий

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Андак тин олган еврофутболда яна кескин тўқнашувлар авж олди. Ҳозирга келиб, майдондаги баҳс-мунозаралар унинг ташқарисига ҳам кўчди.

Бир томонда - Антонио Конте, иккинчи тарафда - Диего Коста. Ҳар бири ўзича ҳақ. «Барселона» ва Месси ўртасидаги музокаралар жараёни ҳам ҳануз якунланмади. Бироқ чин футбол майда тортишувлардан баланд, барибир. Мана, «Барселона» ҳам, «Челси» ҳам муаммоларга парво қилмай, яна ғалаба қозонди. Чунки «Челси»да Диего Коста бўлмаса, Маркос Алонсо бор. Зеро, ҳар бир футболчи ўз истеъдодини намойиш этмоқ учун имкон қидиради, вақти келишини кутади. Қаранг, Дие­го Коста майдонда ҳаракатланадиган пайт ўзини камтарона тутадиган, ҳужумни унча ўйламайдиган Маркос Алонсо юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди. Унинг фамилиядоши Хаби Алонсо ҳам вақтида Стивен Жеррард ёки Криштиану Роналдунинг дам олишини сабр билан кутишга мажбур эди қайсидир маънода. Таъкидлаш жоизки, шу сабр уни сурурбахш жарима зарбалари билан олқишларди. Ҳа, вазиятни тўғри баҳолайдиган футболчи ва жамоанинг иши олға босаверади.

«Барселона» Неймар, Жерар Пике ва Андрес Иньестасиз ўйнаган бўлсада, йирик ҳисобда зафар қучишни уддалади. «Лас-Пальмас»нинг омади чопди, акс ҳолда, Отабек Жўраев айтганидек, ҳисоб 10:1 кўринишини оларди. Ҳар икки учрашувда эътиборимизни алоҳида торт­ган жиҳат шуки, футболчилар майдонда муаммоларни унутиб тўп сурдилар. Бу - жуда муҳим фазилат. Ҳар қандай вазиятда жамоа шарафи бош­қа муаммолардан устун. Шу маънода айтсак, Диего Коста «вирус»и ке­йинчалик ҳам «Челси» футболчиларига юқмаса керак. Зеро, кўп ҳолларда миллий футболимизга шу каби гранд жамоалар кўзгуси орқали боқишга кўникканмиз. Кўзгу хира тортса, албатта, кайфият бузилади. Еврофутбол қуёшида тобланган африкалик истеъдодлар ҳозирча ўз муҳитлари учун ардоқлилар. Умуман олганда, Африка футболининг йўриғи бошқа. Ана, «қора қитъа» «кўҳна қитъа» билан ҳисоблашмай, ўзининг миллатлар кубогини бошлаб юборди. Қойил. Лекин Африка футболи биз учун кўзгу бўлолмайди. Чунончи, нигоҳимизни еврофутбол тортаверади, барибир. Мухлисларнинг хаёлларида эса миллий термамиз таркиби жонланаверади. «Гарри Кейн «хет-трик»ка эришди», деб турган мухлис ўша оннинг ўзида «Термамиз учун Санжар Шоаҳмедов аҳамиятлими ёки Саламат Қутибоев?» қабилида савол ташлаши ҳеч гап эмас. Санжар ҳам, Саламат ҳам буни тўғри тушуниши керак. Мухлис гоҳо позициялараро рақобатни унутади, зарурийлик тамойилига эътибор қаратмайди. Албатта, бундай ҳолларда мухлисни ҳақ ҳисоблаймиз. Чунки йиллар мобайнида шаклланган ва онгу-шуурга муҳрланган футбол қадриятлари айрим мураббийларнинг тажриба устахонасига айланиб бормоқда. Тўғри, камдан-кам ҳолатда баъзи машҳур футболчилар вақт ўтиши билан ўзлари ҳаракатланишга одатланган позицияни ўзгартирадилар. Аммо бу каби тажрибалар доим ҳам ижобий саналавермайди. Очиғи, мураббийларнинг шундай ноўрин ёндашувлари Одил Аҳмедовни ортиқча зўриқтирди. Эҳ, у бундан-да зўр ўйнарди-ю, халал берди хато қарашлар.

Бугун Игорь Сергеев, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов ва Марат Бикмаев каби футболчиларда шундай муаммо мавжуд. Хайриятки, айни муаммо мураббий ва футболчилар ўртасида келишмовчилик туғдирмаяпти, туғдирмасин ҳам. Йўқ, бизда бундай келишмовчилик бўлмайди. Негаки, бош жамоа асосий таркибидан ўрин олиш - ҳар қайси футболчининг орзуси. Футболчи борки, мураббий талабига кўнмаса, таркибдан нари сурилади. Биров унинг сўзини қайтаролмайди. Мураббийнинг сўзи - сўз, фикри - фикр, футболчиники иккинчи даражали. Шунинг учун бўлса керак, Одил Аҳмедов вақтида мураббий қайси позицияни лозим топса, ўша ерда ўйнайверишини айтганди. Ўшанда ёш футболчи келажакдаги қийинчиликлар хусусида ўйлаб ўтирмаган. Чунки асосий таркибда тўп суришни жуда-жуда истарди. Вадим Абрамов эса ярим ҳимоячилар сонини кўпайтиришдан чўчиди ва унга ҳимоя чизиғидан жой топди. Натижада унинг клуб ва терма жамоадаги позицияларида номувофиқлик юзага келди. Одил терма жамоа шарафи учун барчасига чидади, барчасини енгди. Мана, орадан шунча вақт ўтиб, футболчи позиция алмаштиришларнинг салбий таъсиридан афсусланди. «ИнтерФутбол» эса мазкур муаммони бундан 6 йил муқаддам ўртага ташлаганди. Ҳаттоки, ўша мулоҳазада Аҳмедовнинг табиатан ҳужумчи ортида ҳаракатланишга мойиллиги таъкидланганди. О, Гейнрихни қўллаб-қувватлашга шошилган Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов бир-бирини тушуниб ўйнаган дамларни унутиш мумкинми? Йўқ, асло! Ўша ажойиб лаҳзалар жуда кам рўй берган ва футболимизга айтарли натижалар тақдим этмаган бўлсада, мухлислар хотирасида сақланиб қолаверади. Ботишга чоғланаётган қуёш бирдан порлайди. Мухлислар ҳам тажрибали футболчиларимизга шундай илҳақлик билан боқишмоқда. Ҳаммаси энди Самвел Бабаяннинг маҳоратига боғлиқ. У тажрибали футболчилар ўйинида ёшлик оловини алангалатишга эришса, ЖЧ-2018 эшиклари очилади.

Ҳозирги ҳолатда мураббийнинг қарашларига баҳо бериш қийин. Хўш, у легионерлар билан қачон ва қай ҳолатда иш олиб боради? Уларга алоҳида хусусий топшириқлар берадими? Агар шу механизм амалга татбиқ этилган бўлса, футболчилар топшириқларни қай тариқа бажаришаётганини қандай назорат қилади? Ушбу саволлар жуда содда ва оддий. Айни чоғда уларнинг жавоби футболимиз тақдири учун ўта муҳим саналади. Гоҳо хаёлдан ўтади: агар Александр Лобанов, Игорь Сергеев, Ислом Тўхтахўжаев, Элдор Шомуродов ҳам легионер мақомида ўйнашганида, у қандай йўл тутарди? Аниқ жавоб бериш мушкул бу саволга. Ҳар ҳолда, ҳозир ҳам Самвел Бабаян бир қаноти йўқ қушни эслатадиган жамоани шуғуллантиради. ФИФА талабларини рўкач қилмай, оқилона йўл излаб топиш - унинг вазифаси. Ана, Карлуш Кейруш бир ғавғо кўтариб, тинчланди. Терма жамоамиз ҳам махсус машғулотлар ўтказишини барча истайди. Шу билан бирга таркибни шакллантириш муаммоси кўпчиликни ташвишлантирмоқда. Ўқув-йиғин машғулотларида Александр Лобанов марказий ҳимоячилар - Азим Аҳмедов ва Рустам Ашурматов жуфтлигига мослашади. Расмий ўйинда эса бу тандем ўрнини Анзур Исмои­лов ва Егор Кримец эгаллайди. Бошқа позицияларда ҳам шундай мажбурий ўзгаришлар кузатилади. Мураббий шу тариқа тасодифлар хавотири таъсирида ўзи билмаган ҳолда, янги муаммоларни келтириб чиқараверади. Маҳоратли бошқарувчи шундай вазиятларда тўғри йўл топа билади. «Челси»нинг Диего Костасиз ҳам ҳужумкор руҳда ўйнагани - Антонио Контенинг хизмати. «Эвертон»даги икки «болакай»га алданган «шаҳарлик» ҳимоячилар эса Хосеп Гвардиола учун чинакам бош оғриқ, муаммо устига муаммо.

Муаммолар синовидан муваффиқиятли ўтган мураббийларгина том маънодаги шуҳратга бурканадилар. Умид қиламизки, Самвел Бабаянга ҳам шундай ҳузурбахш шуҳрат насиб этади.

Муҳаммад Вали, Интерфутбол газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:58, 20.01.2017. Ўқилди: 11890 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик